-
Huquq sohalari,
-
-
-
Huquq sohalari,
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари
Дўстжонов Т., Мирҳамидова М., Ҳасанов С.,Huquq sohalari, -
-
онтрактация шартномалари талабнома ва даъво аризалари
М. Абдусаломов, Ф. Отахонов,Китоб агроном , фермер, қишлоқ хўжалиги раҳбарлари ва бошқа шу соҳаларига дахлдор барча кишилар учун ғоятда фойдали қўлланмадир.Контрактация шартномалари, талабнома ва даъво аризаларини қандай тузишни ўргатади. Тайёр намуналардан фойдаланиш ҳам мумкин. Шунингдек, қўлланмада мазкур мавзуга оид қизиқарли суҳбат ва мақолалар ҳам ўрин олган.
-
Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият
Хусанов О.,Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг янгича ташкил қилиниши, ўз-ўзидан улар ўртасида янгича муносабатларни вужудга келишини тақозо этди. Ана шу муносабатлар, уларнинг ҳуқуқий асосларини таҳлилига муаллиф алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон Президенти Олий Мажлиснинг сессиясидаги маърузасида, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига катта умид қилинаётганлигини алоҳида таъкидлади. Рисолада эса фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари; уларнинг маҳаллий бошқарувдаги тутган ўрни, маҳаллий давлат органлари билан муносабатлари етарлича таҳлил қилинган. Маҳаллий давлат органларининг конституциявий вазифалари ҳали деярли ўрганилмаган масалалардан ҳисобланади. Муаллиф бу масалалар борасида ҳам тегишли иш қилган ва маҳаллий ҳокимият органларининг вазифаларини кўрсатиб бера олган. Рисоладаги муаллиф мулоҳазалари, фикрлари, тавсия ҳамда таклифлари, маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунчиликни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизими, фаолияти ва ваколатларини янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
-
Шартномалар, даъво аризалари, медиация ва ҳакамлик судлари
Ф.Отахонов,Ушбу амалий қўлланмада шартномаларни тузиш тартиби, низомларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, медиация ва ҳакамлик судларига оид локал ҳужжатлар моҳияти ёритилган.
-
Ўзбекистон: инсон ҳуқуқлари ва қонунлар
Ғулом Аҳмедов, Абдуғофур Сатторов,Мазкур китоб ХХI асрга интилаётган мустақил Ўзбекистон аҳолиси ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муайян кўмак беришга қаратилган.У олий ўқув юрти талабалари ўрта мактаб ва академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари "Давлат ва ҳуқуқ " асослари "Инсон ҳуқуқлари" ўқув курсларини ўрганувчилар ҳамда ҳуқуқий масалаларга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Яшаш хуқуқи ва шахс дахлсизлиги кафолати
Файзиев Ш.Х.,Мазкур қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг суд-хуқуқ ислохатларига оид ғоя ва қарашлар, ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларига шархлар, процессуал ҳужжатлардан намуналар ўрин олган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳужжатлари
Ғазиев Ш.,Ушбу амалий-услубий қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судлари томонидан аризани қабул қилишдан тортиб, то иш мазмунан ҳал этилишигача бўлган суд жараёнида қабул қилиниши мумкин бўлган суд ажримлари намуналари, шунингдек суд ҳал қилув қарорининг ёзилиши юзасидан тавсиялар ва суд ҳал қилу қарорлари намуналари берилган.
-
Ҳуқуқий маслаҳатлар
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 15-моддасида республикамизда Конституция ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олиниши давлат унинг органлари мансабдор шахслар жамоат бирлашмалари фуқароларнинг Конститутция ва қонунларга мувофиқ иш кўришлари белгилаб қўйилган.
-
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий асослари
Ш.Ҳ.Файзиев,Мазкур қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларидаги раҳбарлик, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятига оид асосий тушунчалар тавсифи ҳамда ҳокимлар фаолиятига оид қонун ҳужжатларнинг схемалардаги ифодаланиши, шунингдек, тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ўрин олган.
-
Қонун тили мезонлари
Нусратулло Атоулло ўғли Жумахўжа,Ушбу қўлланмада қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари, қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва қабул қилиш тартиби, қонунларни маъқуллаш жараёни ҳамда қонунларни имзолаш ва кучга киритиш тартиби назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.
-
Ekologiya huquqi
Narzullayev O. X.,Ushbu kitob Tabiiy resurslarni muhofaza qilish va undan foydalanishning huquqiy tartibga solinishini nazariy muammolariga bag`ishlangan. Unda tabiiy resurs (yer, yer osti, suv o`simlik va hayvonot dunyosi, atmosfera havosi) tushunchasi, ekologik munosabatlarining subyektlari va obyektlari, foydalanish huquqining vujudga kelish asoslari....
-
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари
Дўстжонов Т., Мирҳамидова М., Ҳасанов С.,Мазкур ўқув қўлланмада Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи, қонуниятлари, ўзига хос хусусиятлари, конституциявий-ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, маънавий- маърифий асослари; Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари илмий-назарий ва ўқкув-методик жиҳатдан яхлит муштаракликда муфассал ёритилган.
-
Банк ҳуқуқи
А.Зуляров,Бозор муносабатларига ўтиш шароитида банклар фаолиятида катта Ўзгаришлар юз бермокда. Ушбу ўқув қўлланмада республикамиздаги банк тизими, унинг таркибий тузилиши, банкларда тезкор ҳисоб ишларини ташкил этилишининг ҳуқуқий асослари ёритилган. Муаллиф меъёрий хужжатлар асосида банк тизимининг ҳуқуқий масалаларини баён этган. Кулланмадан олий ўқув юртлари, коллеж талабалари, молия ва банк тизими ходимлари фойдаланиши мумкин.