Ўзбек миллий кийимлари

Kitob mualliflari Содиқова.Н.С.,

Ўзбекистан мустақилликка эришгач, унутилаёзган қадимги миллий анъаналаримизни, қадриятларимизни тиклашга имкон туғилди. Ўзбек миллий кийимлари халқимиз тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий-маънавий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Миллий кийимларда, бирон-бир эл-элат тарихига бориб тақаладиган аньаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади, унда халқимизнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда оилавий турмушнинг баьзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийимлари жуда хилма-хил, ранг-баранг ва жозибалидир. Улар-эркаклар, аёллар ва болалар кийимларидан иборат бўлиб, инсон умрининг фаслларига қараб ҳам ажратилган: ёшлар, ўрта ёшлилар, кексалар учун. Шунингдек, ҳудудлар бўйича ҳам ўзига хосликни ташкил қилади. Кийимларда инсоннинг ижтимоий мавқеи, у яшаган жой ва замон, ҳаётидаги қувончли ёхуд қайғули воқеалар ,ҳам намоён бўлади. Бу масала тарихини ўрганиш кўплаб йўқолиб кетган ва кетаётган бебаҳо ёдгорликларимизнинг хилма-хиллигини қайта тиклаш ва халқимизнинг нодир меросини дунёга танитишга хизмат қилади. Асосий мақсад: Мустақил Ўзбекистон халқига миллий ўзлигини англатиш, унинг қадимдан то ҳозиргача бўлган анъанавий, бетакрор кийимларини кўрсатиш, ҳудудларда (қишлоқ, шаҳар, туманлар) сақланиб келинаётган фарқларни акс эттириш ва уларнинг давомийлигини англатишдан иборатдир. Ушбу асар мусаввирлар, олий ўқув юрти талабалари, театршунослар, кино арбоблари, санъатшунослар, этнограф олимлар, халқ ижодий ҳаваскорлар гуруҳлари раҳбарлари ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Bilimlar sohasi: | Madaniyatshunoslik nazariyasi |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: : 5-635-024645
Kitob nashr qilingan yili: 2006 Yil
Betlar Soni: 0
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: O‘quv qo‘llanma
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Kitobga aloqador kitoblar