-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Pedagogika va metodikalar,
-
-
O`g`ir damlar katta imkoniyatlar eshigini ochadi
Nabi Yildiz,O`qigan bu kitobing hayotiy tajribalardan,ibratli voqealardan va teran boquvchi dono ko`zlardan ilhom olgan holda yozildi.Har sahifasi,hatto har bir satri chin dildan ishongan holda hamda senga biror manfaat yetkazishiga umid qilgan maqsadda bitildi.
-
Ёлланма ишчининг тадбиркорга айланиши
Кийосаки Роберт,Фақат буйруқ бажаравериш жонга тегдими? Эртаю кеч ишласангиз ҳам ўсмаяпсизми? Ўз бизнесингизни очишга тайёрмисиз? Сизда миллион долларли гоя борми? Лекин уни амалга ошириш Қўлимдан келмайди, деб қўрқяпсизми?
-
-
Эл отаси эди
Сулаймонов И.,Шукурлар бўлсинким мустақил Ўзбекистоннинг қутлуғ қадами боис таниқли замондошимиз Шароф Рашидов ҳақидаги дастлабки хотира - рисола юзага келади.Ушбу асарда муаллиф халқ дарди билан яшаган, юрт равнақи ва инсон қадрини улуғлаган фидойи шахс сиймосини ёритади. Асар марказида эл-юрт манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйган, оддийлик ва адолат тамойилларига содиқ инсон образи турибди. Муаллиф қаҳрамоннинг ҳаёт йўли, меҳнати ва инсонпарварлик фазилатларини таъсирчан лавҳалар орқали очиб беради. Асар ёш авлодни ватанпарварлик, ҳалоллик ва халққа садоқат руҳида тарбиялаш ғоясини илгари суради.
-
Камбағалликни тарк этишни истайсизми
И.Қаюмов,Муаллиф Илёс Қаюмов дунёга машҳур миллиардерлар ҳаёти ва фаолияти билан қизиқиб, «Агар пулингиз оз бўлса - бизнес қилинг. Агар пулингиз умуман бўлмаса - бизнесни ҳозироқ бошланг», деган хулосага келади ва ўз фикрларини ушбу китобга жамлаб, барчани бизнесга, молиявий мустақилликка чорлайди. Шу ўринда китобни ўқишингиз учун учта жиддий сабабни келтириб ўтамиз: биринчиси - пулсизликдан қутулмоқчимисиз, демак, китоб сиз учун! Иккинчиси - бор пулингизни кўпайтирмоқчимисиз - шубҳасиз, ушбу китобдан тўғри тавсия оласиз! Учинчи, асосий жиҳат - дунёнинг машҳур миллиардерлари ўз бизнесларини чойчақалардан бошлаб, фақат қимматли ғоялар сабаб бойиб кетганларини билмоқчи ва ўшa йўлдан бормоқчимисиз, китоб мутолаасидан кейин фикрларингиз қатъийлашишига аминмиз !
-
Асарлар. Бешинчи том. Асарлар. Пьесалар
Абдулла Қаҳҳор,Абдулла Қаҳҳор камадан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби- у аллақачонлар халқ қалбининг тўридан жой олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган бирор қишлоқ, китоблари кириб бормаган бирор хонадон йўқ деса бўлади.
-
Асарлар. Тўртинчи том. Қўшчинор чироғлари
Абдулла Қаҳҳор,Абдулла Қаҳҳор камадан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби- у аллақачонлар халқ қалбининг тўридан жой олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган бирор қишлоқ, китоблари кириб бормаган бирор хонадон йўқ деса бўлади.
-
Асарлар. Иккинчи том. Повестлар. Ўтмишдан эртаклар
Абдулла Қаҳҳор,Менинг болалик йилларим Фарғона водийсининг Яйпан, Нурсуқ, Қудаш, Бувайди, Толлиқ, Олқор, Юлғунзор, Оққўрғон деган қишлоқларида ўтган. Ўттизинчи йилларнинг ўрталарида болалигимни ўйлаганимда чалакам чатти туш кўргандай бўлган эдим.
