-
Ўзбек тили контактлари
К. Раҳмонбердиев,Қўлингиздаги китоб ўзбек тил контактлари масаласига оид баъзи муаммоларни ёритишга бағишланган. Унинг асосини рус тилининг бошқа миллий тиллар қатори ўзбек тилига бўлган таъсири ва унинг табиий ҳодиса эканлиги ташкил қилади ҳамда бу жара ённинг ленинча миллий тил сиёсати принциплари асосида эркин ра вишда амалга ошаётганлиги исботланади, Шу билан бир қаторда ўзбек тилидаги араб ва форс-тожик тили элементлари ва ўзбек тилининг тожик тилига бўлган таъсири ҳақида ҳам фикр юритилади. Китоб ўзбек тили соҳаси бўйича шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули
А. Абдуллаев,Ушбу монография ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усулларини ўрганишга бағишланади. Унда синтактик синонимия, қиёслаш ва никор категориялари, бир составли гапларнинг айрим турлари таҳлил қилинади. Китоб олий ўқув юртлари филология факультетининг ўқитувчи ҳамда студентлари ва умуман ўзбек тилшунослиги билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Ўзбек тилининг тарихий морфологияси
Э. Фозилов,Ушбу китоб туркий тилларнинг энг қадимий ёдгорликлари морфологиясини ёритишга бағишланган. Бунда бой фактик материаллар асосида сўз туркумларининг форма ва маъно тараққиёти бирма-бир баён этилади. Бу китоб туркий тиллар, жумладан, ўзбек тили тарихий тараққиёти процессини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Китоб тил ўқитувчилари, турколог мутахассислар, илмий ходимлар ва филология факультети студентларига мўлжалланган.
-
Ўзбек тили
З. Дўсимов Р.Худойберганов,Мазкур қўлланма олий ўқув юртларининг рус гуруҳлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек тилининг барча сатҳлари бўйича (фонетика, лексикология, грамматика) маълумот беришга қаратилган. Машқлардан кейин берилган луғатдаги сўзлар ва уларнинг маънолари мавжуд матнга асосланади. Қўлланмадан лицейлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари ва ўзбек тилини ўрганувчи барча китобхонлар фойдаланиши мумкин.
-
Ўзбек тилидан маърузалар мажмуаси
М.А.Ҳамроев,Мазкур мажмуа ўзбек тили фанининг барча бўлимларини қамраб олга бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тили ҳақида анча тўлиқ маълумот бериш учун мўлжалланган. Бу тўплам педагогика институти ва университетваринин бошлангич таылим методикаси, дефектология, педаггика ва исихология мактабгача тарбия факультетлари талабалари, шунингдек, олий ўқув юртларит кирувчилар учун ўзбек тили бўйича қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин Мажмуа Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети Илмиі кенгаши йиғилишининг 1999 йил 29 январь 8-сонли қарори билан нашрга тавсия килинган.
-
Ўзбек тилида машқлар тўплами
Р.Икромова, К.Қосимова,«Ўзбек тилидан машқлар тўплами» педагогика институтларининг бошлангич синф ўқитувчилари тайёрлаш ва дефектология факультетлари учун мўлжалланиб, амалдаги «Ўзбек тили» программаси (авторлар: C. Усмонов, А. Азизова) ва «Ўзбек тили тили» дарслиги (авторлар: М. Мирзаев, C. Усмонов, И. Расулов) асосида тузилди. Тўпламда «Ўзбек тили»к курсннинг ҳамма бўлимлари юзасидан ўтказиладиган амалий машғулотлар кўзда тутилди. Машқлар ўтилганларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги билим бериш учун тайёргарлик принципи всосида жойлаштирилди. Студентларнинг онгли ўзлаштиришларини ҳисобга олиб, ҳар бир бўлимда орфографик хатоларин топишга, ижодий фикр юритишга мўлжалланган машқлар берилди. Баъзи темаларнинг жойлаштирилишига қисман ўзгартиш киритилди. Масалан, ажратилган бўлаклар гап бўлаклари билан уйғунлаштирилди. Пунктуацияга доир машқлар синтаксис бўлими ичида берилди. Машқ шартлари, схема ва жадвалларни тузишда, факультетнинг специфик хусусиятнни ҳисобга олган ҳолда, оддийдан мураккабга тадрижий равишда ўтишга эътибор берилди.
-
Ўзбек тили
Ҳ. Абдураҳмонов Э.Шодмонов А. Рафиев,Қўлланмани тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан олий ўрта махсус ўқув юртларининг рус группалари ва рус мактаб. ларида ўзбек тили ўқитиш бўйича нашр этилган дарслик ва қўлланмалар, шунингдек, рус ҳамда ўзбек тилшунослигидаги назарий ва ўқув-методик адабиётлар асос бўлди. Қўлланманинг «Сўз боши», «Фонетика» ва «Синтаксис» қнемлари профессор Х. Абдураҳмонов, «Морфология» («Равишь ва «Ердамчи сўз»лардан ташқари) қисми доцент Э. Шодмонов, «Равиш ва ёрдамчи сўзлар» бўлимлари, «Луғат» қисми доцент A. Рафиев томонидан ёзилган. Мазкур қўлланма ҳунар-техника билим юртларига мўлжалланган дастлабки иш бўлганлиги учун авторлар қўлланмани яхшилаш ва такомиллаштиришга ёрдам берувчи фикр-мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қиладилар.
