-
-
Madaniyatshunoslik nazariyasi,
-
-
-
Ўзбек миллий кийимлари
Содиқова.Н.С.,Ўзбекистан мустақилликка эришгач, унутилаёзган қадимги миллий анъаналаримизни, қадриятларимизни тиклашга имкон туғилди. Ўзбек миллий кийимлари халқимиз тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий-маънавий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Миллий кийимларда, бирон-бир эл-элат тарихига бориб тақаладиган аньаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади, унда халқимизнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда оилавий турмушнинг баьзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийимлари жуда хилма-хил, ранг-баранг ва жозибалидир. Улар-эркаклар, аёллар ва болалар кийимларидан иборат бўлиб, инсон умрининг фаслларига қараб ҳам ажратилган: ёшлар, ўрта ёшлилар, кексалар учун. Шунингдек, ҳудудлар бўйича ҳам ўзига хосликни ташкил қилади. Кийимларда инсоннинг ижтимоий мавқеи, у яшаган жой ва замон, ҳаётидаги қувончли ёхуд қайғули воқеалар ,ҳам намоён бўлади. Бу масала тарихини ўрганиш кўплаб йўқолиб кетган ва кетаётган бебаҳо ёдгорликларимизнинг хилма-хиллигини қайта тиклаш ва халқимизнинг нодир меросини дунёга танитишга хизмат қилади. Асосий мақсад: Мустақил Ўзбекистон халқига миллий ўзлигини англатиш, унинг қадимдан то ҳозиргача бўлган анъанавий, бетакрор кийимларини кўрсатиш, ҳудудларда (қишлоқ, шаҳар, туманлар) сақланиб келинаётган фарқларни акс эттириш ва уларнинг давомийлигини англатишдан иборатдир. Ушбу асар мусаввирлар, олий ўқув юрти талабалари, театршунослар, кино арбоблари, санъатшунослар, этнограф олимлар, халқ ижодий ҳаваскорлар гуруҳлари раҳбарлари ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Маданият тарихи ва унинг асосий масаласи
C. Абдуҳалиқов,Маданиятшунослик-маданият ривожланишининг энг муҳим қонунларини ўрганади. Унинг манбаи инсоният яратган барча маданий қадриятлардир. Маданиятшуносликнинг асосий вазифасига инсоннинг табиат жамиат билан биргаликда фаолятини ҳамда кишиларнинг маънавий турмушига оид барча жараёнларни тадқиқ қилиш киради. Шунинг учун унинг тадқиқот манбаи бўлиб, қуйидаги соҳаларни ўз ичига олади. Яъни: - Инсон яратган санъат соҳаси. - Кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил. - Жамият бойлиги ва мезон бўлмиш билим. - Жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараёлар хизмат қилади. Маданиятшунослик умумназарий фан бўлиб, унга хос бўлган хусусият-инсоннинг маданий ҳаёт ходисасини тартиб тизимига солиб ёндашиши ҳисобланади. Шунингдек маданият гуманитар билимларни ўзига мужассам қилган ҳолда намоён бўлиши билан бирга билишнинг ўта мураккаб объекти ҳамдир. «Маданият» бу инсонларнинг ижодий фаолият жараёнида яратган моддий ва маънавий соҳалардаги ютуқлар мажмуи бўлиб, кундалик тажриба ва муомала ва муносабатларнинг шаклланиши; шунингдек маданият маълум бир жамият учун хизмат қилувчи билимларнинг аниқ бир даражаси ҳамдир. Маданиятни ўрганишда обеъктив қонунларнинг ва сабаб ходисаларидаги боғликлик ҳақидаги анъанвий бир хил тасвирдан файдаланмаслик ҳам мумкун. Маданиятни тартибли тадқиқ қилиш кутилган ва фавқулотда жаррёнлар ҳақидаги тасаввурлардан фойдаланишни тақоза қилади. Системали ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки маданиятни бутунича тасаввур қилиш имконини беради. Системали ёндошув тадқиқотнинг жуда кўп услубларидан фойдаланишга имкон беради. Яъни баъзи бир усуллар билан олинган натижаларни бошқаларига қарама-қарши қўймасдан мулоқотлаштирмасдан хулоса қилади.
-
Ma`naviyat asoslari
Б.Каримов, Ф.Зияев,Қўлингиздаги ушбу ўқув қўлланма иктисодий тизимга дахлдор бўлган Тошкент молия институтининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан холда бўлажак иқтисодчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ва Илмий дунёқарашларини бойитиш, ижтимоий-сиёсий, маънавий жихатдан етук кадрлар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат килади.
-
“О‘ZBEKISTON NOMODDIY MADANIY MEROSI”
Mazkur о‘quv qо‘llama A1 -011 -sonli “Nomoddiy madaniy merosning xalq milliy og‘zaki sо‘z san’ati ,urf-odat,marosim,bayramlari va xalq havaskorlik hunamandchiligi an’analarini ta’lim tizimiga tatbiq etish”Loyiha doirasida tayyorlangan bо‘lib,qо‘llanmadan “Folklor-etnografiya”(5151600-folklor va etnografiya)yо‘nalishi,shuningdek,О‘zbekiston San’at va madaniyat institutida tahsil olayotgan barcha yо‘nalish talabalari,institutda faoliyat kо‘rsatayotgan о‘qituvchiprofessorlar,magistrlar,soha bо‘yicha malaka oshirish tinglovchilari va nomoddiy madaniy madaniyat merosiga qiziquvchi tadqiqotchilar hamda filologlar foydalanishlari mumkin.