-
-
-
Umumiy psixologiya,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Бепарволикнинг нозик санъати
Mark Menson,Сўнгги йилларда Менсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини қўлингиздаги китобга жамлади. Ушбу китобда муаллиф бахтли бўлишнинг калити мудом “ижобий” фикрлашни тўхтатиб, воқеликни тан олиш ва унга тик боришда, деб кўрсатади. “Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Менсон.
-
Мўъжизали тўққиз ой
Дилфуза Сарварова,Мазкур рисола никоҳ аталмиш буюк ахдномага имзо чекиб, соғлом фарзандлар, насл-насаб поклигини сақлаб қолиш йўлини тутган жуфтликлар учун дастуриламал мажмуидир. Унда аёлнинг ҳомиладорликка тайёрланишидан тортиб, фарзанд дунёга келгунича оилани муқаддас билиб, қилиниши керак бўлган ишлар босқичма-босқич, шарқона менталитетдан чекинмаган ҳолда қизиқарли тарзда ёритиб берилган.
-
Пул психологияси ёҳуд бойлик, очкўзлик ва бахт ҳакида эскирмас сабоқлар
Морган Ҳаузел,Морган Ҳаузелнинг «Пул психологияси» китоби пул билан бўлган муносабатингизни том маънода ўзгартириб юборишга қодир деган умидда сизга ушбу асарни тортиқ этмокдамиз. Асарни мутолаа қилар экансиз, пулни самарали бошқаришда молиявий ёки математик билимлар эмас, кишининг хулқ-атворию турли кескин паллаларда ўзини қандай тутиши муҳимроқ роль ўйнаши кундек ойдинлашиб бораверади. Қолаверса, китобда сизга доимий ҳамроҳлик қиладиган бойликка тежамкорлик, камтарлик ва эҳтиёткорлик сингари инсоний хислатлар билан эришилиши ҳаётий далиллар ва ўринли мисоллар билан исботлаб берилган. Умид қиламизки, ушбу асар бутун ўзбек китобхонлари учун фойдали манбага айланади.
-
Қора Оққуш 2-том
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди.
-
Қора Оққуш 1-том
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди.
-
Энг сара асарлар
Луиза Хей,Луиза Хей ўн бешта эътироф этилган асарлар муаллифи. У минглаб одамларга ўз кучига ишонишга ва уларни қийнаб келаётган касалликлардан холос бўлишга ёрдам берган...
-
Нимага инсон севиб қолади? Нимага инсон хиёнат қилади?
З.Аҳмедова,1 - Нимага инсон севиб қолади? Таниқли психолог ва психотерапевт Зебинисо Аҳмедованинг навбатдаги китоби одамзоднинг кўҳна ва ҳамиша навкирон Севги мавзусига бағишланган. Муаллиф психологик муносабатлар сирасига кирган севги ҳақида ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар тарарфлама ва кенг мушоҳада юритади. Мазкур китоб севгининг қандай дардлиги, эҳтирос, қўрқув нималиги, оилада турли муаммолар келиб чиқишининг негизи, турмушда ўзаро муносабатларда муҳаббатни асраб қолиш йўллари ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, унда китобхонлар ҳукмига ҳавола этилган бир қанча тестлар ёрдамида ўқувчилар ўзларидаги айрим хусусиятларни билиб олишларига ҳам ёрдам беради. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. 2 - Нимага инсон хиёнат қилади?- Хиёнат нима? Инсон нима учун хиёнат қилади? Севги қалбларнинг сўзлашуви бўлса, хиёнат эса қалблар уришишидан пайдо бўлади. Одамзод ўз жуфтидан аввалгидан яхшироқ, устунроқ нарсаларни талаб қилавериши билан тобора кўнгли қолаверади. Жуфти ҳалолининг хиёнати ҳар қандай қалбга кучли оғриқ олиб кириши тайин... Руҳиятшунос Зебинисо Аҳмедованинг мазкур китоби бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бўлмиш оилани сақлаб колишдаги оғриқли муамммоларни ечишга қаратилган. Муаллиф ўзи кузатган ҳаётий воқеалар асосида ушбу муаммоларни таҳлил килади. Ҳар бир вазиятда психологик ёрдам кўрсатишга интилади. Ушбу китобда ўқувчи турли психологик тестлар, сўровномалар, фикрловчи машқлар орқали ўзига керакли маслаҳатлар олади. Китоб оила қуриш арафасида турган йигит ва қизлар, хиёнат кўчасига адашиб кириб қолиб, ундан чиқиб кетиш йўлларини излаётган ёшларга, шунингдек, ўз оиласини сақлаб қолиш ниятидаги барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Бир умрдир дарбадар мулки жаҳон кезмоқдаман
Саййид Мубашшир Косоний,Мазкур китобда большевикларнинг мустабид тузуми сабаб ўз юртини ташлаб, узоқ йиллар мусофирчиликда ҳаёт кечирган юртдошимиз, улуғ тарихчи Мубашширхон Косонийнинг (1928-1995) оғир, машаққатли ва ҳалол ҳаёти ҳаққоний тарзда ёритилган. Бу хотиралар факат бир кишининг кечинмалари эмас, балки Она Ватанни тарк этишга мажбур бўлган минг-минглаб ватандошларимизнинг кечмишидир. Ушбу хотиралари билан кўнглимизга ёруғлик берган отамнинг кабри нурга тўлсин.
