-
-
-
Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари (1917-1924 йиллар)
Шодмонова Санобар,Tarix, -
Tarix,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Кармана тарих кўзгусида ( энг қадимги даврлардан XX аср бошларигача)
Иноятов С, Ҳайитова О,Tarix, -
-
-
-
Муҳаммад Мурод девонбеги
Раҳим Давлатёр,Китобда Муҳаммад Раҳимхон Феруз даврида девонбегилик вазифасида хизмат қилган давлат арбоби Муҳаммад Мурод девонбеги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. У XIX аср иккинчи ярмида эл-юрт тараққиётига, Хоразм маданий -маърифий муҳити шаклланишига улкан ҳисса қўшган машҳур сиймолардан бири, ватанни чоризм мустамлакачиларидан қаҳрмонча ҳимоя қилган жасур ватанпарварларнинг саркардаси бўлган.
-
Ўзбекистон неолит даври жамоаларининг моддий маданияти
Холматов Н.Ў.,Мазкур монографик тадқиқот Ўзбекистон неолит даври жамоалари моддий маданиятини кейинги археологик тадқиқотлар жараёнида қўлга киритлган манбалар ва янги ёндашув асосида ёритишга қаратилган.
-
Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари (1917-1924 йиллар)
Шодмонова Санобар,Мазкур китобда 1917-1924 йилларда Туркистондаги совет мустамлакачалигига қарши кураш масалалари бўйича XX асрнинг 20-90 йилларида немис ва турк тилларида нашр этилган тадқиқотлар ўрганилган, ушбу тадқиқотларнинг илмий хулосалари таҳлил этилган.
-
XIX асрнинг иккинчи ярми-XX аср бошларида Тошкентнинг "Янги шаҳар" қисми тарихи
Жаннат Исмоилова,Ушбу асар кўхна ва қадимий Тошкент шаҳри тарихига бағишланган. Хусусан, Тошкентнинг " янги шаҳар" қисмидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тарихий ҳужжатлар ва манбалар асосида илмий таҳлил қилинган.
-
Буюк сиймолар, алломалар
М. Хайруллаев,«Буюк сиймолар, алломалар» мажмуасининг 3-китобида ХVI аср охири ва ХХ аср бошларидаги Марказий Осиё халқлари ижтимоий тафаккури, адабиёти, санъати, маънавияти ривожига муносиб ҳисса қўшган давлат ва маданият арбоблари, маърифатпарварлар, адиблар, шоирлар тўгрисида муҳим маълумотлар берилиб, уларнинг шахс эркинлиги, ҳуррият, озодлик ва миллий истиклол учун олиб борган курашлари хусусида мароқли ҳикоя қилинган.Китоб олий ўқув юртлари талабаларига ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
O'zbekistonning eng yangi tarixi
R.H.Murtazayeva,Mazkur o'quv adabiyoti O'zbekistonning mustaqillik davrida sodir bo'lgan ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy ma`naviy-ma`rifiy jarayonlar hamda o'zgarishlarni, ushbu davrda ro'y bergan tarixiy voqeliklarni bevosita qamrab olgan.
-
КАТТА ЎЙИН
Питер Ҳопкирк,Қўлингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид саҳифалариевропалик муаллиф талқинида баён этилган. Кўплаб қаҳрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий хаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган.
-
Жахон мамлакатлари
А.ХАЗРАТКУЛОВ,Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган- дан буён ўтган вақт ичида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, дунё сиёсати майдонида ўз мустақил овозига эга бўлган давлат сифатида тан олинди. Республикамиз Президенти И. А. Каримов олиб бораётган оқилона ташқи сиёсат туфайли юртдошларимиз жаҳон мамла- катлари буйлаб эркин сафар қилиш имкониятига эга булдилар.
-
Тарих фалсафасининг назарий асослари
Жўраев Н.,Монографияда жамиятшунос олим Нарзулла Жўраев тарихни фалсафий тушуниш тамойиллари хусусида фикр юритади, унинг назарий ечимларини топишга интилади. Шарқ ва Ғарб тарих фалсафаси мактаблари, инсон ва унинг моҳияти, тарих фалсафасининг қонуниятларини тадқиқ қилади. Мустақиллик даври тарихий жараёнлари, XXI асрда инсоният ва дунё муаммоларини ўзига хос тарзда талқин этади.
-
Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш
Алимова Д.А.,Мазкур тўплам мустақиллик шарофати билан қарор топган, ҳурфикрлик шароитида ҳаққоний тарихимизни тиклаш ва уни холисона таҳлил этиш давр талабига айланган, бугунги кунда ошкоралик юзини кўришга ва туҳмат тамғаларидан халос бўлишга мушарраф бўлган. Мазкур тўплам тарихимизнинг ўқимаган саҳифалари, аждодларимизнинг энг илғор вакилларининг салоҳияти, сиёсий-маънавий қиёфаси, орзу умидлари, фидоий фаолиятлари билан таништиради.
