-
-
-
Umumtexnikaviy fanlar,
-
-
-
-
-
-
-
-
Umumtexnikaviy fanlar,
-
Umumtexnikaviy fanlar,
-
-
-
-
Umumtexnikaviy fanlar,
-
-
-
-
-
Дурадгорлар учун материалшунослик
М.А.Григорьев,Китобда ёғочнинг тузилиши, физикавий ва механикавий хоссалари, ҳамда уларнинг ёғоч сифатига таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган; ҳар хил ёғочларнинг классификацияси ҳамда ўзига хос белгилари, ёғочдан ясалган материаллар ва ярим фабрикатларнииг ёғочсозлик ишлаб чиқаришида ҳамда дурадгорлик ишларида ишлатилиши баён этилган.
-
Ёғочсозлик станоклари ва уларда ишлаш
А.В.Худяков,Мазкур китоб ёғочсозлик ва мебелсозлик соҳасида таҳсил олаётган талабалар ҳамда ёғочга ишлов бериш дастгоҳлари операторлари (станочники) учун мўлжалланган муҳим техник қўлланма ҳисобланади. Унда ёғочга механик ишлов беришнинг назарий асослари ва амалий усуллари содда тилда тушунтирилган. Китоб ёғочсозлик дастгоҳларининг классик ва анъанавий моделларини тушуниш, уларни бошқариш ҳамда соҳа мутахассисларининг техник саводхонлигини оширишда бугунги кунда ҳам муҳим тарихий-назарий манба бўлиб хизмат қилади. Ушбу китоб А. В. Худяков томонидан ёзилган, ёғочга ишлов бериш соҳаси мутахассислари ва ҳунармандлар учун мўлжалланган машҳур классик дарслик ва қўлланмадир.
-
Сут, ёғ, тухум, гўшт ва балиқ маҳсулотлари товаршунослиги
Г.С.Инихов,Дарсликнинг биринчи қисмида умумий қисм ва ўсимлик маҳсулотлари группаси ҳақида фикр юритилган бўлса, иккин- чи қисмда чорва маҳсулотлари баён этилган. Дарсликни ту- зишда маҳсулотларнинг сифати, уларни сақлаш шароитлари ва ташишга доир замонавий талаблар ҳисобга олинган. Чорва маҳсулотларини етиштириш шароитлари баён қи- линганида ана шу шаройтнинг маҳсулот сифатига қандай таъ- сир этиши ҳам назарда тутилган. Озиқ-овқат маҳсулотларида учрайдиган нуқсонларга алоҳида эътибор берилган, нуқсонлар- нинг пайдо бўлиш сабаблари ва уларни йўқотиш йўллари тушунтирилган.
-
Signal va tasvirlarni qayta ishlash
Kuchkarov Voxid,Darslikda signal va tasvirlarni qayta ishlash fanining nazariy asoslari, signal turlari, raqamli signallarga ishlov berish usullari, filtratsiya, spektral tahlil, tasvirlarni qayta ishlash algoritmlari hamda zamonaviy axborot texnologiyalarida ularning qo‘llanilishi yoritilgan.
-
Issiqlik texnika uskunalari
N.B.Babakulova,Mazkur darslikda issiqlik jarayonlarining mohiyati, termodinamika asoslari va qonunlari, issiqlik almashinuvi nazariyasining asoslari, issiqlik jarayonning mohiyati, quritish jarayoning nazariy asoslari, betonlarini normal atmosfera bosimi ostida bug' yordamida qotishini tezlashtirish, yonilg'i haqida umumiy tushunchalar, uzliksiz ravishda ishlaydigan issiqlik kameralari, silikat betonlar, kontakt usulida issiqlik ishlovi berish haqida to'liq ma'lumotlar yoritilgan.
-
Сувоқчилик ишлари
А.М.Шепелёв,«Сувоқчилик ишлари» (русча асл номи: «Штукатурные работы») — таниқли қурувчи-муҳандис ва педагог Александр Михайлович Шепелёв томонидан ёзилган, қурилиш соҳасидаги энг машҳур ва фундаментал дарслик ва қўлланмалардан биридир. Бу китоб узоқ йиллар давомида собиқ Иттифоқ даврида, шу жумладан Ўзбекистондаги ҳунар билим юртлари (ПТЎ) ва қурилиш мактабларида асосий қўлланма сифатида ўқитилиб келинган.
