Ёзма таржима
Kitob mualliflari
О.Мўминов,
А.Рашидова,
Р.Турғунова,
З.Алимова,
Мазкур ўқув қўлланма Давлат Таълим Стандарти, намунавий ва ишчи ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, ёзма таржима бўйича таржимонлик факультетларининг 1-2 курс ўзбек ва рус гуруҳи талабаларига мўлжалланган.
У 8 та бўлимдан (Unit) иборат бўлиб, унда кундалик ҳаётда учрайдиган воқеаларга асосланган таржима диктантлар ёзиш бўйича талабаларда кўникмалар ҳосил қилиш учун ҳар хил машқлар, топишмоқлар, инглиз ва ўзбек халқларининг маданияти ва урф одатларини акс эттирувчи матнлар берилган.
Бу ўқув қўлланмада расмий хужжатлар (ариза, таржимаи хол), тадбиркорлик хужжатларини таржима қилиш каби матнларни ўз ичига олади. Қўлланмада инглизча иншо, баён ёзиш усуллари ва уларни таржима қилишга катта эътибор қаратилган. Инглиз идиомаларини таржима қилиш ва уларни эквивалентларини топишга бағишланган машқларга кўпроқ эътибор қаратилган.
Ушбу ўқув қўлланма биринчи ва иккинчи курс талабарига она тилидан чет тилига ва ундан она тилига таржима қилишга бўлган қизиқишларини янада орттириш ва кўникмаларини ривожлантиришга катта ёрдам беради деб ишонч билдирамиз.
Муаллифлар бу дарсликни яратилишида ва нашр этилишида ўз ҳиссасини қўшган ва ҳомийлик қилган OOO “Global Business Services” Кампаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради.
| Bilimlar sohasi: |
| Tilshunoslik |
|
| UDK |
|
| Kitob nashriyoti nomi: |
|
| Kitob nashr qilingan shahar:
|
Тошкент |
| ISBN: |
|
| Kitob nashr qilingan yili: |
2007 Yil |
| Betlar Soni: |
241 |