-
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида машина-трактор агрегатларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг назарий-методологик асослари
Тошболтаев М.,Umumiy mashinasozlik. Mashinasozlik,
-
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида машина-трактор агрегатларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг назарий-методологик асослари
Тошболтаев М.,Монографияда машина-трактор агрегатларини функционал моделлаштириш ва рационал бутлаш, ғилдиракли ва занжирли тракторлар, улар базасида тузилган агрегатларнинг динамик хусусиятларини яхшилаш, машиналар иш унумини ошириш, фермер хўжаликлари ишлаб чиқариши соҳалари учун талаб этиладиган техника воситаларининг оптимал таркиби ва сонини аниқлашга доир мавжуд илмий муаммолар илк бор систематик таҳлил ва системали ѐндашув усуллари ѐрдамида тадқиқ этилган. Агрегатлардан фойдаланиш даражасини (сменалик ва мавсумий иш унуми, йиллик юкланмасини) оширишнинг илмий-техник ечимларини белгиловчи фундаментал назариялар, қонуниятлар яратилган, машиналарнинг агротехник, эксплуатацион-технологик ва ишончлилик кўрсаткичларини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган. Монография агрегатларни тадқиқ этиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ишлатиш билан шуғулланаѐтган илмий ва муҳандис-техник ходимлар, ѐш олимлар, катта илмий ходим-изланувчи ва магистрлар учун мўлжалланган. Монография ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ҚХФ-2-001 фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган тадқиқотлар натижалари асосида ѐзилди.