-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Эл деса Навоийни (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида ривоятлар)
М.Жўраев,Ушбу мажмуага жаҳон шеърияти султоня, туркий тилимизда ўплаб улуғ ва умри боқий асарлар ёзган бобомиз (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида халқ яратган ривоятларни жамладик. Бу китоб аллома бобомиз таваллудининг 550 йиллигига туёна сифатида таёрланди
-
"Қутадғу билиг"да давлатчилик концепцияси
Ёқубов А.,Ушбу рисолада ХI аср донишманди Юсуф Хос Хожиб Баласоғунийнинг ўзига хос давлатчилик концепцияси баён қилинган, Ўйлаймизки, бу тадқиқот кучли демократик ҳуқуқий давлатчилигимизнинг илмий асосланишига ҳисса бўлиб қўшилади.
-
Avazxon dostoni
Baltayev U. R.,Bolalar musiqa va san'at maktabi "An'anaviy ijrochilik" bo`limi baxshi sinfi o`quvchilari ushbu an'anani davom ettirib, uslubiy qo`llanma asosida o`rganish, baxshichilik san'atiniqadrlovchi shinavandalarni o`ziga qarata olsa maqsadga muvofiq bo`lishi muqarrar. "Avazxon" dostonining so`z matni, kuy va qo`shiqlari bilan to`liq yozilgan namunasi ilk bora nashrga tayyorlandi.
-
Ўзбек болалар адабиёти ва Абдулла Авлоний ижоди
Баракаев Р.,Рисолада XX аср бошлари ўзбек болалар адабиётининг майдонга келиш омиллари, таркиб топиш ва шаклланиш хусусиятлари, ўзбек болалар адабиётининг майдонга келишига халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётимиз анъаналари ва таржима адабиётининг таъсири муаммолари тадқиқ этилади, жанрий таркиби ва мавзулар кўлами белгиланади.
-
Сўзимни ўқиб англағайсен ўзумни
Адизова И.,Шоирнинг ҳар бир асарининг яратилиш тарихи қисмати ва кечмиши бор моҳиятида эса теран фалсафийлик, донишмандлик мужассам; турли фан, саньат йўналишларига нуқтаи назари, нигоҳи қомусий кўламга эга.
-
Мумтоз форс шеърияти бадииятшунослиги ва жанрлар типологияси
Имомназаров М.С.,Ушбу монографик тадқиқот Тошкент давлат шарқшунослик института Хорижий Шарқ халқлари адабиёти кафедрасида Ф-1-139 “Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлари типологияси" илмий-тадқиқот лойиҳаси бўйича давлат гранта асосида тайёрланди. Унда X-XV асрлар форс мумтоз шеърияти бадииятшунослигининг долзарб масалалари қисқача таҳлил этилиб, замонавий бадииятшунослик илми нуқтаи назаридан ёритишга ҳаракат қилинди.
-
ТАСАВВУФ
ИБРОҲИМ УСМОНОВ,Ушбу ўқув-услубий қўлланмада тасаввуфнинг пайдо бўлиш тарихи, тасаввуф алломаларининг фаолияти, назарияси ва амалиётига доир мавзуларда сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада тасаввуфда мавжуд бўлган таълимотлар тарихи, уларнинг бадиий ижод билан боғлиқ жиҳатлари, тасаввуф ва глобаллашув мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга қўлланмада 130 дан ортиқ тасаввуф истилоҳига изоҳ берилган. Ушбу қўлланма Тошкент ислом университети “Диншунослик” йўналиши талабаларига мўлжалланган. Шунингдек, ундан “Психология” (Дин социопсихологияси), “Тарих” (Ислом тарихи ва манбашунослиги) йўналишларида “Тасаввуф”, “Ўрта Осиёда тасаввуф тарихи” фанларида истифода этиш мумкин. “Тасаввуф” ўқув-услубий қўлланмаси “Тошкент ислом университетида Исломшунослик соҳасини такомиллаштириш бўйича 2011 – 2013 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури” ва А-1-049 А1-ФҚ-0-12747 “Глобаллашув шароитида замонавий тасаввуфий тариқатлар: таълимотлар, услублар, таҳлил ва хулосалар” мавзуидаги амалий тадқиқотлар давлат дастури лойиҳаси доирасида бажарилган.
-
Бизким, ўзбеклар
А.Иброхимов,Ушбу китобда ўзбек халқининг қадимий аждоди, миллий шаклланиши, миллий давлатчилиги ва унинг ҳудудлари, ўзбекларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар ёритилган.
-
Ватандош ҳамда хорижий алломаларнинг афоризмлари ва ҳикматли сўзлари
В.Воронцов,Ушбу мажмуа бир неча йил муқаддам чоп этилган эди. Ўтмишда яшаган мутафаккирлар, шунингдек ҳозирда ҳаёт алломалар қаламига мансуб сархил аффаризм, ибратли ҳикматлардан иборат.
-
Avazxon dostoni
Baltayev U. R.,Bolalar musiqa va san'at maktabi "An'anaviy ijrochilik" bo`limi baxshi sinfi o`quvchilari ushbu an'anani davom ettirib, uslubiy qo`llanma asosida o`rganish, baxshichilik san'atiniqadrlovchi shinavandalarni o`ziga qarata olsa maqsadga muvofiq bo`lishi muqarrar. "Avazxon" dostonining so`z matni, kuy va qo`shiqlari bilan to`liq yozilgan namunasi ilk bora nashrga tayyorlandi.
-
АЛИШЕР НАВОИЙ ҒАЗАЛЛАРИ: ШАРҲ ВА ИЗОҲЛАР
Зузфа МАМАДАЛИЕВА,Ушбу китобни ғазал таҳлилидан илк бор сабоқ берган улуғ устозим, профессор Нажмиддин Камилов руҳларига бағишлайман.