-
-
Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида
Ф. Ф. Абдухолиқов, Э. В. Ртвеладзе, С. В. Лаптев, В. Киносита, Ю. Ёнэда, Т. Сасаки, Х. Инагаки,Muzey ishi. Muzeyshunoslik, -
Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги безакли қўлёзмалари
Ф. Абдухолиқов, Э.В. Ртвеладзе, Л. Улуч,Muzey ishi. Muzeyshunoslik, -
Muzey ishi. Muzeyshunoslik,
-
Muzey ishi. Muzeyshunoslik,
-
Muzey ishi. Muzeyshunoslik,
-
Алишер Навоий асарлари XV-XVI асрлар китобат санъати дурдоналарида
Абдухолиқов Ф.Ф. , Ртвеладзе Э.В. , Васильева О.В. , Махмудов Н.М. , Очилов Э.З.,Muzey ishi. Muzeyshunoslik, -
-
Третьяков давлат галереяси тўплами (Москва, Россия) III
Ф. Абдухолиқов, Э. Ртвеладзе, К. Акилова, Т. Зелюкина, О. Полянская,Muzey ishi. Muzeyshunoslik, -
Muzey ishi. Muzeyshunoslik,
-
MUZEYSHUNOSLIK
Bobir BOLTAYEV,Muzcyshunoslik fani l-2-3kurs Arxivshunoslik yo'nalishi talabalari va 3-kurs tarix ta’limi yo’nalishi talabalari uchun mo’ljallangan. Muzeyshunoslikning yordamchi tarixiy fanlar bilan bog'liqligi (numizmatika, arxeologiya, geral’dika va hokazo). Asosiy tushunchalar. Muzcyshunoslik uslublari. Muzcyshunoslik faninng tarixi va ijtimoiy vazifalari, muzey ishining nazaryasi va metodikasi Muzey ishi tarixi.
-
Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида
Ф. Ф. Абдухолиқов, Э. В. Ртвеладзе, С. В. Лаптев, В. Киносита, Ю. Ёнэда, Т. Сасаки, Х. Инагаки,"Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида" китоб-альбомда Япониянинг еттита музейи тўпламларида сақланаётган Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон маданиятига оид санъат намуналари ҳақида маълумотлар берилган. Нашр мамлакатимизни бой маданий меросига қизиқувчи маҳаллий ва ҳорижий китобхонлар аудиторияси учун мўлжалланган. Китоб саҳифаларида планшетлар ёки смартфонлар сканер қилиши учун махсус белгилар киритилган бўлиб, улар 3D- форматдаги қўшимча визуал маълумотларни олишга ёрдам беради
-
Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги безакли қўлёзмалари
Ф. Абдухолиқов, Э.В. Ртвеладзе, Л. Улуч,"Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги безакли қўлёзмалари" китобида Алишер Навоий асарларининг ноёб қўлёзмаларига ишланган ажойиб миниатюралар ҳавола этилган бўлиб, ҳозир Истанбулда сақланмоқда. Истанбулда Навоий асарларини қайта кўчириш ишлари йўлга қўйилган.Қўлёзмалар Ҳирот, Табриз, Шероз каби шаҳарлардан олиб келинган. Янги қўлёзмалар турк ва форс мусаввирлари томонидан темурийлар, сафавийлар ва усмонийлар услубида миниатюралар билан безатилган. Китоб саҳифаларида планшетлар ёки смартфонлар сканер қилиши учун махсус белгилар киритилган бўлиб, улар 3D- форматдаги қўшимча визуал маълумотларни олишга ёрдам беради
-
Чехия Республикаси тўпламлари
Абдухолиқов Ф.Ф. , ва бошқалар,«Ўзбекистан маданий мероси» туркумидаги «Чехия Республикаси тўпламлари» китоб-альбомида Чехиядаги бир қанча маданий муассасаларда сақланаётган санъат ёдгорликлари хавола этилган. Ўзбек амалий санъати намуналаридан иборат энг катта жамланма Прагадаги Напрстек номидаги Осиё, Африка ва Америка маданияти миллий музейида саманмокда. Тўплам ўз ичига кенг кўламдаги амалий саньат буюмлари: тўқимачилик махсулотлари (анъанавий матолар, либослар, каштар), металлдан ясалган буюмлар (идиш-товоқ ва заргарлик намуналари), керамика ва мусиқа асбобларини қамраб олган. Прага Миллий галереясидаги ўзбек кашталари жамланмаси ҳам диққатга сазовор
-
Ўзбекистан маданий мероси Москва музейларида