-
Хива аёллари
Дурдиева Гавҳар,Хива туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан яратилган қўлингиздаги мўъжазгина китобчани эътиборингизга тақдим қилади. Китобда Хивада яшаб ўтган, тарихда из қолдирган жасур, зийрак, зукко ва донишманд аёллар ҳақида озми-кўпми маълумот берилган. Зеро юртбошимиз " Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги бўлмайди"-дея таъкидлайдилар.
-
Ҳаёт давом этади
М. Худойберганов,Тарих - босиб ўтилган йул. Бу йўл гох, тўғри, гоҳ, эгри, равон ёки нотекис бўлиши мумкин. У қандай бўлмасин, ортга қайтмайди, инсон ундан бир марта ўтади. Шундай экан, тарих яхшими, ёмонми холис ўрганилмоғи, қандай мавжуд бўлса, шундай тадқиқ этилмоғи керак. Уни яхши ва ёмонга ажратиб, маълум қисмининг баҳридан кечиш, маълум қисмини кўкларга кўтариш мумкин эмас.
-
Туркистонда Россия тажовузи ва хукмронлигига қарши кураш
Ҳамид Зиёев.,Узбекистон «бир томчи консиз» мустақиллик ва озодликка эришди. Тарихан олганда эса, ҳозирги мустақиллик Россиянинг қайта-қайта уюштирган тажовузларига ва хукмронлигига қарши халқимизнинг олиб борган озодлик курашларининг ҳам натижасидир. Зеро, уша суронлик замонлардаги жангларда тобланган озод- лик гоялари куз ўнгимизда руёбга чикди. Шу тарзда, утмишда ота-боболаримизнинг Ватан ҳимояси учун туккан бехисоб қонлари ва мисли кўрилмаган талафотлари беҳудага кетмай, уз самарасини берди. Биноба- рин, она-юрт мустақиллиги учун жонини ҳам, молини хам фидо қилиб курашган аждодларимизнинг қадру кимматини эъзозлаш муқаддас бурчимиздир.
-
Тарихи Туркистон
Мирзо Олим Махдум Ҳожи,Тарихчи мутахассислар ва ўтмиш билан қизиққанлар диққатига ҳавола этилаётган ушбу асарнинг кўп қисми Қўқон хонлиги, қисман эса бухоро амирлиги ва хива хонлиги тарихига бағишланган.асар муаллифи Мирзо Олим махмуд ҳожи туркистонда XIX асрда бўлиб ўтган тарихий воқеа ва ҳодисаларни кенг ёритишга ҳаракат қилинган
-
Темур тузуклари
Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги ҳамда " Темур тузуклари " ёзилганининг 600 йиллигига бағишланади.
-
XIX asr oxiri XX boshlarida "Yosh Xivalik"larning ma`naviy-ma`rifiy jadidchilik harakatlari
Рўзимова Ф,Мазкур моногорафияда педагогика тарихига оид жадидчилик ҳаракати ёхуд "Ёш хиваликлар"нинг маънавий-маърифий соҳадаги жадидчилик қарашлари, жумладан, XIX аср охири-XX аср бошларида миллий истиқлол ғояларининг ривожланиши, жадидчилик ҳаракати ва ўзликни англашдаги ўрни ёритиб берилган
-
Кармана тарих кўзгусида ( энг қадимги даврлардан XX аср бошларигача)
Иноятов С, Ҳайитова О,Ушбу китобда республикамизнинг қадимий масканларидан бири Кармананинг энг қадимги даврларидан XX аср бошларигача бўлган тарихи қисқача ёритилган. Унда мазкур жойнинг моддий ва маънавий маданият ёдгорликлари, Амир Темур ва тумурийлар, бухоро хонлиги ҳамда Манғит амирлари хукмронлиги давридаги кармана тарихи. шунингдек, бу ердан етишиб чиққан буюк сиймолар ва маърифатпарварлар тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Ўзбекистон шаҳарлари мустақиллик йилларида
Аҳмедов Э.,Иқтисод фанлари доктори, профессор Э.Аҳмедовнинг маълумотнома китобида шаҳарларимизнинг тарихи, мамлакат тараққиётида тутган ўрни, мавқеи, истиқлол йилларида уларда рўй берган буюк ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилади. Китоб бой далилий манбалар асосида ёзилган бўлиб, унда 20та жадвал, 12та илова, 50та рангли сурат мавжуд. Ушбу китоб олий ўқув юрти талабалари ,аспирантлар, ўқитувчилар ва ҳодимлар ва шу соҳага қизиққан мухлисларга мўлжалланган.
-
O'zbekistonning eng yangi tarixi
Rajabova Z.S,O'quv qo'llanmada mustaqillikka erishish arafasida O'zbekistonda yuzaga kelgan murakkab vaziyatni hamda mustaqillik yillarida davlat boshqaruvi,ijtimoiy-iqtisodiy,siyosiy va manaviy hamda boshqa sohalardagi islohatlarning maxmun-mohiyati o'ziga xos xususiyatlari izchil yoritib berilgan.
-
Мадаминбек
Иброҳим Карим,Ижтимоий-фалсафий очерк. Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.