-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
Саййид Қосимийнинг адабий-дидактик достонлари
Б. Қосимхонов,Саййид Қосимий ХV асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган ва ўз адабий мероси билан ўзбек мумтоз адабиёти тарихи саҳифасида муносиб ўрин эгаллаган шоирлар сирасига тааллуқли. Аммо Саййид Қосимийнинг ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли ҳақида тўлиқ маълумотлар жуда кам, ҳатто тўғриси йўқ ҳисобида. Шоир асарларида ҳам таржимаи ҳолга ишора қилувчи ўринлар ёки маълумотлар айтарлик учрамайди, бу ҳам юқорида айтилганларни исботлайди. Саййид Қосимийдан катта бадиий мерос етиб келган, унинг тўрт маснавийси мавжуд ва уларнинг жами нашр этилган. Булар: “Мажмаъул ахбор” (“Хабарлар тўплами”), “Ҳақиқатнома”, “Гулшани роз”, (“Сирлар гулшани”), “Илоҳийнома” асарларидир. Биз шу асарлардан “Ҳақиқатнома” ва “Садоқатнома” асарларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. “Ҳақиқатнома” анъанавий муқаддимотлар билан ибтидо топади, унда “Ҳамд” (Худо таърифи), “Наът” (Пайғамбар мадҳи), “Муножот” (Худодан нажот сўраш) мавжуд. Бу анъанавий муқаддимотлар ўзига хос жанр жиҳатларини намоён этади, зотан “Ҳамд”, “Наът”, “Муножот”лар алоҳида жанрлардир. Асарнинг “Ҳақиқатнома” деб номланишида ҳам чуқур рамзий маъно мавжуд, унинг замирида Оллоҳга ишора яшириндир.
-
Ўзбек маросим фольклори
Б. Саримсоқов,Китобда маросимлар фольклори жанрларининг таркиби, поэтик табиати ва генетик асослари, ўзбек маросим фольклоридаги расм-русумлар, рамзлар умумтуркий халқлар маданияти билан боғлиқ ҳолда татқиқ этилади. Китоб фольлоршунослар,этнографлар,адабиётшунослар ва талабалар оммасига мўлжалланган.
-
Алпомиш-Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси
Жамоа,Халқ бадиий тафаккури сарчашмасининг энг бебаҳо инжуларидан бири ҳисобланади. Илмий тўплам кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Фольклор: Образ ва талқин
Эшонқул Жаббор,Халқ оғзаки ижоди миллат маънавиятининг олтин бешигидир. Ҳар бир халқнинг маънавият мулкида, тафаккур оламида бетакрор тимсоллар талқинида намоён бўлади. Ж.Эшонқуловнинг ушбу китоби шу хусусида.
-
Марказий Осиё халқлари донишмандлиги
О.Салимов,Ҳар қандай халқ ҳаётнинг аччиқ сабоқлари синовидан ўтиш асносида шаклланади. Марказий Осиё халқлари умумий тарих, тил ва маданатлар муштараклиги, анъаналар бирлигида таркиб топган. Бир макон ва бир замон таъсирида шаклланган халқларнинг тафаккур тарзи ҳам ҳаётга бўлган муносабат умумийлигини юзага келтиради. Бу умийлик эса ўхшаш халқ эпоси, уйғун маънавият ва халк донишмандлигининг ифодаси бўлган мақоллар, ҳикматлар оламини таркиб топтиради.
-
XX аср ўзбек фольклоршунослиги
О. Тўлабоев,Халқимиз поэтик тафаккурининг беқиёс даҳоси туфайли яратилган оғзаки бадиий ижод дурдоналарини ёзиб олиш, нашр этиш ва ўрганиш борасида самарали иш олиб борган фольклоршуносларнинг ижодий фаолияти хақида мухтасар маълумотларни ўзида жамлаган мазкур антология ўзбек фольклорининг турли масалаларини тадбиқ этишга доир мақолалардан тузилган.