-
Методикческие указания по геобатаническому обследованию естественных кормовых угодий узбекистана.
Редаккционная коллегия.,Yem-xashak ekinlari, -
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Методикческие указания по геобатаническому обследованию естественных кормовых угодий узбекистана.
Редаккционная коллегия.,«Методические указания по геоботаническому обследова-нию естественных кормовых угодий Узбекистана» составле ны специалистами института «Узгипрозем», одобрены науч-но-техническим советом института «Узгипрозем» (Протокол № 6 от 19 сентября 1978 года).
-
Ҳамза
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ХХ аср ўзбек маданиятининг улкан вакилидир. У фақат бутун талантинигина эмас, балки, қирқ йиллик ҳаётини халқ ишига бағишлаган қаҳрамон арбоб ҳамдир. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий - халқ ёзувчиси унвонига мушарраф бўлган биринчи санъаткоримиз эди. У Ўзбекистон Комсомоли мукофотининг ҳам биринчи лауреати бўлди. Мазкур китобда ҳамиша барҳаёт Ҳамзанинг ижтимоий ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Мавзу катта бўлганлиги учун муаллиф Ҳамзанинг фақат совет даври фаолиятинигина ёритаяпти. Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида муфассалроқ маълумот олишни истаган ўртоқларга мазкур муаллиф … ҳамзашунос олим, филология фанлари доктори, Тошкент университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қуйидаги китобларини тавсия қиламиз: «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1971). Бу уч китоб бир-бирининг мантиқий давоми бўлиб, Ҳамза ҳақидаги илмий трилогияни ташкил этади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг жўшқин фаолияти ҳақидаги тушунчангизни янги мисоллар билан тўлдирар деган умидда ушбу асарни, азиз китобхонлар, эътиборингизга ҳавола қилдик.
-
Илми ғарибани қўмсаб...
Абдуғафур Расулов,Адабиётшунос Абдуғафур Расуловнинг мазкур рисоласи ўзбек истиқлол адабиётининг долзарб илмий-назарий муаммоларига бағишланган. Рисоладаги мақолаларда адабий талқин ва баҳолаш масаласига муносабат билдирилади. Китобча адабиёт назарияси, адабий танқид билан шуғулланувчи мутахассисларда, умуман, адабиётни севувчи аҳли идрокларда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Иккинчи том
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий,«Тўла асарлар тўплами»нинг ушбу томига Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг инқилоб арафасида ва инқилобдан кейинги йилларда ёзган шеърий ва насрий асарлари ҳамда педагогик рисолалари киритилди. Ҳамза асарларининг янги илмий нашри ўзбек совет адабиёти тарихи билан шуғулланувчи зиёлилар оммасига мўлжалланган.
-
Асарлар.Тўрт томлик. Учинчи том. Навоийнинг қалб дафтари
Иззат Султон,Навоийнинг қалб дафтари. Буюк шоирнинг ҳаёти билан ижодиўзининг ва замрндошларининг тасвирида
-
Асарлар.Тўрт томлик. Иккинчи том. Ҳаёт, адабиёт ва маҳорат (Адабий танқидий ишлар)
Иззат Султон,Бу жилд (том) учун асарлар танлаганда муаллиф ўзининг сўнгги қирқ йил мобайнида ёзган адабий-танқидий ишларидан адабиётимизнинг энг муҳим даврларини, проблемаларини, намояндаларини ва маҳсулотини тавсифловчи ишларини ажратиб олишга аҳамият берди. Баъзи мақолалар (масалан, Машраб ҳақидаги мақола) мазмун жиҳатидан маълум даражада эскирган бўлса ҳам, муҳим масаланинг ўз вақтида қандай қўйилганини кўрсатиш учун бу мажмуага киритилди. Турли вақтларда ёзилган адабий-танқидий ишларда бир хил адабий ҳодисаларга қайта-қайта мурожаат этиш муқаррар бўлгни учун, бу ишларда баъзан учраб турадиган фактлар, баҳолар ва фикрлар такрорини ушбу нашр учун йўқ қилиш лозим топилмади.
-
Прометей олови
О.Тоғаев,Адабиёт - инсонга зиё бахш этувчи қудратли мўъжиза, Унииг кучини одамзодга худолардан яширин олов ҳадя этган афсонавий қаҳрамон Прометей жасоратига қиёс қиладилар, Прометей оловн фанда, адабиёт ва санъатда, ижтимоий ҳаётда ёниқ фаолият рамзи. Китобга эсдалик, ёш адиблар ижоди, ёшлар образлари акс э эттирилган асарлар ҳақидаги мақолалар, адабий баҳс ва мактублар киритилган.
