Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият

Kitob mualliflari Хусанов О.,

Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг янгича ташкил қилиниши, ўз-ўзидан улар ўртасида янгича муносабатларни вужудга келишини тақозо этди. Ана шу муносабатлар, уларнинг ҳуқуқий асосларини таҳлилига муаллиф алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон Президенти Олий Мажлиснинг сессиясидаги маърузасида, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига катта умид қилинаётганлигини алоҳида таъкидлади. Рисолада эса фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари; уларнинг маҳаллий бошқарувдаги тутган ўрни, маҳаллий давлат органлари билан муносабатлари етарлича таҳлил қилинган. Маҳаллий давлат органларининг конституциявий вазифалари ҳали деярли ўрганилмаган масалалардан ҳисобланади. Муаллиф бу масалалар борасида ҳам тегишли иш қилган ва маҳаллий ҳокимият органларининг вазифаларини кўрсатиб бера олган. Рисоладаги муаллиф мулоҳазалари, фикрлари, тавсия ҳамда таклифлари, маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунчиликни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизими, фаолияти ва ваколатларини янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.

Bilimlar sohasi: | Huquq sohalari |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Шарқ наширёт-матбаа концерни
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 1996 Yil
Betlar Soni: 160
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: Qo'llanma
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Kitobga aloqador kitoblar