To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
---|---|
Turi: | Ilmiy kitoblar |
Tili: | O‘zbekcha |
Kitob yozuvi: | O'zbek kiril |
Matn turi: | Bosma shaklda |
Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
Саййид Қосимийнинг адабий-дидактик достонлари
Саййид Қосимий ХV асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган ва ўз адабий мероси билан ўзбек мумтоз адабиёти тарихи саҳифасида муносиб ўрин эгаллаган шоирлар сирасига тааллуқли. Аммо Саййид Қосимийнинг ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли ҳақида тўлиқ маълумотлар жуда кам, ҳатто тўғриси йўқ ҳисобида. Шоир асарларида ҳам таржимаи ҳолга ишора қилувчи ўринлар ёки маълумотлар айтарлик учрамайди, бу ҳам юқорида айтилганларни исботлайди. Саййид Қосимийдан катта бадиий мерос етиб келган, унинг тўрт маснавийси мавжуд ва уларнинг жами нашр этилган. Булар: “Мажмаъул ахбор” (“Хабарлар тўплами”), “Ҳақиқатнома”, “Гулшани роз”, (“Сирлар гулшани”), “Илоҳийнома” асарларидир. Биз шу асарлардан “Ҳақиқатнома” ва “Садоқатнома” асарларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. “Ҳақиқатнома” анъанавий муқаддимотлар билан ибтидо топади, унда “Ҳамд” (Худо таърифи), “Наът” (Пайғамбар мадҳи), “Муножот” (Худодан нажот сўраш) мавжуд. Бу анъанавий муқаддимотлар ўзига хос жанр жиҳатларини намоён этади, зотан “Ҳамд”, “Наът”, “Муножот”лар алоҳида жанрлардир. Асарнинг “Ҳақиқатнома” деб номланишида ҳам чуқур рамзий маъно мавжуд, унинг замирида Оллоҳга ишора яшириндир.
Fan yoʻnalishi: | | Folklor. Folklorshunoslik | |
---|---|
UDK | |
Kitob nashriyoti nomi: | Фан |
Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
ISBN: | |
Kitob nashr qilingan yili: | 1987 Yil |
Betlar Soni: | 332 |