-
Замондошлар
Л. Қаюмов,Филология фанлари доктори, Тошкент Давлат университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қатор мақола ва асарлари сизга яхши таниш. Хусусан, олимнинг Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёти ва ижодини муфассал таҳлил қилувчи илмий трилогияси нашриётимиз томонидан « «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1970) сарлавҳалари остида нашр этилган эди. Лазиз Қаюмовнинг баъзи мақолалари адабиётимиз тарихи масалаларига бағишланган бўлиб, шулардан бири бўлмиш «Анбар отин» китобини биз 1964 йилда нашр этганмиз. Олимнинг яна бир қанча мақолалари адабиёт ва санъатнинг назарий масалаларини ёритиш йўлида ёзилган бўлиб, улар «Бадний ижод ҳақида таълимот» (1971) китобида жамлангандир. Лазиз Қаюмов 1950 йилдан буён адабиётшунос, танқидчи сифатида адабиётимиз майдонида хизмат қилиб келмоқда. Мазкур мажмуа шу давр давомида ёзилган адабий мақолалардан ташкил топди. Ҳамза Ҳакимзода, Ҳусайн Шамс ва Ҳамид Олимжондан бошқа китобда тилга олинган барча адиблар билан тадқиқотчи шахсан учрашгани, кўпгина а адиблар ўзлари ҳақида ёзилган мақолаларнинг асосий тезисларига қўшилганликлари, таҳлил этилаётган кўпгина асарларнинг тугилиши ва муҳокама жараёнида танқидчи гувоҳ бўлганлиги учун мажмуанинг номи «Замондошлар» деб аталди. Табиийки, адабиётшуносга замондош бўлган ижодий жараён жуда бой ва унда адиблар ва асарлар кўп. Мазкур мажмуа муаллифи бу бой адабиётни тўла қамраб олишни асло даъво қилмайди. Айни вақтда, ушбу мақолалар ижоди таҳлил этилаётган адиблар фаолиятининг ҳам барча томонини эмас, балки айрим қирралари- нигина ёритиб, шу штрихлар орқали маълум даражада ижодкор- ларнинг адабий портретини яратишга қаратилганлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим.
-
Асарлар тўплами. Саккиз томлик. Саккизинчи том
Михаил Шолохов,M. Шолохов асарлари тўпламининг ушбу сўнгги, VIIII томига «Ниятдошлар», «Нафрат мактаби» ва «Инсон тақдири» аби ажойиб ҳикоялари киритилган. Шу билан бирга китобдан лкан адибнинг очерклари, фельетонлари, мақолалари ва турли тайтларда сўзлаган нутқларн ҳам ўрин олган.
-
Аблулла Тўқай
Иброҳим Нуруллин,Машҳур татар адиби И. Нуруллиннинг мазкур асари атоқли татар демократ шоири ҳамда мутафаккири Абдулла Тўқайнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Тўқайнинг номи ўзбек китобхонларига яхши таниш. Мазкур асарнинг ўзбек тилида нашр этилиши икки қардош халқ орасидаги адабий дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади деган умиддамиз.
-
Қудратли тўлқинлар олами
Н.Шодиев,Ёш олим, филология фанлари кандидати Нарзулла Шодиевнинг мазкур рисолосида атоқли адиб, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ш. Р. Рашидовнинг Қудратли тўлқин романи, асосида социалистик реализм поэтикасининг муҳим масалаларидан психологик таҳлилга оид кузатишлари ўз ифодасини топган. Олим Шароф Рашидовнинг психологик таҳлил маҳорати сирларини ишонарли ва атрофлича ёритишга ҳаракат қилади. Атоқли адибнинг ижодий лабораторияси сирлари билан кенг китобхонлар оммасини таништиришга қўл уради.
-
Абу Али ибн Сино
Уйғун,Ибн Синонинг хонаси. Ерга гилам, кўрпачалар тўшалган. Хонтахта устида қоғоз, довот, қалам, китоблар. Токчаларда қатор-қатор китоблар, дори солинган турли-туман кўза, кўзачалар, шишалар, доривор ўсимликлар. Бир чеккада, табақда ейилмай совиб қолган овқат, сопол косада қатиқ, ўрик, майиз, бодом. Хонтахта устида шам ёнмоқда. Тун огиб қолган. Парда очилмасдан аввал танбурнинг ҳазин, ёқимли овози эшитилади. Парда очилганда, Снио ёлғиз, кўзларини юмиб, танбур машқ қилиб ўтирган бўла ди. Бир оздан сўнг, қўлида ҳовонча, оҳиста босиб Раҳматкиради, танбурнинг овозига маҳлиё бўлиб, пойгакда туриб қолади. Сино Раҳматнинг шарпасини сезиб, танбур чалишдан тўхтайди, ўгирилиб орқасига қарайди, қўлидаги танбурни бир чеккага суяб қўяди.
