-
-
-
-
-
-
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
-
-
-
-
-
Jahon va ayrim mamlakatlar adabiyoti tarixi va tanqidi,
-
-
Dinshunoslik,
-
-
Jahon va ayrim mamlakatlar adabiyoti tarixi va tanqidi,
-
Jahon va ayrim mamlakatlar adabiyoti tarixi va tanqidi,
-
-
-
Андижандан баҳдодгача
Кенжа Қамчибек,Таниқли ёзувчи, Бобур номидаги халқаро илмий экспедиция аъзоси, «Бобурийлардан бири», «Хинд сориға», «Андижондан Даккагача», «Буюклар изидан» каби сафарномалар муаллифи Қамчибек Кенжанинг «Андижондан Бағдодгача» номли навбатдаги китобида Яқин Шарқ ва Арабистон ярим оролидаги мамлакатларда яшаган буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш юзасидан олиб борилган изланишлар, экспедиция аъзоларининг заҳматли ва мароқли саргузаштлари ҳақида, мазкур мамлакатлар, шаҳарларнинг ўзига хос жиҳатлари, одамларнинг феъл-атворлари, яшаш тарзлари тўғрисида ҳикоя килинади.
-
XX аср Ўзбек шеърияти анталогияси
А.Орипов ва бошқалар,XX аср узбек шеърияти истеъдодларга бой ва ранг-барангдир. Бу давр назмида ҳар бир шоирнинг ўзига хос бадиий-эстетик оламини курсатадиган асарлар оз эмас. Уларни одам кумсайди. Гоҳида такрор ва такрор мутолаа қилгиси келади. «XX аср ўзбек шеърияти антологияси»ни тузувчилар уни тайёрлашда ўқувчи руҳиятидаги ана шу маънавий эҳтиёжни эътиборга олишга ҳаракат килдилар. Ушбу анталогия шеърият мухлисларига узига хос совға булибгина қолмай, ундан олий ўқув юртларида, коллеж, лицей ва ўрта мактабларда қўшимча ўқув қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
-
-
Марказий Осиё халқлари донишмандлиги
О.Салимов,Ҳар қандай халқ ҳаётнинг аччиқ сабоқлари синовидан ўтиш асносида шаклланади. Марказий Осиё халқлари умумий тарих, тил ва маданатлар муштараклиги, анъаналар бирлигида таркиб топган. Бир макон ва бир замон таъсирида шаклланган халқларнинг тафаккур тарзи ҳам ҳаётга бўлган муносабат умумийлигини юзага келтиради. Бу умийлик эса ўхшаш халқ эпоси, уйғун маънавият ва халк донишмандлигининг ифодаси бўлган мақоллар, ҳикматлар оламини таркиб топтиради.
-
XX аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитьа
Н. Афоқова,XX аср бошларида миллий адабиётимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Бу босқичда проза ва драма вужудга келди. Шеъриятнинг ички эволюцияси натижасида вазн ва жанрлар трансформацияси, янгиланиш жараёни кучайди. Ушбу рисолада ўтган аср бошларида рубоий ва қитъа жанри тараққиёти жадид адабиёти намуналари мисолида тадқиқ этилади. Анъана ва яигилик кесишган чорраҳада муайян жанрлар тадрижи қизиқарли илмий талқин қилинган. Рисола адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган
-
XX аср ўзбек фольклоршунослиги
О. Тўлабоев,Халқимиз поэтик тафаккурининг беқиёс даҳоси туфайли яратилган оғзаки бадиий ижод дурдоналарини ёзиб олиш, нашр этиш ва ўрганиш борасида самарали иш олиб борган фольклоршуносларнинг ижодий фаолияти хақида мухтасар маълумотларни ўзида жамлаган мазкур антология ўзбек фольклорининг турли масалаларини тадбиқ этишга доир мақолалардан тузилган.
-
Миллий уйғониш педагогикаси
У. Долимов,Ушбу асар жадид педагогикасининг шакилланиш ва ривожланиш жараёнларини тадқиқ этишдаги дастлабки тажрибаларидан биридир. Китоб университет ва иуститутларнинг филология, педагогика,тарихи факультетларининг талабалари аспирант ва тадқиқотчилари учун мўлжаланган.
-
Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари
И.Қўчқортоев,Тошкент давлат дорилфунуни ўзбек филологияси факультетида ўзбек тили ва адабиётини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқий лаборатория очилди.Бу лаборатория ходимлари ўзбек тили ва адабиётининг XX аср бошларидаги ривожини урганиш, шу даврдаги адабий-илмий, лисоний манбаларыи нашр этиш, архив материалларини текширнш билан шуғулланади. Филологик тадқиқотларда намоён булган барча диққатга сазовор янгиликлар таништирилиб борилади.
-
Европа маърифатчилиги ва Миллий уйғониш
Саидов Улуғбек,Китобда Ғарб маърифатчилик ғоялари ва уларнинг адабиётидаги ифодаси билан ХХ аср бошидаги Миллий уйғониш даври ғоялари ва адабий ҳаётдаги жараёнлар ўртасидаги типологик ўхшашликлар ва ҳар икки ҳудуд адабиётида мужассам бўлган ғоя ва қарашларнинг давр, муҳит, халқ менталитети, анъанавий маданияти, ўзига хос дунёқараши заминидаги ўзига хос хусусиятлар таҳлил этилган. Таҳлил доирасига Яқин ва Ўрта Шарқ минтақаларида кечган ўхшаш жараёнларни киритилиши қўйилган муаммоларни атрофлича ёритиш имкониятини берган.