-
Материаллар қаршилиги
Р.С.Кинасошвили,Ушбу китоб материаллар қаршилиги курси бўйича қисқача ва соддалаштирилган классик дарслик ҳисобланади. Китобда машинасозлик бўлмаган (қурилиш, технологик ва бошқа) олий ва ўрта махсус таълим йўналишлари талабалари учун деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикасининг асослари баён этилган. Унда чўзилиш, сиқилиш, силжиш, буралиш, эгилиш каби оддий деформация турлари, шунингдек, мураккаб қаршилик ва устуворлик назарияси мустаҳкамлик ва бичилиш мезонлари асосида тушунарли тилда ёритилган. Назарий маълумотлар кўплаб амалий мисоллар, чизмалар ва назорат саволлари билан бойитилган бўлиб, фанни мустақил ўрганиш ва муҳандислик ҳисоб-китобларини ўзлаштиришда қулай қўлланма бўлиб хизмат қилади.
-
Саноат жиҳозлари ремонти
Б.Т.Гельберг, Г.Д.Пекелис,Китоби касб-ҳунар таълими муассасалари ва ўқув юртлари учун мўлжалланган асосий дарслик ҳисобланади. Слесарь-ремонтчиларни тайёрлаш ҳамда соҳа мутахассислари учун ўқув қўлланма. Ушбу китобнинг 1981 йилги 8-нашри ва 1988 йилги 9-қайта ишланган нашрлари кенг тарқалган бўлиб, унда жиҳозларни режали-огоҳлантириш таърифи, уларнинг деталларини тиклаш усуллари батафсил баён этилган.
-
Механизм ва машиналар назарияси
Усмонхўжаев Ҳ. Ҳ.,Дарсликнинг иккинчи қисми механизмлар динамикасига бағишланиб, бунда, асосан, ясси механизмларнинг кинетостатикаси, Кинематик жуфт элементларидаги ишқаланиш масалалари, берилган кучлар таъсиридаги механизмларнинг ҳақиқий ҳаракат қонунини топиш, машина ва механизмлар назариясида электрон моделлашга оид ва бошқа материаллар берилган.
-
Бўёқчилик ишлари
Н.М.Завражин, Н.Н.Завражин,Н. М. Завражин ва Н. Н. В. Завражинларнинг 1964 йилда «Ўқитувчи» нашриёти томонидан нашр этилган «Бўёқчилик ишлари» китоби профессионал-техника ўқув юртлари учун мўлжалланган асосий дарслик ҳисобланади.
-
Қишлоқ хўжалигида машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг ремонти
Ю.С.Козлов,«Қишлоқ хўжалигида машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг ремонти» мавзуси қишлоқ хўжалиги техникаларининг самарали ишлашини таъминлайдиган асосий агроинженерия йўналиши ҳисобланади. Бу соҳада мутахассис Ю.С. Козловнинг 1984 йилда чоп этилган дарслик ва қўлланмалари техникадан фойдаланишнинг илмий асосларини белгилаб берган. Китобда техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни ремонт қилиш системасини такомиллаштиришга оид асосий йўналишлар тўғрисида ёзилган.
-
Сувоқчилар,плитачилар,мозаикачилар учун материалшунослик
А.В.Александровский,Александр Васильевич Александровскийнинг «Материаловедение для штукатуров, плиточников и мозаичников» (Сувоқчилар, плитачилар ва мозаикачилар учун материалшунослик) китоби касб-ҳунар билим юртлари учун мўлжалланган асосий дарслик ҳисобланади. 1979 йил атрофида ушбу китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган нашрлари кенг тарқалган.
-
Қурилиш материаллари
Э.Қосимов,Мазкур китобда қурилиш материалларига оид қисқача тарихий маълумотлардан ташқари, кундан-кунга такомиллашиб бораётган замонавий қурилиш материаллари ҳақидаги маълумотлар баён этилган. Унда материалларнинг ҳиллари, уларни тайёрлаш технологияси ва ишлатилиш соҳалари ҳам ёритилган. Китобнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда республикамизнинг ўзида мавжуд бўлган қурилиш материаллари ва уларнинг ишлатилиш соҳалари батафсил баён этилган.