-
Чин севиш. Шеърлар, драмалар, мақолалар.
Абдурауф Фитрат,Фитрат сўзининг луғавий маъносини ўзбек тилининг икки жилдлик изоҳли луғатидан тополмайсиз. «Навоий луғати»да «табиат, тугма табиат, яратилиш», деб изоҳланган. Гарчи бу сўз тилимизнинг бугунги «Изоҳли луғати»га кирмаган бўлса-да, уни эшитмаган каши кам. Бу ном бир вақтлар зиёлилар даврасида бениҳоя иззат ва шараф билан тилга олинган. Унинг ақлу заковатини Қавказ ва Волга бўйидаги ҳамкасабаларигина эмас, Москва, Ленинграддаги шарқшунослар ҳам юксак даражада қадрлаганлар. 1924 йилда у Москвада Шарқ тиллари институтида дарс берган, профессор бўлган.
-
Танланган асарлар.
Сиё Саид,Зиё Саид Ўзбек адабиёти ва журналистикаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшган драматург, прозаик, тадқиқотчи ва кўзга кўринган жамоат арбоби эди. Зиё Саид ўзбек журналистикаси тарихида биринчи бўлиб ўзбек вақтли матбуотини ёритувчи «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига оид материаллар» (1870-1927) деган китоб яратди. Зиё Саиднинг «Танланган асарлари»га унинг ана шу китоби ҳамда мақола, фельетон, ҳикоя, драмаларидан айрим намуналар киритилди. Бу асарлар ёзувчи ижоди тўғрисида кенг тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
-
Асарлар. Олти жилдлик. Тўртинчи жилд. Адабий мақолалар
Комил Яшин,Академик ёзувчи Комил Яшин асарларининг ушбу тўртинчи жилдига адибнинг адабий-танқидий тафаккури мевалари бўлган кшплаб мақолалари киритилди
-
Қозоқ шоирлари
Ғулом Шоди,Собит Муқанов қардош қозоқ халқининг машҳур шоири, улкан прозаиги, отоқли драматурги ва адабиётшуносидир. Собит Муқанов қозоқ совет адабиётига асос солган ёзувчилардан биридир.
-
Маърифатпарвар хон
Қодиров Аҳмаджон,Рисола Хиванинг 2500 йиллиги ва Урганч шаҳрининг 350 йиллигига бағишланади.Абулғози Баҳодирхон Урганч шаҳрининг асосчиси. Абулғози Баҳодирхон 1603-1664 XVII асрда яшаган.Ушбу асарда муаллиф маърифатпарвар, халқ тақдири ва юрт равнақи учун курашган хон сиймосини бадиий-тарихий руҳда тасвирлайди. Асар марказида илм-фан, адолат ва тараққиёт ғояларини устувор деб билган ҳукмдор образи турибди. У мамлакатда мактаблар очиш, зиёлиларни қўллаб-қувватлаш, маънавиятни юксалтириш орқали жамиятни ислоҳ этишга интилади. Китобда хоннинг шахсий фазилатлари — адолатпарварлиги, заковати, халқпарварлиги — воқеалар ривожи орқали очиб берилади. Шу билан бирга, давр муаммолари, ички зиддиятлар ва маърифат йўлидаги тўсиқлар ҳам ёритилади. Асар ёш авлодни ватанпарварлик, илмга ҳурмат ва маънавий поклик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Агар сизга қисқача (2–3 жумла) ёки батафсилроқ аннотация керак бўлса, айтиб ўтинг.
-
Жавоҳирлар
Машарипова Г, Аминов Ҳ,Ушбу тўпламда Хоразм Маъмун академияси фаолияти тўғрисида баён қилинган. Ноёб қўлёзма ва нодир тошбосма китоблар билан бойиди. Ана шу хазинанинг ноёб жавоҳирлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Қирқ ошиқ дафтари
Хала. Цао Чжи. Тиракурал,Қирқ ошиқ дафтари деб аталган ушбу китоб жаҳоннинг улуғ шоирлари томонидан битилган ишқий шеърлардан тузилди. Ниятимиз кўксингизда мудраб ётган туйғуларни уйғотиш уйғоқ ҳисларни эса бу китоб оҳангларига ҳамроҳ этмоқдир.