| To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
|---|---|
| Hujjat turi: | Va boshqa |
| Nashr tili: | O‘zbekcha |
| Kataloglashtirish manbai: | O'zbek kiril |
| Hujjat tipi: | Bosma shaklda |
| Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
Нимага инсон севиб қолади? Нимага инсон хиёнат қилади?
1 - Нимага инсон севиб қолади? Таниқли психолог ва психотерапевт Зебинисо Аҳмедованинг навбатдаги китоби одамзоднинг кўҳна ва ҳамиша навкирон Севги мавзусига бағишланган. Муаллиф психологик муносабатлар сирасига кирган севги ҳақида ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар тарарфлама ва кенг мушоҳада юритади. Мазкур китоб севгининг қандай дардлиги, эҳтирос, қўрқув нималиги, оилада турли муаммолар келиб чиқишининг негизи, турмушда ўзаро муносабатларда муҳаббатни асраб қолиш йўллари ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, унда китобхонлар ҳукмига ҳавола этилган бир қанча тестлар ёрдамида ўқувчилар ўзларидаги айрим хусусиятларни билиб олишларига ҳам ёрдам беради. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. 2 - Нимага инсон хиёнат қилади?- Хиёнат нима? Инсон нима учун хиёнат қилади? Севги қалбларнинг сўзлашуви бўлса, хиёнат эса қалблар уришишидан пайдо бўлади. Одамзод ўз жуфтидан аввалгидан яхшироқ, устунроқ нарсаларни талаб қилавериши билан тобора кўнгли қолаверади. Жуфти ҳалолининг хиёнати ҳар қандай қалбга кучли оғриқ олиб кириши тайин... Руҳиятшунос Зебинисо Аҳмедованинг мазкур китоби бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бўлмиш оилани сақлаб колишдаги оғриқли муамммоларни ечишга қаратилган. Муаллиф ўзи кузатган ҳаётий воқеалар асосида ушбу муаммоларни таҳлил килади. Ҳар бир вазиятда психологик ёрдам кўрсатишга интилади. Ушбу китобда ўқувчи турли психологик тестлар, сўровномалар, фикрловчи машқлар орқали ўзига керакли маслаҳатлар олади. Китоб оила қуриш арафасида турган йигит ва қизлар, хиёнат кўчасига адашиб кириб қолиб, ундан чиқиб кетиш йўлларини излаётган ёшларга, шунингдек, ўз оиласини сақлаб қолиш ниятидаги барча китобхонларга мўлжалланган.
| Bilimlar sohasi: | | Umumiy psixologiya | |
|---|---|
| UDK | |
| Kitob nashriyoti nomi: | Davr press |
| Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
| ISBN: | 978-9943-6388-6-0 |
| Kitob nashr qilingan yili: | 2021 Yil |
| Betlar Soni: | 180,172 |