-
Энг сара асарлари
Жон Грей,Машҳур психолог ва ижодкор Жон Грэйнинг "Эркаклар Марс, аёллар эса Венера сайёрасидан” номли асари замонамизнинг энг яхши харидоргир китобларидан биридир. Мазкур асар жуда кўплаб одамларнинг тақдирлари яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлган. Эркак ва аёллар ўртасида юзага келаётган жуда кўп муаммолар бизнинг ҳақиқатан ҳам турли дунёқарашга эга инсонлар эканлигимиздан далолат беради. Биз нафақат ҳар хил инсонмиз, балки турли сайёрадан келганмиз ҳам. Биз эркак ва аёлларнинг кўп масалаларга ёндашувимиз шу даражада фарқ қиладики, натижада, бир-биримизни чиндан тушунишимиз учун алоҳида умумий мулоқот тили керак бўлади. Биз айнан мана шу тилни ўрганиб олсак, муҳаббат можаролари, оила ва ишда учраётган кўплаб келишмовчиликлар барҳам топади. Китоб 16 ёшдан катта барча эркак ва аёллар учун мўлжалланган. Ёзувчининг "Осмондан тушган болалар" номли асари эса ота-оналар учун фойдали асардир. Унда фарзанд тарбияси билан боғлиқ муҳим ҳаётий маслаҳатлар, қимматли фикрлар берилади. Китобни ўқиш давомида уни ҳаётга татбиқ этсангиз, кўплаб ютуқларга эришасиз. Ижодкорнинг ушбу китоблари Сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Siz nimani o‘ylasingiz, men o‘shani ko‘raman
Navarro Jo,Odam o‘zini samimiy, rost tutmasa, yolg‘on so‘zlasa, o‘zi sezmagan holda ezilib, stulga yopishib, nimadandir yashirinmoqchiday, hatto o‘zining gapidan o‘zi qo‘rqqanday harakat qiladi. Agar odam xatarni his qilsa, o‘z fikri, gapi, g‘oyasiga ishonchi bo‘lmasa, bu uning tashqi ko‘rinishida aks etadi. Bunday kishilar xiyol egiladi, baʼzilari boshini bo‘yin ichiga tortadi. «Toshbaqa shaklini olayotgan kishiga nazar soling. O‘zini noqulay sezadi, ochiq joyda yashirinishga urinadi. Bu noqulaylik va xatardan cho‘chish belgisidir. Kitob insonning ana shunday sirli holatlari va bu holatlarning tahliliga bag‘ishlanadi.
-
Энг сара асарлари
Роберт Кийосаки,Кийосакининг "Бой ота камбағал ота" асари 1997 йилда чоп этилган бўлса-да, шу кунга қадар энг кўп чоп этиладиган нашрлар рўйхатидан тушмай келмоқда. Бу китобда муаллиф сармоя қилишнинг асосий қоидалари ва муваффақиятли бизнес олиб бориш сирлари баён этилган. Мазкур китоб 100 дан ортиқ давлатда 46 тилда 30 миллиондан ортиқ тиражда чоп этилган бўлиб, асримизнинг энг кучли ёзилган бестселлери ҳисобланади. Ундан олинган иқтибослар эса миллионлаб кишилар учун муваффақиятнинг ҳақиқий қонуни сифатида хизмат қилиб келмоқда.
-
Қора Оққуш
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди. Сиёсатда Қора оққуш нима? Олдиндан башорат қилиш қийин ва камдан- кам учрайдиган воқеалар муҳим оқибатларга олиб келади. Китобда қора оққушлар табиатда ноёб ҳисобланганидек, башоратчилар аслида бундай маҳоратга эга эмаслиги, улар имконсиз нарсалар ҳақида гапиришлари мисоллар орқали ёритиб берилади Ушбу камёб Қора оққушлар дунёда содир бўлаётган деярли барча воқеа-ҳодисаларни изоҳлаб беради - Ғоялар ва динларнинг муваффақият қозонишидан тортиб, тарихий воқеалар динамикаси ва шахсий ҳаётимизнинг тафсилотларига қадар.
