-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
Sellections from Byron
R. M. Samarina,Сборник произведений Джорджа Гордона Байрона — выдающегося английского поэта-романтика — представляет собой яркий пример мировой классической литературы. В его поэзии раскрываются темы свободы и протеста, одиночества и внутренней борьбы личности, любви, судьбы и трагизма человеческого существования. Произведения Байрона отличаются глубокой эмоциональностью, философской насыщенностью и выразительным художественным стилем. Книга предназначена для широкого круга читателей, интересующихся зарубежной литературой, поэзией романтизма, а также для студентов и преподавателей гуманитарных дисциплин.
-
Жаннатнинг ярим йўлида
Саид Нафисий,Атоқли Эрон ёзувчиси Саид Нафисийнинг бу романида мамлакатнинг юқори табақа кишилари ҳаётида авж олган товламачилик ва риёкорлик қусурлари ўткир сатира тиғи остига олинади.Бу асар кўпгина хорижий тилларга таржима қилинган.Ўзбек тилига таржимаси ҳам китобхонларга манзур бўлар деган умиддамиз.
-
Маҳамбет найзаси (роман),Ўтрор тангаси.
Анвар Олимжонов,Анвар Олимжонов қардош қозоқ адабиётининг кўзга куринган намояндаси.Авторнинг "Ўтрор тангаси","Яшил тоғлар","Қуёш сари бораётган карвон","Қорақўнғир кўприги " каби қиссалари совет адабиётининг энг яхши асарлари қаторида туради.
-
Қўқон воқеаси.(роман)
Николай Никитин,"Қўқон воқеаси" романи ўзбек китобхонига жуда яқин темада ёзилган.Асарда Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистонда--Фарғона водийсида,Бухорода юз берган тарихий воқеалар,меҳнаткаш омманинг феодал ҳукумдорлигидан озод бўлиш учункураши,большевиклар раҳбарлигида,рус халқининг дўстона ёрдамида босмачиликка .буржуа миллатчиларга қарши олиб борган ,мураккаб кураши тасвир этилган.
-
ОТА
Ҳабиб Нуъмон, Аҳмад Шораҳмедов,Қўлингиздаги китобни варақлар экансиз,халқимизнинг инқилобдан аввалги ва кейинги ҳаёти,Октябрь ғалабаларини ҳимоя қилиш,хотин-қизларни озодликка чиқариш йўлидаги кураши,ер-сув ислоҳоти,колхоз қурилишининг дастлабки даврлари кўз олдингиздан бир-бир ўтади.Бу воқеаларнинг ҳаммаси ўзбек халқининг содиқ фарзанди Йўлдош Охунбобоевнинг ҳаёт йўли орқали акс эттирилган.
-
Танланган асарлар
Дошдоржийн Нацагдорж,Нацагдорж рус классик адабиётидан сабоқ олиб,дунё адабиётининг энг ажайиб дурдоналаридан фойдаланди.Шу билан бир вақтда у ўз ҳаётини халқ хизматига бағишлади.Унинг поэзияси узоқ ўтмишқиссалари,эртаклар вамўғил халқнинг баҳодирлари образи -- қисқа қилиб айтганда,халқ оғзаки ижоди билан суғорилган.
-
По Руси; Дело Артамоновых
Горький М.,В том вошли цикл рассказов "По Руси" (1912-1917) и "Дело Артамоновых" (1925) - произведение, рассказывающее историю трех поколений семьи фабрикантов.
-
Зарафшон мавжлари
Саид Назар,Ўзбек совет адабиётиниг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлган ёзувчиси Саид Назарнинг ижоди кўп қирралидир.У поэзия проза драматургия публицистика ва журналистика билан шуғулланиб халқ ҳурматига сазовар бўлган санъаткорлар даражасига кўтарилган эди.
-
Капитан Врунгелнинг саргузаштлари
Андрей Некрасов,Капитан Врунгелнинг саргузаштлари повестининг дастлабки китобхонлари бугунги кунда бува ва буви бўлиб қолишган. Ушбу китобни илк бор қўлига олаётган ўқувчиларга ҳавас қиламан.