-
Асарлар. Биринчи том. Ҳикоялар. Портретлар. Фельетонлар
Абдулла Қаҳҳор,Абдулла Қаҳҳор камадан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби- у аллақачонлар халқ қалбининг тўридан жой олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган бирор қишлоқ, китоблари кириб бормаган бирор хонадон йўқ деса бўлади.
-
-
Бир қалб манзараси
Қурбонов Шукур,Шукур Қурбонов-шеърлари самимий шоир. У Ватан, ватандошларини юрагидан севади, куюнчаклик билан диёнатни улуғлайди, меҳр, оқибатни бадиий талқин этади. Тўпламга иқтидорли шоирнинг энг яхши шеърлари қаторида янги асарлари ҳам киритилди.
-
Қадимги шарқ тарихи
Собиров Қ, Абдуллаев Ў,Қадимги шарқ тарихига доир маърузалар баён қилинган. Қадимги Бобил подшолиги. Икки дарё оралиғи маданияти. Ўрта, янги ва кеч шохликлар. Кичик осиё ва кавказорти давлатлари.
-
Қадимги ўрта осиё мудофаа иншоотлари( Энг қадимги даврлардан II минг йиллик охири)
Собиров Қ,Ушбу рисола Ўрта Осиё ҳудудида энг қадимги даврдан-II минг йилликлар охиригача тарихий жараёнда юз берган тарихий ва сиёсий вазият, хўжалик-маданий тараққиёт, шаҳарсозлик маданияти масалалари археологик ашёлар асосида ёритилади.
-
Қайтмас дақиқалар
Қорабоева Ҳалима,Умрнинг ҳар бир дақиқаси қайтмасдир. Ана шу қайтмас дақиқаларни пойдор қилиш, абадийлаштириш учун меҳнат қилади киши. Бинокор иморат қуради, пахтакор хирмон кўтаради, шоир шеър ёзади. Демак лаҳзалар ихтироларда, қуриш ва яратишларда жамол касб этади.
-
Қардошлик қўшиғи
Қалдарбек Найманбоев,Тўпламга қозоғистонлик ёш ёзувчиларнинг она-юрт, дўстлик, инсон қадр-қиммати, ўзаро меҳр-муҳаббат, умр, вақт қадри тўғрисидаги энг яхши ҳикоялари жамланган.
-
-
Ойдин. Қисса ва ҳикоялар
Қориев Мақсуд,Мазкур тўпламга адибнинг "Ойдин" қиссаси ва ҳикоялари киритилган. Ёзувчи "Ойдин" қиссасида ҳаётга эндигина қадам қўяётган жасур комсомол қиз Ойдиннинг хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқи, озодлиги, эркинлиги учун халқ душманларига қарши олиб борилган курашлардаги жасорати ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ўзбекистон мактабларида политехника таълими тарихидан
С.К.Хабирова,С.К. Хабированинг “Ўзбекистон мактабларида политехника таълими тарихидан” асарида Ўзбекистонда политехник таълимнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Китобда мактабларда меҳнат таълими ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ фанларни ўқитиш тажрибаси, таълим мазмуни ва методлари ёритилган. Шунингдек, политехник таълимнинг ўқувчиларни касбга йўналтиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлиги очиб берилган. Асар педагогика соҳаси мутахассислари, ўқитувчилар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Қадимги шарқ тарихи
Собиров Қ, Ҳусаинбекова Г,Қадимги шарқ жаҳон цивилизациясининг илк марказларидан бири бўлиб, бу заминда яшаган халқлар хўжалик фаолияти, маданий қурилиш шаҳарсозлик ва давлатчилик асосларини яратиш соҳасида юксак билим ва тажрибага эга бўлгандир.