-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўрта Осиё ва Қозоғистон туркий тиллари лексикасидан тадқиқотлар
И.Исмоилов К.Мелиев М.Сапаров,Tilshunoslik, -
-
Мажолисун нафоис. Муҳокаматул луғатайн
Алишер Навоий,Алишер Навоий илғор инсоният маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган нодир шахслардандир. Мутафаккир шоир ўз асарларида шундай масалаларни кўтариб чиқди ва уларни шундай бой ва ранг -баранг бадиий воситалар билан ифодаладики, натижада унинг ижоди умумбашарий аҳамият касб этди. Шу сабаб мана 500 йилдирки, уни ҳамма халқлар меҳр-муҳаббат билан тилга олиб, ўлмас асарларидан баҳраманд бўлиб келадилар.
-
Ҳамза ва ўзбек театри
М. Раҳмонов,Ушбу китобда бир қанча исмларнинг шакллари ва уларнинг мазмунлари кўрсатилди. Шунингдек, қатор арабчарусча, форсча-ўзбекча луғатлардан фойдаланилди. Мазкур китобни эътиборингизга ҳавола этаётирмиз. Агар сизга исм танлашда ёрдам бера олсак, мақсадга етган бўлар эдик.
-
Буюк сиймолар, алломалар
М. Хайруллаев,«Буюк сиймолар, алломалар» мажмуасининг 3-китобида ХVI аср охири ва ХХ аср бошларидаги Марказий Осиё халқлари ижтимоий тафаккури, адабиёти, санъати, маънавияти ривожига муносиб ҳисса қўшган давлат ва маданият арбоблари, маърифатпарварлар, адиблар, шоирлар тўгрисида муҳим маълумотлар берилиб, уларнинг шахс эркинлиги, ҳуррият, озодлик ва миллий истиклол учун олиб борган курашлари хусусида мароқли ҳикоя қилинган.Китоб олий ўқув юртлари талабаларига ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Исмлар маъноси (сараланган)
Ҳамдамова З,Ушбу китобда бир қанча исмларнинг шакллари ва уларнинг мазмунлари кўрсатилди. Шунингдек, қатор арабчарусча, форсча-ўзбекча луғатлардан фойдаланилди. Мазкур китобни эътиборингизга ҳавола этаётирмиз. Агар сизга исм танлашда ёрдам бера олсак, мақсадга етган бўлар эдик.
-
"Эврика!" демаган файласуф
Д.Нуруллоҳ,Тўпламдан жой олган ҳар бир ҳикояда чуқур фалсафий мушоҳадаларни образли ва таъсирчан ифодалашга ҳаракат қилган. Бу китобхонни фикрлашга ўргатади. Шунингдек, тўпламга киритилган жаҳон адабиёти намояндалари ижодидан қилинган таржима асарлари ҳам ранг-баранглиги билан сиз, азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди.
-
Хамса. Лайли ва Мажнун
Алишер Навоий,Эй ақлға фоизи маоний, Боқийсену борча халқ фоний. Эй элга адам бақони айлаб, Зотингға фанони фони айлаб, Эй илмингта ғайб сирри маълум, Мавжудсен, ўзга борча маъдум. Эй йўқ қилибон адамни будунг, Йўклуғни адам қилиб вужудунг. Эй ҳуснни дилпазир қилғон, Эл кўнглин анга асир қилғон. Эй ҳуснға айлаганни шайдо, Мажнунлуғ ила қилиб ҳувайдо, Эй ишқ ўтин айлаган жаҳонсўз, Ҳар бир шарарини хонумонсўз, Эй ўртаб ул ўтқа хонумонлар, Не хону не монки, жисму жонлар, Эй кимники айлабон париваш, Мажнун анга юз асири ғамкаш, Эй кимни қилиб париға Мажнун,
-
Номсиз дард
М.Нурманова,"Номсиз дард" истеъдодли шоиранинг илк шеърий китобидир. Ундаги ижод намуналари сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Ҳалокат
Абдижамил Нурпеисов,Трилогия реал характерлар асосига қурилган. Тақдирлар мураккаб. Турма азобини тортган, фронт кўрган, энг яқин кишиси - севимли хотини Оқболани йўқотган, ёлғизгина жигари Райдан жудо бўлган Эломон трилогиянинг учинчи китобига келиб Қизил Армиянинг коммунистик полки жангчисига айланади, разведкачи сифатида муҳим топшириқларни бажаради.
-
Хамса. Садди Искандарий V китоб
Алишер Навоий,"Хамса"нинг якунловчи достони "Садди Искандарий" ҳам маълум анъаналар заминида яратилган. Алишер Навоий Искандарнинг (Александ Македонский) саргузаштлари фонида адолатпарварлик, марказлашган давлат тузиш, халқлар дўстлиги, инсонийлик борасидаги ўзининг қарашларини талқин этади.
-
Нурли излар
Эгам Раҳим,Ушбу тўплам оташин публицист, шоир ва драматург Эгам Раҳим таваллудининг 75 йиллигига бағишланди. Унда шоирнинг турли даврларда нашр этилган асарларидан намуналар берилди ва филология фанлари номзодлари М. Солаева ҳамда Ф.Иброҳимоваларнинг шу ҳақдаги илмий мақоласи илова қилинди.
-
Cаргардонлик . ( Қон ва тер )
Абдижамил Нурпенсов," Қон ва тер " трилогиясининг биринчи китоби "Зулмат" 1976 йили нашр қилинган.Сиз трилогиянинг бу қисмида ўз ҳақ - ҳуқуқи йўлида курашга отланган қозоқ халқининг уқубатли ҳаёти билан танишасиз....
-
Раис
Самар Нуров,Урушдан кейинги оғир йиллар... Колхоз идорасида мушдеккина бир бола, столда ҳисоб - китоб ишлари билан машғул.Унинг оёқлари ерга тегмай осилиб турибди....
-
Pul va banklar
A.A.Omonov, T.M.Qoralitev,Darslikda pul, kridit va banklarning vujudga kelishi, rivojlanishi va takomillashuv jarayonining nazariy jihatlari, shuningdek, xalqaro moliyaviy tashkilotlarning maqsad va vazifalari bayon etilgan.
-
Инновацион иқтисодиёт
Р.Х.Эргашев, С.Р.Холиков, А.Ж.Тошбаев,Дарсликда қишлоқ хўжалигида инновациялардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, инновацион фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий асослари, инновацион бизнес, инновацион лойиҳалар ва уни ишлаб чиқиш, режалаштириш, жорий этиш истиқболлариб ҳамда инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган.
-
Насимий асарлар
С.Насимий,Буюк озар шоири Саид Имодиддин Насимий (1370-1417) нинг ҳаёти ва ижоди мардлик,жасорат,йфҳрамонлик,халққа, ватанга садоқат,фидойиликнинг юксак намунасидир.Ушбу тўрламда исёнкор шоирнинг ёр,диёр,муҳаббат,адолатли ҳаёт учун кураш ҳақидаги энг яхши асарлари жой олган.
-
-
-
-
-