Маданият тарихи ва унинг асосий масаласи

Kitob mualliflari C. Абдуҳалиқов,

Маданиятшунослик-маданият ривожланишининг энг муҳим қонунларини ўрганади. Унинг манбаи инсоният яратган барча маданий қадриятлардир. Маданиятшуносликнинг асосий вазифасига инсоннинг табиат жамиат билан биргаликда фаолятини ҳамда кишиларнинг маънавий турмушига оид барча жараёнларни тадқиқ қилиш киради. Шунинг учун унинг тадқиқот манбаи бўлиб, қуйидаги соҳаларни ўз ичига олади. Яъни: - Инсон яратган санъат соҳаси. - Кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил. - Жамият бойлиги ва мезон бўлмиш билим. - Жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараёлар хизмат қилади. Маданиятшунослик умумназарий фан бўлиб, унга хос бўлган хусусият-инсоннинг маданий ҳаёт ходисасини тартиб тизимига солиб ёндашиши ҳисобланади. Шунингдек маданият гуманитар билимларни ўзига мужассам қилган ҳолда намоён бўлиши билан бирга билишнинг ўта мураккаб объекти ҳамдир. «Маданият» бу инсонларнинг ижодий фаолият жараёнида яратган моддий ва маънавий соҳалардаги ютуқлар мажмуи бўлиб, кундалик тажриба ва муомала ва муносабатларнинг шаклланиши; шунингдек маданият маълум бир жамият учун хизмат қилувчи билимларнинг аниқ бир даражаси ҳамдир. Маданиятни ўрганишда обеъктив қонунларнинг ва сабаб ходисаларидаги боғликлик ҳақидаги анъанвий бир хил тасвирдан файдаланмаслик ҳам мумкун. Маданиятни тартибли тадқиқ қилиш кутилган ва фавқулотда жаррёнлар ҳақидаги тасаввурлардан фойдаланишни тақоза қилади. Системали ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки маданиятни бутунича тасаввур қилиш имконини беради. Системали ёндошув тадқиқотнинг жуда кўп услубларидан фойдаланишга имкон беради. Яъни баъзи бир усуллар билан олинган натижаларни бошқаларига қарама-қарши қўймасдан мулоқотлаштирмасдан хулоса қилади.

Bilimlar sohasi: | Madaniyatshunoslik nazariyasi |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Фан Академии наук Республики Узбекистан
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 1992 Yil
Betlar Soni: 89
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 24.56 MB
Hujjat turi: O‘quv qo‘llanma
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH