| To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
|---|---|
| Hujjat turi: | Va boshqa |
| Nashr tili: | O‘zbekcha |
| Kataloglashtirish manbai: | O'zbek kiril |
| Hujjat tipi: | Bosma shaklda |
| Kirish huquq turi: | YOPIQ KIRISH |
Замондошлар
Филология фанлари доктори, Тошкент Давлат университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қатор мақола ва асарлари сизга яхши таниш. Хусусан, олимнинг Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёти ва ижодини муфассал таҳлил қилувчи илмий трилогияси нашриётимиз томонидан « «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1970) сарлавҳалари остида нашр этилган эди. Лазиз Қаюмовнинг баъзи мақолалари адабиётимиз тарихи масалаларига бағишланган бўлиб, шулардан бири бўлмиш «Анбар отин» китобини биз 1964 йилда нашр этганмиз. Олимнинг яна бир қанча мақолалари адабиёт ва санъатнинг назарий масалаларини ёритиш йўлида ёзилган бўлиб, улар «Бадний ижод ҳақида таълимот» (1971) китобида жамлангандир. Лазиз Қаюмов 1950 йилдан буён адабиётшунос, танқидчи сифатида адабиётимиз майдонида хизмат қилиб келмоқда. Мазкур мажмуа шу давр давомида ёзилган адабий мақолалардан ташкил топди. Ҳамза Ҳакимзода, Ҳусайн Шамс ва Ҳамид Олимжондан бошқа китобда тилга олинган барча адиблар билан тадқиқотчи шахсан учрашгани, кўпгина а адиблар ўзлари ҳақида ёзилган мақолаларнинг асосий тезисларига қўшилганликлари, таҳлил этилаётган кўпгина асарларнинг тугилиши ва муҳокама жараёнида танқидчи гувоҳ бўлганлиги учун мажмуанинг номи «Замондошлар» деб аталди. Табиийки, адабиётшуносга замондош бўлган ижодий жараён жуда бой ва унда адиблар ва асарлар кўп. Мазкур мажмуа муаллифи бу бой адабиётни тўла қамраб олишни асло даъво қилмайди. Айни вақтда, ушбу мақолалар ижоди таҳлил этилаётган адиблар фаолиятининг ҳам барча томонини эмас, балки айрим қирралари- нигина ёритиб, шу штрихлар орқали маълум даражада ижодкор- ларнинг адабий портретини яратишга қаратилганлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим.
| Bilimlar sohasi: | | Adabiyot | |
|---|---|
| UDK | |
| Kitob nashriyoti nomi: | Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти |
| Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
| ISBN: | |
| Kitob nashr qilingan yili: | 1972 Yil |
| Betlar Soni: | 288 |