-
Автокранлар
Л.В.Зайцев, М.Д.Полосин,Китобда умумий ишларга мўлжалланган автомобилга ўрнатилган стрелали ўзиюрар кранларнинг тузилиши ва уларни ишлатишга доир билимлар асослари баён этилган. Кранлардаги асосий система ва узелларнингконструктив ечимлари ҳамда ишлаш принциплариберилган; ана шу машиналар ишини самарали ва хавфсиз ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар ёритилган, шунингдек, уларга техника хизмати кўрсатиш ҳамда уларни ремонт қилишга оид маълумотлар келтирилган.
-
Чизмачилик (7-8 синфлар)
A.Д.Ботвинников, В.Н.Виноградов,Чизмачилик дарсларида сиз ҳар хил график тасвирларни ва биринчи навбатда чизмаларни тушуниш ва чизишни ўрганасиз. Бунинг учун чизмаларни чизиш ва тахт қилиш қоидаларини ўрганиш, чизмачилик асбоблари билан ишлашни, тасвирларни қўлда бажаришни билиб олиш керак бўлади. Дарсликда ана шуларнинг барчаси баён этилган. Мактаб чизмачилик курсида халқ хўжалигининг турли тармоқларида чизмаларнинг қўлланилиши билан танишилади, ишлаб чиқариш-техника характеридаги айрим маълумотлар олинади, справочник адабиётидан фойдаланиш ўрганилади.
-
Трактор ва автомобиллар ҳақида умумий маълумотлар
А.М.Гуриевич.Е.М.Сорокин.,1980 йилларда трактор ва автомобиллар тузилиши, уларнинг ички ёнув двигателлари, юриш қисмлари ҳамда бошқарув тизимлари кескин ривожланган давр бўлди. Бу даврда техникалар асосан карбюраторли ва дизель двигателлари, механик узатмалар қутиси ҳамда оддий гидравлика тизимлари билан жиҳозланган эди.
-
Чизмачилик
Ботвинников А.Д. , Виноградов В.Н.,Чизмачилик факат мактабда эмас, балки хунар-техника билим юртлари, техникумлар, олий техника укув юртларида хам укитилади. Мактабда чизмачилик дарсларида олган билим ва укувларингиз сизга ана шу укув юртларида укишни давом эттиришингизга ёрдам беради.
-
Техникавий чизмачилик курси
С.К.Боголюбов, А.В.Воинов,Дарсликда чизмачилик техникаси, геометрик чизмачилик, чизма геометрик асослари, проекцион ва машинасозлик чизмачилигига доир маълумотлар баён килинган. Курснинг назарий қоидаларини ўқувчилар яхшироқ ўзлаштириши учун дарсликда машинасозлик сохасига оид амалий мисоллар келтирилган. Дарслик конструкторлик ҳужжатларнинг мавзуси (ЁСКД)га кирган янги ГОСТ лар талабини эътиборга олинган ҳолда ёзилган. Дарслик фақат техникумларнинг кундузги ва кечки бўлимлари ўқувчилари учунгина эмас, балки программани ўқитувчининг мунтазам ёрдамисиз ўзлаштирувчи сиртдан ўқиётган талабалар учун ҳам мўлжалланган.
-
Уй - рўзғор электр приборларининг тузилиши ва ремонти
Д.А.Лепаев,Дарсликда уй-рўзағор ишларига мўлжалланган электр приборлар ва машиналар тўғрисида қисқача маълумотлар келтирилган. Электр приборларнинг янги ва энг кўп тарқалган типларининг конструкциялари ишлаш принциплари ва уларни қисмларга ажратиш усуллари баён қилинган.
-
Материаллар қаршилиги курси
К.М.Мансуров,«Материаллар қаршилиги курси» дарслиги Олий ва ўрта таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган 180 соатлик дастур асосида ёзилди. дарсликда материалларнинг физик-механикавий хоссалари, чўзилиш, сиқилиш, силжиш, буралаш, эгилишдаги кучланиш ва деформациялаш, шунингдек мураккаб қаршиликка оид масалалар баён этилган. Конструкция элементларининг устуворлик қонунлари кўриб чиқилган. Дарслик олий техника ўқув юртларининг талабалapи учун мўлжалланган.