-
-
Ҳокимиятнинг 48 қонуни
Грин Роберт,Ушбу китобда турли замонлардаги ҳукумдорлар, сарой мулозимлари, савдогарлар, машҳур сайёҳлар, сиёсатчилар ва олимлар ҳаётига оид муҳим воқеалар қаламга олинган. Кенг қамровли асар бўлган "Ҳокимиятнинг 48 қонуни" китобида қадимги дунёдан тортиб, ҳозиргача ҳукмдорлар саройида бўлиб ўтган ва жуда муҳим хулосалар чиқаришга асос бўладиган воқеалар таҳлил қилинади.
-
Энг сара асарлари
Кехо Жон,Жон Кехо нафақат кучли ёзувчи, балки зўр нотиқва истеъ додли актёрдир, Учиқишларида тингловчиларга шундай таъсир қиладики, одамлар унга ишониб қолмай, балки ўз ҳаётларини ўзгартириш учун куч топадилар. Мана учинчи ўн йиллик кетяпти, унинг ақл кучи ҳақидаги асарлари энг кўп овоза бўлган асарлардан бири ҳисобланиб келади. Жон Кехо - беқиёс ўқитувчи, ўткир нотиқ, ажойибёзувчи, фаол жамоат арбобидир.
-
Фокус, устувор мақсадларга эришиш
Стивен Кови, Стив Жонс,Баъзида инсонлар доимий босим остида ишлайдилар ва ҳатто узоқ муддат талаб этадиган вазифаларни тез бажариб ўзларидан фахрланадилар. Аммо ҳаммасини олдиндан режалаштириб, ҳаётингизни режага солиш маъқулроқ эмасми? Стивен Кови барча юмушларни тўрт гуруҳга бўлишни таклиф қилади: шошилинч ва муҳим; шошилинч ва муҳим эмас; шошилинч лекин муҳим эмас; ва ниҳоят на шошилинч на муҳим бўлган ишлар. Қайси гуруҳдаги ишларга бор сай-ҳаракатингизни кетказган арзийди? Одатда кўпчилик "муҳим ва шошилинч" ни танлайди аммо бу нотўғри танловдир. Фақатгина шундай ишлар билан машғул бўлиш инсонни мунтазам стресс, шошқалоқлик ва ҳаётий кучлардан тамом бўлишига олиб келади. Аммо муаллиф билдирган маслаҳатларга қулоқ тутсак, ҳаётимиз батамом ўзгаради. Айниқса, бугунги замонавий менежернинг вақтни аниқ режалаштириш учун техник воситалардан иборат қуроллари етарлича, сиз бу билан албатта кўзланган мақсадга осон эришасиз.
-
Имо-ишора тили
Д. Аввалбоева,Халқимизда "Кўзлар инсоннинг қалб ойнасидир" деган нақл бор. Биз бунга қўшимча қилиб айтамизки, нафақат кўзлар, балки инсоннинг юзи, юриши, тана тузилиши, ўзини тутиши ва хараеткри у ҳақида кўпгина маълумот бериши мумкин. Физиогномикани ўрганганлар учун бу маълумотлар очиқ турган китоб мисолидек. Уни ўқий олсангиз бас. Бу китоб сизга инсон хусусиятининг яширин қирраларини бурун, қошлар ва бошқа аъзолар тузилишига қараб аниқлаш имконини беради. Физиогномика психология билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон руҳиятини ўрганишга муҳим омил ҳисобланади
-
Оила дипломатияси
З.Аҳмедова,Оилани сақлаш ва унинг кўринмас ришталарини мустаҳкамлаш бугуннинг долзарб масалаларидан бўлиб қолган. Бунга муқаддас даргоҳ саналган оила эгаларининг ҳаётга бироз бошқачароқ, аниқроғи, енгилроқ қараётганлари сабаб бўлса, ажабмас.
-
Таъсир этиш психологияси.
Роберт Чалдини.,Таъсир этиш психологияси. Таъсир курсатиш, бошқариш, ҳимоя қилиш америкалик психолог Роберт Чалдинининг ил мий-оммабоп китобида шахслараро муносабатлар, таъсир ва мувофиқлик психологияси урганилган. Китоб 7 бобдан иборат бўлиб, унда "таъсир воситалари" деб аталган суров ва талаб ме-ханизмлари қандай ишлаши ёритилган. Мазкур китоб 30 тилга таржима қилинган. Уни энди илк бор узбек тилида мутолаа қилиш имкониятига эга бўлдингиз
-