-
Навоий поэтикаси "Хазойинул маоний" асосида
Ё.Исҳоқов,Ушбу асар Алишер Навоий бой лирик меросининг актуал проблемаси-унинг поэтикаси тадқиқ қилишга бағишланди. Китобда лирика поэтикасининг икки муҳим жиҳати — жанрлар поэтикаси ҳамда бадиий тасвир поэтикасига хос етакчи тенден- циялар атрофлича таҳлил қилинади. Китоб адабиётшунослар, олий ўкув юртларининг филология факультетлари студентларига, аспирантлар, шунингдек, тарихий поэтика ҳамда Навоий ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
XX аср адабиёти манзаралари
Наим Каримов,Ушбу асарда 20 асрнинг асосан, биринчи ярмида яшаган ёзувчилар ҳаёти ва ижодининг китобхонлар ва ҳатто мутахассисларга номаълум бўлган саҳифалар ёритилган, уларнинг мустабид тузум давридаги эрк ва истиқлол учун кураши ҳамда фожиали такдири ўз аксини топган.
-
Истиклол ва бугунги адабиёт
Нўьмон Рахимжонов,Атокли адабиётшунос Нуьмон Рахимжоновнинг мазкур „Истиклол ва бугунги адабиёт" номли монографик тадкикоти мустакиллик даври адабий жараёнининг етакчи тараккиёт тамойилларига багишланган. Бадиий-эстетик тафаккурнинг янги энкинлари, мезонларнинг янгиланиши, алибларимиз бадиий публицистикасида шахс ва жамият маънавияти, шеьри- ятнинг эстетика билан боглик масалалари, суз санъатининг бурчи, вазифаси ва истеьдоднинг жамиятдаги урни, саньат - корларнинг адабий-эстетик тажрибалари ва бадиий кадриятлар хусусида мушохада-мухокамалар юритилади. Китобхонни хам эркин фикрлашта ундайди. Китоб бугунти адабий хаёт билан кизикувчиларга мулжалланган
-
Jahon Adabiyoti
U.Hamdamov, A.Qosimov,“Jahon adabiyoti” fani talabalarga dunyo adabiyotining umumiy manzarasi, davrlari, yo‘nalishlari, sara namunalari, atoqli namoyondalari hayoti va ijodi, qolaversa, jahon adabiyotshunosligining asosiy mazmun-mohiyatidan saboq beradi. Mazkur o‘quv qo‘llanma yuqorida nazarda tutilgan yo‘nalishlar maz- munini o‘zida to‘la qamrab oladi.
-
Ғоялар фалсафаси
Қ.Назаров,Mustaqil rivojlanish yo'lida borayotgan xalqimiz taraqqiyotimiz g'oyaviy ta'moillarini,yurt tinchligi,Vatan ravnaqi,Xalq faravonligi go'yalariga sadoqat tuyg'ularini Shakllantirishga yo'rdam beradigan mavzularni o'rganish'' G'oyalar falsafasi''fanining mazmun-mohiyatini belgilaydi.
-
ИСЛОМ ТАСАВВУФИ МАНБАЛАРИ (ТАСАВВУФ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ)
Нажмиддин Комилов,Миллий истиклол туфайли университетларнинг таълим дастурига «Тасаввуф ва мумтоз поэтика асослари» фани киритилтн бўлиб, унинг доирасида мумтоз адабиётимизнинг тасаввуфий асослари, тасаввуф назарияси ва тарихи масалалари ўкитилмокда. Бирок мазкур курс бўйича изчил дарслик ёки ўкув кўлланмасига эга эмаслигимиз сабабли ихтисослик фанини ўкитишда цатор муаммолар юз бермокда. Ана шу ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ушбу илмий мажмуа яратилди. Соҳага доир мукаддас китоблар, шарк алломалари илмий ишларидан намуналар бериш оркали миллий маънавиятимиз хазинаси дурдоналари билан таништириш мажмуа олдига кўйилган вазифалардан. Мажмуада тавсия этилган рисола ва макомотлардан берилган намуналар ўз табиатига кўра филологик таълим билан шуғулланувчи бакалавр ва магистр босқичи талабалари, аспирант ва тадкикотчилар ҳамда маънавият масалалари билан кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари
Абу Ҳомид Ғаззолий,Тил инсонга берилган Аллоҳ таолонинг неъматларидан биридир. Тил аслида кичик нарса бўлса ҳам, унинг ибодати ва исёни каттадир. Тилнинг ҳаракат майдони эса жуда кенг. Унга тўсқинлик қиладиган хеч нарса йўқ.
-
-
-
Поэтика. Ахлоки кабир. Риторика
Арасту,Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарк алломаларининг ҳам устози булган Арасту — Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади. Алломанинг «Поэтика» (Нафис санъатлар ҳақида) рисоласидан бизга қадар фақат баъзи қимматли парчаларгина етиб келган булиб, ана шу Қисмлар ҳам ҳозиргача барча файласуф, санъатшунос, адабиёт назариётчиларининг асосий дастуруламали булиб хизмат қилади. «Поэтика» ўзбек тилида илк марта 1979 йилда Иззат Султон таҳрири остида босилган эди. Ахлоқи кабр ва Риторика М.МАҳмудов таржимасида берилмоқда. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-