Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида машина-трактор агрегатларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг назарий-методологик асослари

Kitob mualliflari Тошболтаев М.,

Монографияда машина-трактор агрегатларини функционал моделлаштириш ва рационал бутлаш, ғилдиракли ва занжирли тракторлар, улар базасида тузилган агрегатларнинг динамик хусусиятларини яхшилаш, машиналар иш унумини ошириш, фермер хўжаликлари ишлаб чиқариши соҳалари учун талаб этиладиган техника воситаларининг оптимал таркиби ва сонини аниқлашга доир мавжуд илмий муаммолар илк бор систематик таҳлил ва системали ѐндашув усуллари ѐрдамида тадқиқ этилган. Агрегатлардан фойдаланиш даражасини (сменалик ва мавсумий иш унуми, йиллик юкланмасини) оширишнинг илмий-техник ечимларини белгиловчи фундаментал назариялар, қонуниятлар яратилган, машиналарнинг агротехник, эксплуатацион-технологик ва ишончлилик кўрсаткичларини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган. Монография агрегатларни тадқиқ этиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ишлатиш билан шуғулланаѐтган илмий ва муҳандис-техник ходимлар, ѐш олимлар, катта илмий ходим-изланувчи ва магистрлар учун мўлжалланган. Монография ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ҚХФ-2-001 фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган тадқиқотлар натижалари асосида ѐзилди.

Bilimlar sohasi: | Umumiy mashinasozlik. Mashinasozlik |
UDK 631.3-5.004.14
Kitob nashriyoti nomi: Fan va texnologiya
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 2016 Yil
Betlar Soni: 605
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 6.76 MB
Hujjat turi: Monografiya
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Elektron shaklda
Kirish huquq turi: YOPIQ KIRISH