-
Huquq sohalari,
-
Сиёсатшунослик фанидан кўргазмали методик қўлланма
С.Носирхўжаев, М.Сафарбоев, К.Султонов,Siyosatshunoslik fani, uning mavzusi. Siyosatning nazariyasi, -
-
Matematikadan sirtqi olimpiada masalalari
Kamalov Ne'matjon Bahodirovich, Olimbayev To'lqin G'ayrat o'g'li,Matematika, -
-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
-
-
Umumiy ta’lim maktabi. Maktab pedagogikasi,
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
Maktabgacha tarbiya. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
онтрактация шартномалари талабнома ва даъво аризалари
М. Абдусаломов, Ф. Отахонов,Китоб агроном , фермер, қишлоқ хўжалиги раҳбарлари ва бошқа шу соҳаларига дахлдор барча кишилар учун ғоятда фойдали қўлланмадир.Контрактация шартномалари, талабнома ва даъво аризаларини қандай тузишни ўргатади. Тайёр намуналардан фойдаланиш ҳам мумкин. Шунингдек, қўлланмада мазкур мавзуга оид қизиқарли суҳбат ва мақолалар ҳам ўрин олган.
-
Сиёсатшунослик фанидан кўргазмали методик қўлланма
С.Носирхўжаев, М.Сафарбоев, К.Султонов,Сиёсатшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши ўз тарихига эга. У даставвал Юнонистонда, кейинчалик Шарқ, сўнгра Ғарб мамлакатларида юзага келди ва ривожланди. Бугунги кунда сиёсатшунослик мустақил фан сифатида ўқитилмоқда.
-
Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият
Хусанов О.,Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг янгича ташкил қилиниши, ўз-ўзидан улар ўртасида янгича муносабатларни вужудга келишини тақозо этди. Ана шу муносабатлар, уларнинг ҳуқуқий асосларини таҳлилига муаллиф алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон Президенти Олий Мажлиснинг сессиясидаги маърузасида, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига катта умид қилинаётганлигини алоҳида таъкидлади. Рисолада эса фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари; уларнинг маҳаллий бошқарувдаги тутган ўрни, маҳаллий давлат органлари билан муносабатлари етарлича таҳлил қилинган. Маҳаллий давлат органларининг конституциявий вазифалари ҳали деярли ўрганилмаган масалалардан ҳисобланади. Муаллиф бу масалалар борасида ҳам тегишли иш қилган ва маҳаллий ҳокимият органларининг вазифаларини кўрсатиб бера олган. Рисоладаги муаллиф мулоҳазалари, фикрлари, тавсия ҳамда таклифлари, маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунчиликни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизими, фаолияти ва ваколатларини янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
-
Matematikadan sirtqi olimpiada masalalari
Kamalov Ne'matjon Bahodirovich, Olimbayev To'lqin G'ayrat o'g'li,Mazkur qo'llanmada Xalq ta'limi vazirligining eduportal.uz va Urganch davlat universitetining olimp.urdu.uz saytlarida o'tkazilgan sirtqi Matematika olimpiadalarida taklif qilingan masalalar, tuman, viloyat va respublika fan olim-piadalarida taklif qilingan masalalar joy olgan. Qo'llanma 4 bobdan iborat bo'lib, 1-bobda berilgan 300 ta masalaning to'liq yechimlari 4-bobda berilgan. 2-bobda mustaqil yechishga berilgan 150 ta masalada javoblar va ko'rsatmalar keltirilgan. 3-bob 200 ta testdan iborat bo'lib, testlarning kalitlari berilgan.
-
Matematik fizika tenglamalari fanidan masalalar to'plami
M. Ro'zmetov,Qo'llanmada "Matematik fizika tenglamalari" fanidan amaliy mashg'ulotlarda yechish uchun masala va misollar keltirilgan. Ushbu uslubiy qo'llanmaning asosiy maqsadi oliy o'quv yurtlarida matematika, amaliy matematika, mexanika va matematik modellashtirish ta'lim yo'nlaishlarida tahsil olayotgan talabalarda "Matematik fizika tenglamalari" faniga boʻlgan qiziqishlarini oshirishdan iborat.
-
Мевали дарахтларга шакл бериш, кесиш ва пайвандлаш
Б.Ғуломов, Ш.Аброров, Н.Нормуротов,Қўлланмада мевали дарахтларнинг ривожланиши, данакли ва уруғли мева дарахтларга шакл бериш, мевали дарахтларни пайванд қилишнинг умумий қоидалари ва усуллари ҳамда нима сабабдан мевали дарахтлар мева қилмаслиги масалалари ҳақида маҳлумотлар берилади.
-
Абу Райҳон Беруний
Салье М.,Қўлингиздаги китобда X асрнинг охири ва XI асрнинг бошларида Хоразмда яшаган машҳур ўзбек энциклопедист олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал Берунийнинг ҳаёти ва жўшқин илмий фаолияти тўғрисида ҳикоя қилинади.
-
-
Мактабда биофизика элементларини ўрганиш
О.Нормуродов, Э.Турдиқулов,Бу қўлланмада мактаб физика курен (предмети) ва ўрганиш мумкин бўлган биофизикага оид материалларнинг мазмуни ва уни ўрганиш методикаси ўз аксини топган. Қўлланма Ўрта мактабларнинг физика, биология ўқитувчилари, медицина билим юрти ҳамда техникуми ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ундан, бу соҳага қизиқувчи барча кишилар Ўзларининг амалий талабларини қондириш учун зарур бўлган у ёки бу материалларни топа оладилар.
