Ибн Синонинг хонаси. Ерга гилам, кўрпачалар тўшалган. Хонтахта устида қоғоз, довот, қалам, китоблар. Токчаларда қатор-қатор китоблар, дори солинган турли-туман кўза, кўзачалар, шишалар, доривор ўсимликлар. Бир чеккада, табақда ейилмай совиб қолган овқат, сопол косада қатиқ, ўрик, майиз, бодом. Хонтахта устида шам ёнмоқда. Тун огиб қолган. Парда очилмасдан аввал танбурнинг ҳазин, ёқимли овози эшитилади. Парда очилганда, Снио ёлғиз, кўзларини юмиб, танбур машқ қилиб ўтирган бўла ди. Бир оздан сўнг, қўлида ҳовонча, оҳиста босиб Раҳматкиради, танбурнинг овозига маҳлиё бўлиб, пойгакда туриб қолади. Сино Раҳматнинг шарпасини сезиб, танбур чалишдан тўхтайди, ўгирилиб орқасига қарайди, қўлидаги танбурни бир чеккага суяб қўяди.