-
Ўзбек тилида ёрдамчи сўзларнинг семантик-грамматик хусусиятлари
Р. Расулов,Ушбу монографияда айрим ёрдамчи сўзлар ва улар иштирокида ҳосил бўлган грамматик конструкцияларнинг семантик-грамматик хусисуятлари статистик ва трансформацион усуллар орқали ўрганилади, асосий ва қўшимча грамматик мазмунлари таҳлил қилиниб, шу асосда уларнинг морфологиядаги ўрни белгиланади ҳамда у ёрдамчилар билан ҳосил бўлган синтактик конструкциялар фактик материаллар асосида атрофлича изоҳланади. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва талабаларига мўлжалланган.
-
Ona tili
Jamoa,Mazkur darslik Nizomiy nomidagi TDPU professorlari D.A.Muhamedova va D.X.Shodmonqulovalar tomonidan tuzilgan "Ona tili" dasturi asosida yozildi. Bu darslik oliy o'quv yurtlarining boshlang'ich ta'lim metodikasi, defektologiya, pedagogika-psixologiya, maktabgacha ta'limi kabi nofilologik (ya'ni o'zbek tilini chuqur o'rganishga ixtisoslashmagan) fakultetlar talabalari uchun mo'ljallangan bo'lib, umumiy tilshunoslikdan hamda ona tili fanining barcha bo'limlari bo'yicha shu mutaxassisliklar fan dasturlari hajmida ma'lumot beradi.
-
Filologik tadqiqotlar
Mazkur to'plam filologiya va san'at fakulteti professor- o'qituvchilari, doktorant, magistr tadqiqotchilarinig yillik an'anaviy ilmiy ishlari majmuasidir. Unda universitetning ijtimoiy-gumanitar yo'nalishdagi kafedralar qoshida faoliyat ko'rsatayotgan ilmiy seminarlarida muhokamadan o'tgan nazariy va ilmiy-uslubiy maqolalar jamlangan. Bu maqolalarda o'zbek, arab, fors, rus, ingliz, fransuz tillariga oid turli masalalar xususida, fan va madaniyat tarixi, musiqa, milliy va ma'naviy qadriyatlarimiz haqida so'z yuritiladi. To'plam filolog o'qituvchilar, katta ilmiy xodimlar, magistrantlar, talabalar va filologiya ilmi bilan qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Филологик тадқиқотлар
Мазкур илмий мақолалар тўпламида Филология, Жаҳон тиллари ва бошқа факультетларнинг профессор-ўқитувчилари, аспирант, магистрант тадкиқотчилари томонидан ёзилган илмий, илмий-услубий мақолалар жамланган. Бу мақолаларда ўзбек, рус, инглиз, немис ва француз тилларига оид турли масалалар хусусиды, шунингдек, фан ва маданият тарихи, маънавий қадриятларимиз ҳақида сўз юритилади. Тўпламда тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасидаги янги изланишлар ҳам ўз ифодасини топган. Тўплам филолог ўқитувчилар, аспирантлар, магистрантлар, талабалар ва филология илми билан қизиқунчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Филологик тадқиқотлар
Мазкур илмий мақолилар тўплами филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк маорифи ходими, Урганч Давлат университетида умрининг охиригача баракали меҳнат қилган Эрка Юсупович Урозов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган бўлиб, унда олимнинг ҳаёт йўли тўғрисида касбдош дўстлари ва шогирдларининг хотиралари, шунингдек, Филология ва Жаҳон тиллари факультетлари ҳамда бошқа факультетларнинг профессор-ўқитувчилари, аспирант, магистрант тадқиқотчилари томонидан ёзилган илмий, илмий-услубий мақолалар жамланган. Бу мақолаларда ўзбек, рус, инглиз, немис, араб тилларига оид турли масалалар хусусида, фан ва маданият тарихн миллий ва маънавий қадриятларимиз ҳақида сўз юритилади. Тўпламда тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасидаги янги изланишлар ҳам ўз ифодасини тошган. Тўплам филолог ўқитувчилар, аспирантлар, магистрантлар, талабалар ва филология илми билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Тил гулшани. 6-том
Ушбу тўпламдан УрДУда фаолият кўрсатаётган филолог профессор- ўқитувчилар, таълим олаётган магистрантлар, шунингдек, иқтидорли талабаларнинг инглиз, немис, ўзбек ва рус тили ва адабиёти, уларни ўқитиш методикаси, ўқитишнинг янги педагогик ва ахборот технологиялари, таржимашунослик масалаларига бағишланган илмий, илмий-услубий мақолалари ўрин олган. Тўплам хорижий тиллар, уларни ўқитиш методикаси, роман-герман, славян, ўзбек филологияси билан қизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Тил гулшани. 5-том
«Тил гулшани» илмий тўпламининг ушбу 5-жилди Урду ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Р.Йўлдошевнииг 60 йиллигига бағишланган бўлиб, унда жаҳон тиллари ва филология факультетлари профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ҳамда иқтидорли талабаларининг хорижий тиллар, жумладан, ўзбек тилшунослигининг турли муаммолари, тилларни янги педагогик т технологиялар асосида ўқитишнинг долзарб муаммоларига багишланган илмий, илмий-услубий мақолалари берилган. Тўплам хорижий тиллар, уларни ўқитиш методикаси, умуман, тилшунослик масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Тил гулшани. 3-том
«Тил гулшани»нинг кўлингиздаги 3-жилди ўтган тўпламларнинг тадрижий давоми бўлиб, унда УрДУ кошидаги минтакавий тил маркази, шунингдек, жаҳон тиллари, филология факультетлари профессор- ўкитувчилари, магистрантлари, иктидорли талабаларининг хорижий тиллар, жумладан, ўзбек тилшунослигининг турли муаммолари ҳамда тилларни янги педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий, илмий-методик мақолалари ўзбек филологияси, форс филологияси, инглиз филологияси, немис филологияси, француз филологияси, рус филологияси рукилари остида берилди. Тўплам хорижий тиллар, уларни ўқитиш методикаси, умуман, тилшунослик масалалари билан кизикувчи кснг китобхонлар оммасига мўлжаллаган.