-
Арифметика ўқитиш методикаси
Я.Ф.Чекмаев,Ушбу ишда арифметикани ўқитишнинг назарий асослари ва амалий усуллари ёритилган. Бошланғич ва ўрта таълим босқичларида арифметик тушунчаларни шакллантириш, ҳисоблаш кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда мантиқий фикрлашни ўстириш масалалари таҳлил қилинган.
-
Тарбиявий дарсларни ўтиш
А.Ж.Жўраев,Ушбу ишда умумтаълим мактабларида тарбиявий дарсларни ташкил этиш ва ўтказишнинг назарий-амалий асослари ёритилган. Тарбиявий дарсларнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг ўқувчилар маънавий-ахлоқий камолотига таъсири ҳамда шахс тарбиясидаги ўрни таҳлил қилинган.
-
Мактабда компьютердан фойдаланиш
А.Ш.Далиев,Ушбу ишда мактаб таълим жараёнида компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари ёритилган. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, дарс самарадорлигини ошириш ва мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш йўллари таҳлил қилинган.
-
Молия.I Қисм
Н.Ҳайдаров,Мазкур қўлланмада бозор иқтисодиётининг асосий элементларидан бири бўлган молиянинг назарий масалалари ўз аксини топкан бўлиб унда муаллиф ўзини асосий диққат эътиборини молиянинг иқтисодий моҳияти ва функсиялари молиявий сиёсатнинг стратегияси ва тактикаси.
-
Амир Олимхоннинг ҳукмдорлик даври
Фитрат А.,Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлмиш Абдурауф Фитратнинг " Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври " номли тарихий-публицистик асарида яқин ўтмишимиз султон ва амирларнинг калтабинликлари ва энг асосийси XX аср босқинчилиги оқибатида улуғвор бир туркий давлатнинг таназзулга юз тутиши аянч бир ҳасрат билан баён этилади.
-
Тумор. Мучал. Мунчоқ. Миср учбурчаги. Алвасти
Эгамбердиев Олимжон,Тақдим этилаётган очерк ва ҳикоялар кўҳна Шарқнинг Зардушт, Моний, ал-Хайсам каби машҳур шахслари, уларнинг издош ва маслакдошлари ҳаётида содир бўлиб ўтган воқеалар тафсилотига бағишланган. Уларда асар қаҳрамонларининг ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, инсон баркамоллиги, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлааро бағрикенглик ғояларини шакллантириш йўлидаги хизматлари ўзига хос бадиий услубда мадҳ этилган.
-
Огаҳий туғилган қишлоқ
Нуржонов Комил,Комилжон Нуржоновнинг «Огаҳий туғилган қишлоқ» асари буюк шоир ва мутафаккир Огаҳий ҳаёти, унинг туғилиб-ўсган муҳити ҳамда Хоразм маданий ҳаётига бағишланган бадиий-тарихий асардир. Китобда Огаҳийнинг болалик йиллари, ижодий камолоти, устоз-шогирд анъаналари ва у яшаган даврнинг ижтимоий-сиёсий муҳити ҳақида ҳикоя қилинади. Асарда шоир туғилган қишлоқ муҳити, халқ турмуш тарзи, миллий қадриятлар ва маънавий мерос таъсирчан тарзда тасвирланган. Муаллиф тарихий манбалар ва халқ ривоятларига таянган ҳолда Огаҳий шахсини янада яқин ва жонли образда очиб беради. Китоб адабиёт ихлосмандлари, талабалар ва миллий тарих ҳамда маънавий меросга қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Қишлоқ ўқувчиларига механизаторлик касбини ўргатиш
И.Каримов,И. Каримовнинг “Қишлоқ ўқувчиларига механизаторлик касбини ўргатиш” асари қишлоқ мактабларида ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш, уларга механизаторлик касбининг назарий ва амалий асосларини ўргатиш масалаларига бағишланган. Китобда қишлоқ хўжалиги техникаси турлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тамойиллари ҳақида тушунчалар берилади. Шунингдек, ўқувчиларда техникадан хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, меҳнат маданияти ва касбий масъулиятни тарбиялаш йўллари ёритилган. Асар ўқитувчилар, касб-ҳунар таълими мутахассислари ва ўқувчилар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилади.
-
Нажмиддин Қубро туғилган қишлоқ
Нуржонов Комил,«Нажмиддин Қубро туғилган қишлоқ» асарида буюк мутафаккир ва тасаввуф намоёндаси Нажмиддин Қубро таваллуд топган маскан, унинг тарихи ва маънавий муҳити бадиий-публицистик руҳда тасвирланади. Асарда қишлоқ табиати, халқининг урф-одатлари ва тарихий хотираси орқали алломанинг шаклланишидаги ижтимоий-маънавий омиллар ёритилади. Муаллиф ўтмиш ва бугунни боғлаб, миллий қадриятлар, маънавий мерос ва ватанга муҳаббат ғояларини илгари суради. Асар ўқувчини тарихий шахслар ҳаёти ва улар қолдирган меросни чуқурроқ англашга ундайди.
-
Ўзбек тўйлари
Исмоилов Ҳ.,Ҳаёт Исмоиловнинг "Ўзбек тўйлари" деб аталган ушбу китоби, ўз номидан ҳам кўриниб турганидек, халқимизнинг азалий анъанасига айланиб қолган миллий маросимларимиз, урф-одатлар, расм-русмлар ва таомилларимиз тўғрисида қизиқарли ҳикоя қилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Кўнгил-озод ҳам ўзинг, обод ҳам ўзинг
Қаршибоев,Кўнгил - бир қарашда барча учун маълум тушунча, у ҳақда айтилмаган гапнинг ўзи қолмаган. Рисола маънавият-маърифат, фалсафа, қадриятшунослик соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўқитувчи ва талабалари, кенг китобхонлар жамоатчилиги учун мўлжалланган.