Абдухолиқов Ф.Ф.,«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги «Ўзбекистон маданий мероси Москва музейларида» китоб-альбомида исътедодли олимлар, уста ва рассомлар томонидан асрлар, даврлар ва тамаддунлар давомида ушбу қадимий заминда яратилган, Давлат тарих музейи ҳамда Бутун Россия амалий-безак ва халқ санъати музейининг фахри хисобланадиган ноёб санъат намуналари тақдим қилинган. Бутун жаҳон бўйлаб турли музей ва шахсий тўпламларда сақланадиган ушбу дурдоналар Ўзбекистоннинг ноёб моддий ва бадиий маданияти меросини тўлиқ акс эттиради
-
И.В.Савицкий номидаги Қоракалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи тўплами
Абдухолиқов Ф.Ф.,«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи «И.В. Савицкий номидаги Қоракалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи тўплами» (IX жилд) китоб-альбомида Ўзбекистон худудидаги маданият ва санъатнинг тараққиётидан дарак берувчи, қадимги дунёдан то бугунги кунгача бўлган даврларга тегишли, қадим Хоразмнинг моддий ва бадиий маданияти ноёб намуналари - терракота, сопол хайкалчалар, бадиий металл, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ва уй-рузғор жихозлари ва албатта, Туркистон авангардининг жуда бой тўплами ўрин олган. Тасвирий санъатнинг баъзи асарлари, хусусан Ўзбекистондаги машхур рассомларнинг илк асарлари факат Қоракалпоғистон Республикаси давлат санъат музейидагина сақланиб, улар жаҳон тасвирий санъатининг «олтин фонди»ни ташкил қилувчи бебаҳо экспонатлар саналади
-
Алишер Навоий асарлари XV-XVI асрлар китобат санъати дурдоналарида
Абдухолиқов Ф.Ф. , Ртвеладзе Э.В. , Васильева О.В. , Махмудов Н.М. , Очилов Э.З.,«Ўзбекистан маданий мероси жахон тўпламларида» туркумига кирувчи «Алишер Навоий асарлари XV-XVI асрлар китобат санъати дурдоналарида (Санкт-Петербург, Россия)» китоб-альбомида буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг XV-XVI асрларга оид ва Россия миллий кутубхонасининг фахри хисобланган нодир қўлёзмаларидан намуналар келтирилмокда. Дунёнинг турли музейлари ҳамда шахсий коллекцияларда сақланаётган дурдоналар Ўзбекистоннинг ноёб моддий ва бадиий маданий меросини тўлиқ холда акс эттиради
-
Muzeyshunoslik
Mavrulov A.A.,O‘quv qo‘llanmada O‘zbekistonda muzey ishining rivojlanishi, O‘zbekiston hamda xorij amaliyotida shakllangan tamoyillar asosida muzey fondlarini jamlash va kataloglashtirish, muzey ashyolariga ilmiy ma’lumotnoma apparatini tuzish, muzey pedagogikasi hamda uni joriy qilish tajribalari haqida ma’lumot beriladi.
-
Третьяков давлат галереяси тўплами (Москва, Россия) III
Ф. Абдухолиқов, Э. Ртвеладзе, К. Акилова, Т. Зелюкина, О. Полянская,Китобда истеъдодли олим, уста ва рассомлар томонидан яратилган рассомлик санъати ва графика асарларининг нодир намуналари келтирилган. Коллекция ўз таркибига кўра, кўплаб жиҳатлари билан ноёб бўлиб, ушбу галереянинг фахри ҳисобланган кўпгина ниҳоятда қизиқарли манзаралар тасвири, портрет ва натюрмортлари билан ажралиб туради. Дунёнинг турли музейлари ҳамда шахсий коллекцияларда сақланаётган дурдоналар Ўзбекистоннинг ноёб моддий ва бадиий маданий меросини тўлиқ ҳолда акс эттиради
-
Шарқ давлат музейи тўплами
Ф.Ф.Абдухолиқов, Э.В.Ртвеладзе, Т.К.Мкртичев,Ўзбекистон - дунё тамаддуни тарихида ёрқин из қолдирган буюк давлатлар вориси. Асрлар давомида унинг заминида ажойиб меъморчилик, санъат ва адабиётга оид асарлар яратилган бўлиб, улар ҳанузга ча бутун дунёдаги Ўзбекистон халқлари маданияти ихлосмандларини хайратга солиб келмоқда. Ушбу меросни объектив ва ҳар томонлама ўрганиш нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳоннинг муҳим вазифаси ҳисобланади, негаки мамлакатимиз маданияти бутун инсониятнинг бойлигидир