-
Тил гулшани. 2-том
Тил гулшани» мақолалар тўпламининг 2-жилдида УрДУ қошидаги минтакавий тил маркази, шунингдек, жаҳон тиллари, ўзбек филологияси факультетлари профессор-укитувчилари ва магистрантларининг хорижий тиллар, жумладан, ўзбек тилшунослигининг турли муаммолари хамда тилларни ҳозирги замон талабларига мувофиқ ўкитишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий, илмий-услубий мақолалари соҳаларга бўлинган ҳолда берилди. Тўплам хорижий тиллар, уларни ўкитиш методикаси, умуман, тилшунослик масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Тил гулшани. 1-том
"Тил гулшани" мақолилар тўплами УрДУ қошидаги Минтақавий тил маркази ташкил қилинганлигининг 15 йиллигига бағишланган бўлиб, ундан Минтақавий тил маркази, шунинглек, жаҳон тиллари факультети профессор-ўқитувчи ва магистрантларининг хорижий тиллар, уларни ҳозирги замон талабларига мувофиқ ўқитиш муаммоларига бағишланган илмий услубий мақолалар ўрин олган. Туптам хорижий тиллар, умуман, тилшунослик масалалари билан қизикувчи кені китобхонлар оммасига мўлжилланган.
-
Ўзбек тилидан машқлар тўплами
Р.Икромова , К.Қосимова,Педагогика институтлари ўзбек филологияси факультетларининг студентлари учун мўлжалланган ушбу қўлланма Ҳозирги ўзбек адабий тили курси программаси асосида тузилди. Унинг вазифаси студентларга шу курсдан амалий билим ва малака ҳосил қилишда кўмаклашишдир.
-
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Машқлар тўплами
М.Мирзаев,Ҳозирги ўзбек адабий тилниниг қоида ва нормаларини ўрганишда амалий машғулотларнинг аҳамияти жуда катта. Шунинг учун ҳам олий ўқув юртларидаги ўзбек филологияси факультетларининг ўқув планларида „Хозирги ўзбек адабий тили курсига берилган соат миқдорининг ярмидан кўпроги амалий машғулотларга мўлжалланган. Хозирги узбек адабий тили асосида тузилган ушбу „Машқлар тўпламининг вазифаси студентларимизга ҳозирги ўзбек адабий тилидан амалий билим ва малака ҳосил қилишда кўмаклашишдан иборатдир. Машқлар тўпламини тузишда амалдаги Ҳозирги ўзбек адабий тили программаси асос қилиб олинди. Машқ материаллари асосан бадиий асардардан, қисман журнал ва газеталардан танлаб олинди. Баъзи мисоллар автор томонидан ёзилди. Машқлар тўплами" нинг 1963 йилда босилиб чиққан 2- нашри тўгрисида айрим касбдош ўртоқларимиз томонидан баён этилган фикр-мулоҳаза ва истаклар қўлланманинг бу нашрида ҳисобга олинди. Машқлар тўпламини янги нашрга тайёрлаш олдида уни бошдан-оёқ кўздан кечириб, қимматли тузатишлар киритган профессор А. Ғ. Ғуломовга ва ўз маслаҳатлари билан кўмаклашган бошқа касбдош ўртоқларга автор самимий ташаккур изҳор этади.
-
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Машқлар тўплами
М.Мирзаев Ю.Эшонқулов,Педагогика институтлари ўзбек филологияси факультетларининг студентлари учун мўлжалланган ушбу қўлланма Ҳозирги ўзбек адабий тили курси программаси асосида тузилди. Унинг вазифаси студентларга шу курсдан амалий билим ва малака ҳосил қилишда кўмаклашишдир.