-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
Адабий танқидий мақолалар
Ғ. Ғулом,Мазкур китобга - атоқли ўзбек совет шоири, Узбекистон ССР ФА академиги Fафур Fуломнинг 1928 1966 йиллар мобайнида бизнинг ҳамда қардош республикалар матбуоти ва матбаасида босилиб чиққан адабий-танқидий, айрим публицистик мақолалари, нутқлари ва бошқалар киритилган. Уларнинг бир қисми эса шоирнинг шахсий архивидан олиниб, биринчи марга эълон қилинмоқда. Бу мақолалар ўзбек классик ва совет адабиёти, ўзбек халқ оғзаки ижоди, ўзбек адабиётининг қардош халқлар билан ўзаро ҳамкорлиги ва хорижий шарқ халқлари адабиётлари билан адабий алоқаларнинг муҳим масалаларига бағишланган. Тўплам адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факультетлари студентлари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Адабиёт ҳақида
М.И.Калинин,Китоб М. И. Калининнинг рус адабиёти, халқ ижоди ва тили ҳақидаги мақолалари ва айрим фикрлари тўпламидан иборат бўлиб, пропагандистлар, лекторлар, библиотека ходимлари, ўқитучилар ва совет интеллигенцияси учун белгиланган.
-
Талант-халқ мулки
О. Шарафиддинов,Ушбу китобга истеъдодли олим Озод Шарафиддиновнинг адабиётимиз ҳақида ҳам суюниб, ҳам куюниб айтган фикрлари жамланган. Бу мулоҳазалар сизнинг калбингизда хайрихоҳлик уйғотса, сизни ҳам бирор гап айтишга даъват этса, муаллифнинг орзуси ушалгани шу. Энди фикр айтиш навбати сизга, муҳтарам китобхон.
-
Йиллар. Йиллар. Устозлар
Ҳамид Ғулом,Атоқли адиб, забардаст шоир, оташин публицист, таниқли жамоат арбоби - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ҳамза номидаги республика Давлат мукофоти лауреати Ҳамид Ғулом ушбу мақолалар тўпламида ўзбек совет адабиётининг ривожланиши, унинг навбатдаги вазифалари тўғрисида фикр юритади, устоз шоир ва ёзувчилар билан учрашувлари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Ўттиз йил изҳори
И. Ғафуров,Ҳозиржавоб мунаққид ва мутаржим Иброҳим Ғафуровнинг номи серқуёш республикамизнинг барча китобхонларига яқиндан таниш. Мана ўттиз йилдирки у ижоднинг ўта маъсулиятли соҳасида қалам тебратиб келмоқда. Бу изланишларнинг самараси ўлароқ ўнлаб китоблар юзага келди. Мунаққиднинг ушбу тўпламига унинг кейинги йилларда яратган адабий-танқидий мақола ва кузатишлари киритилди.
-
Ёшлар билан суҳбат
А.Қаҳҳор,Эндига адабиёт майдонига биринчи қалам қўйган ёш ёзувчи.Ўзининг талантига ишончдан кўра ишонсизлиги кўпроқ.
-
Антик адабиёт тарихи
А. Алимуҳамедов,Қадимги Юнонистон, Рим халқлари қолдириб кетган буюк маънавий мерос намуналарининг ҳозирча тилимизга етарли таржима қилин маганлиги, бунинг устига мазкур халқлар тилини билмаслигимиз вазифани адо этиш борасида анча қийинчиликлар туғдирди. Бироқ рус тилидаги қанча-қанча тадқиқотлар, адабий ёдгорликлар таржимаси мушкулимизни осонлаштирди - улардан озми-кўпми фойдаландик. Ҳар қандай катта иш хатолардан холи бўлмаганидек, бу асарда ҳам айрим камчиликлар учраши муқаррардир. Касбдошларимиздан, барча адабиёт аҳлларидан ўтинчимиз шуки, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини дариғ тутмагайлар.
-
Чет эл адабиёти тарихи
О. Қаюмов,XVII ва XVIII асрлар жаҳон тарихида янги даврни бошлаб берди. XVII—XVIII асрлардаги инглиз ва француз буржуа революциялари ўрта асрлардаги эски тартибларни емириб ташлади. Минг йилдан ортиқ вақтдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган феодал системасига зарба берди, жамият тараққиётини янги босқичга кўтарди.
-
-
Хоразм навозандалари
Бобожон Тарроҳ,XIX аср Хоразм адабий муҳити янги босқичга кўтарилди. Муҳаммад Раҳимхон иккинчи - Феруз ҳомийлигида шеърият, мусиқа, меъморчилик гуллаб-яшнади. Ушбу рисоладан Феруз саройида шоирларнинг рахбари, девонлик вазифасида ишлаган Бобожон Тарроҳ Ходимнинг хотиралари ўрин олган, Ўттиз бир сарой шоирининг ҳаёти, ижоди, ижтимоий фаолияти ҳақида мухтасар ва бой маълумот берувчи бу китоб ғоят қимматли манбадир.
-
Ҳайрат ва тафаккур
М. Маҳмудов,Маҳкам Маҳмудов - олим ва ёзувчи, Унинг адабий-тапқидий ақолалари, фантастик ҳикоялари, ўтмиш сиймолари ҳақидаги асарлари кўпчиликка таниш. Маакур мажмуада муаллиф антик дунё адабиётининг таъсир кўлами, уларшинг ўзбек тилига ўгирилиши саҳшалаштирилаши асалаларини ёритин билан кифояланмай, бугунги ўзбек адабиёти равнақига ҳисса қўшаётган айрим ижодкорлар, таржимонлар, шунингдек, китоб безовчи рассомлар фаолиятини ҳам қамраб олишга интилади.
-
Адабиёт лаҳзалари
М. Маҳмудов,Шундай лаҳзалар бўлалики, бу лаҳзалар теранлиги, гўзаллиги, моҳияти жиҳатидан сира такрорланмас ноёб жозибали бўлади, бу лаҳзалар одамнинг бутун умрига нур, шоллик, қудрат бағишлайди. Олимлар қум уюмларидан олтин излагандай шоирлар ҳам инсон руҳий оламидаги ана шу мангуликка татийдиган фусункор, такрорланмас лаҳаларни кашф этишга интилади. Адабиётшунос ва а фантаст ёзувчи Маҳкам Маҳмудов ушбу китобида адабиёт ва санъатнинг инсон руҳий камолотига таъсири, маьнавий изланишлар, қалб гўзаллиги ҳакида фикр-ўйлари билан ўртоқлашади.
-
Шеърият руҳий муносабат
И. Ҳаққулов,Истеъдодли олим Иброҳим Ҳаққуловнинг мазкур китобига классик адабиётимизнинг энг долзарб масалалари-бадиият, ижодда шоир шахси, комил инсон ва руҳ эркинлиги ҳақидаги янги изланишлари киритилди, Муаллиф асосий эътиборини янгича тадқиқ ва талқин усули, мушоҳада юритиш измига бўйсундирган.
-
Озод Шарафиддинов
А. Расулов,Танқидчи Абдуғафур Расуловнинг мазкур рисоласида О . Шарафиддиновнинг бой ижодиёти, унинг узига хос қирралари хусусида фикр юритилади.
-