-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
Ўзбекистон вилояти топонимлари
С.Қораев,Мамлакатлар ўртасида ва мамлакат ичида иктисодий, тижорий, таълимий ва туристик алоқдлар авж олган сари хариталарга, географик объектларнинг сифатларини сир сақлаган топонимларга, уларнинг таркибидаги термин - сўзлар маъносига қизиқиш тобора ортиб бормокда. Лекин, Республикамиз айрим вилоятларининг топонимлари шаклан ва мантикан маълум даражада бошқаларникидан фарқ қипади. шунн эътиборга олган ҳолда ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон топонимлари айрим-айрим тартибда изоҳланди. Китоб ўқитувчи ва талабаларга, турист ва мамлакат “ер тиллари”-топонимлари билан қизиқадиган барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Нутқ ва услуб
Й.Солижонов,Қўлингиздаги рисола бадиий адабиётнинг асосий таркибий қисми бўлган ёзувчининг тасвирлаш санъати, сўздан фойдаланиш, образ яратиш маҳорати, адабий нутқ ва услуб масалалари таҳлилига бағишланган.
-
Ўзбек терминологияси ва лексикографияси масалалари
А.Мадвалиев,Ушбу китоб икки қисмдан иборат: биринчи қисмидан муаллифнинг турли йилларда ёзган ҳамда ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиши, ўзбек лексикографияси ва унинг тарихи, ўзлаштирма сўз ва терминлар, сўз ва терминларнинг турли тип луғатларда берилиши каби назарий ва амалий масалаларга бағишланган тадқиқотларидан намуналар, айрим лексикографик ишлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, устозлари ҳақидаги хотира ва қутлов мақолалари ўрин олган. Иккинчи қисмида эса олимнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятига оид биобиблиография берилган.
-
Сравнительно-историческая ГРАММАТИКА ПЮРКСКИХ ЯЗЫКОВ
Российская Академия Наук,Монография представляет собой четвертую книгу коллективного труда "Сравни-тельно-историческая грамматика тюркских языков". В ней содержится краткая сводка (около 1 тыс, слов) лексического состава пратюркского языка, охватывающая все важ нейшие стороны жизни и хозяйства носителей пратюркских диалектов, а также окружав- шей их природы. Для лингвистов-тюркологов, специалистов по языкам алтайской группы и общему языкознанию.
-
Тил ва эл
Пиримқул Қодиров,Мумтоз адабиётимизнинг бадиий тил бойликлари етти қават осмондек юксак. Бу юксакликларга етиб бориш ва улардаги маънолар хазинасини очиш осон эмас. Айниқса, кенг китобхонлар оммаси Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоирларимизнинг асарларидаги теран маъноларни тушунишда олим ва адибларимизнинг оммабоп таҳлил ва талқинларига катта эҳтиёж сезадилар. Адиб ва олим Пиримқул Қодировнинг ушбу китоби ана шу эҳтиёжларни баҳоли қудрат қондириш мақсадида ёзилган. Унда тилимиз тарихи элимизнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қизиқарли шаклда ёритилган.
-
Тил ва услуб
Болта,Ушбу китобимни ҳурматли устозим Раҳматулла Қўнғуров ҳамда талантли тилшунос Тоҳир Қурбоновнинг ёрқин хотирасига бағишлайман. Муаллиф.Илмий тафаккур-ҳақиқатни англаш, баҳолашда ҳалол мезон ва ўлчовга амал қилиш, тўғри ва аниқ хулосага келиш омилларидандир. Болта Ери-евнинг илмий изланишлари тил ва услуб, тарихий талқин, ижодкор ма ҳорати масалаларига бағишланган. Унинг матбуотда эълон қилинган кўплаб тақризлари, айрим адиблар ижоди ҳакидаги мақолаларида хайрихоҳлик туйғулари устундир. Дарҳақиқат, халқ тилининг гўзаллиги, маънавий жозибаси, услубий таъсирчанлиги, бадиий адабиётда шу қадар ёрқин намоён бўладики, ҳақиқий, яъни том маънодаги талант билан ёзилган асар ўқувчини сехр лаб қўяди, у, яхши маънода, жодулангандай, асарни ўқишдан бош кўтар май қолади. Ўзбек тилининг маънолар хазинаси, бебаҳо бойлик эканлиги ҳакида улуғ донишмандларимиз, таниқли ижодкор ва санъаткорлар, Файласуф ва тарихшунослар, тил на адабиёт илмининг зукко билимдонларининг асарларида қимматли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Ушбу тўпламда ҳам эътиборга лойиқ ўзига хос тахлиллар, илмий хулосалар мавжуд.