-
Чиғоннинг сири
Э.Носиров,Муаллиф бу китобни отасининг хотирасига бағишлади. Тўпламга киритилган ҳикоя ва қиссалар мавзуси ранг-баранг. Воқеалар, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ёрқин ифодаланган, уларнинг катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, уларнинг меҳнатини енгиллаштиришга интилиши китобхон эътиборини тортмай қолмайди. Китобга киритилган ҳикоялар табиатга, жониворларга меҳр уйғотади, ростгўйликка чорлайди, меҳр-оқибатни улуғлайди. Бу асарлар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хато
Машарипова З.,Зулайҳо Машарипова кўлингиздаги китоб орқали ўзгалар хатосидан сабоқ олишга чорлайди барчамизни Детектив қиссалар ва ҳикояларнинг кечмиши ҳаётийлиги ва тасвирларнинг ёрқинлиги билан ўқувчининг кўз ўнгида реал воқеаларни жонлантиради.
-
Баригал
Нодир Нормат,«Баригал» — Нодир Норматнинг илк романи. Муаллиф романда Сурхон воҳаси кишиларининг бой маънавий дунёсини очишга, ўзига хос турмуш тарзини кўрсатиб беришга интилади. Асар хозирги давр мураккабликларини, маънавий-ахлоқий муаммоларини анча кенг қамраб олганлиги, содда ва жозибали тасвирий бўёқларга бойлиги билан диққатга моликдир.
-
Заҳарли ҳаёт
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий,Ўзбек совет адабиётининг асосчиси оташин шоир ва драматург Ҳ.Ҳакимзода Ниёзий туғилганида тўқсон йил тўлди.Шу муносабат билан адибнинг икки жилдлик асарлари нашр қилинмоқда.
-
Насримиз уфқлари
У.Норматов,Ҳикоя шаклини қадимдан қолган театр саҳнасига қиёс қилиш мумкин. Бу саҳнада неча бор хилма-хил томошалар кўрсатилган, қанчадан-қанча бахтли ва бахтсиз ҳодисалар рўй берган, неча минг қаҳрамонлар кириб чиққан, неча тур қўшиқлар айтилиб, куйлар чалинган, ҳар бир давр, ҳар бир автор унда ўз муҳрини, нафасини қолдирган.
-
Яхшилик деб яшайман
Н.Нарзуллаев,Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лауреати таниқли шоир Н.Нарзуллаевнинг янги китобига кейинги йилларда ёзилган она юрт меҳри севги ва ёшлик завқларини тараннум этувчи шеърлари ҳамда лирик қўшиқлари жамланган.
-
Портобелло жодугари
Пауло Коэльо,Пауло Коэлъонинг «Портбелло жодугари» асарида ана шу саволга жавоб изланади. Афина исмли сирли аёлнинг тақдирини баён қилувчи қахрамонларнинг ҳикоялари ўқувчини воқеалар ривожи билан ҳар томондан таништириб, жараёнга чуқур кириб боришини таъминлайди. Китобда Руминияда лули оиласида туғилиб, бейрутлик ўзига тўқ хонадонда улғайган Ширин Халилнинг муҳаббат, азоб, машаққат ва мураккабликлар гирдобида Афинага айланиши маҳорат билан тасвирланган.
-
Хамса. Сабъаи Сайёр
Алишер Навоий,Осмон сен туфайли сайр этувчи, ер эса осойишта, фалакдаги Баҳром ғазабнок, Зуҳранинг Дилороми эса, чанг чалувчидир. Сен даҳрнинг бунёдини қилаётганингда кўк самони етти гумбаз билан яратдинг. Яратувчилигинг туфайли бу етти осмонўпар қасрлар вужудга келиб, улар юлдуз гавҳарлари билан безанди. Етти қасрда етти донишманд сенинг ҳикматларинг тўғрисида афсоналар айтмокдалар. Бу етти афсонанинг барчаси дилбанд бўлиб, улар бир-бирларига ўхшамайди. Етти гумбазнинг ранги кўк бўлгани билан етти афсона турли-туман ранглар билан безатилган. .
-
Билмасвой билан дўстларинингбошидан кечирганлари.Билмасвой қуёш шаҳрида.
Николай Носов,Машҳур рус совет ёзувчиси Никалой Носовнинг "Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари"романи жахон болаларинг энг севимликитобларидан бирига айланиб қолган.Ушбу жилдга адибнинг"Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари""Билмасвой қуёш шаҳрида"романлари киритилди
-
Ўнта негр боласи
Агата Кристи,Ушбу асарда бир-бирига ҳеч кандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чакирди? Яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йулакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлако нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам.
-
Хамза. Фарход ва Ширин
Алишер Навоий,Алишер Навоийнинг Фарход ва Ширин достонини қайтадан нашрга таёрлашда ҳозир қўлда мавжуд бўлган Хамсаларнинг энг эски икки нусҳаси асосга олинди.