-
-
-
Pedagogika va metodikalar,
-
-
Siyosatshunoslik fani, uning mavzusi. Siyosatning nazariyasi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Дўст орттириш ва одамларга таъсир курсатиш тугрисида
Дейл Карнеги,Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик жихатларига алохида эътибор қаратади. Инсонларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юкори баҳолаш оркали обру-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, уз- ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йулларини очиб беради. Тингловчини қизиқтириш, яхши маъруза ўқиш, хотирани мустахкамлаш ва бошка мавзуларда ҳам қимматли маслахатларни тавсия этади. Безовталикнинг омиллари, ечими баробарида турфа инсонлар хаётидаги турли ҳолатлар, Карнеги анъанасига кўра, мисоллар тариқасида келтирилади.
-
Усмон Носир
Х.Серобов,Рисолада қатағон йилларида даҳшатли азобларни бошидан кечирган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир ҳаёти ва серқирра ижодий мероси ҳақида ҳикоя қилинади. Ўқувчи, талаба ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган рисола сизга манзур бўлади.
-
Буюк аждодларимиз "Абул Баракот Насафий ҳаёти ва илмий ижоди"
Исломов З. М.,Рисолада тафсир, ақида, ислам ҳуқуқшнослиги соҳаларига оид мўътабар асарлари билан ислам дунёсида машҳур бўлган Абул Баракот Насафийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилади. Олимнинг қарийб саккиз асрдан бери қўлдан-қўлга ўтиб ўқиб келинаётган, дунёнинг турли диний таълим муассасаларида ўқитилиб, қайта-қайта нашр этилаётган асарларининг мазмуни, бугунги кундаги аҳамияти, илмий меросининг ислом маданияти ривожида тутган ўрни таҳлилий ёритилган.
-
Мозий дафтаридан саҳифалар
Бойтуллаев Рашид, Остонова Гулсара,Истибдод йилларида ҳам ўзбек онаси истеъдодли фарзандлар туғиб-тарбиялаб, дунёга бўйлатгани тўпламга кирган ахборот, тадқиқот, мақолалар мазмун-моҳиятини ташкил этиб, етишиб келаётган баркамол авлод мазмун-моҳиятини ташкил этиб, етишиб келаётган баркамол авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади
-
Ёниб яшаётган одамлар
Ю.Бердиев,Ушбу китобдаги очеркларда истиқлол йилларида Ўзбекистон мустақиллигини мустахкамлаш, иқтисодий қудратини юксалтириш, ислохотларни чуқурлаштиришда ибратли фаолият кўрсатаётган, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида намунали иштирок этиб, миллий истиқлол ғояларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган, яъни, чинакамига элим деб, юртим деб ёниб яшаётган машҳур замондошларимиз ҳақида хикоя қилинади.
-
Ленгвосинергетикага кириш
Нурмонов А, Раҳимов А,Мазкур рисола тилшуносликда аста шаклланиб бораётган нисба- тан ёш йўналиш - лингвосинергетика фанининг назарий асослари, келиб чиқиш илдизлари ва манбалари, тадқиқот йўналишлари, истиқ- боли ҳақидаги назарий қарашларни илмий таҳлил этишга бағишланган ўзбек тилшунослигидаги илк маърифий асар ҳисобланади. Бунда дастлаб синергетик парадигма, унинг моҳияти, категориал аппарати, таянч тушунчалари, синергетика ва диалектика муносабати ҳақида маълумот берилиб, сўнг лингвосинергетикага бағишланган тадқиқотлар, синергетика нуқтаи назаридан тил ҳодисаларининг таҳлили каби масалалар ёритилган.
-
Улуғбек Муҳаммад Тарағай
Аҳмедов А.,Рисола буюк ўзбек олими давлат арбоби Муҳаммад Тарағай -Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Улуғбек туғилиб ўсган давр, унинг давлат арбоби ва олим бўлиб ўзига хос жиҳатлар ёритилган.
-
-
-
-
-
-
-
-