ТАСАВВУФ

Kitob mualliflari ИБРОҲИМ УСМОНОВ,

Ушбу ўқув-услубий қўлланмада тасаввуфнинг пайдо бўлиш тарихи, тасаввуф алломаларининг фаолияти, назарияси ва амалиётига доир мавзуларда сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада тасаввуфда мавжуд бўлган таълимотлар тарихи, уларнинг бадиий ижод билан боғлиқ жиҳатлари, тасаввуф ва глобаллашув мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга қўлланмада 130 дан ортиқ тасаввуф истилоҳига изоҳ берилган. Ушбу қўлланма Тошкент ислом университети “Диншунослик” йўналиши талабаларига мўлжалланган. Шунингдек, ундан “Психология” (Дин социопсихологияси), “Тарих” (Ислом тарихи ва манбашунослиги) йўналишларида “Тасаввуф”, “Ўрта Осиёда тасаввуф тарихи” фанларида истифода этиш мумкин. “Тасаввуф” ўқув-услубий қўлланмаси “Тошкент ислом университетида Исломшунослик соҳасини такомиллаштириш бўйича 2011 – 2013 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури” ва А-1-049 А1-ФҚ-0-12747 “Глобаллашув шароитида замонавий тасаввуфий тариқатлар: таълимотлар, услублар, таҳлил ва хулосалар” мавзуидаги амалий тадқиқотлар давлат дастури лойиҳаси доирасида бажарилган.

Bilimlar sohasi: | Adabiyot |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 2012 Yil
Betlar Soni: 248
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 2.58 MB
Hujjat turi: Uslubiy qo'llanma
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Elektron shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH