Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами II
Kitob mualliflari
А.САЪДУЛЛАЕВ,
Х.МАНСУРОВ,
А.ВОРИСОВ,
Г.ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Р.ҒУЛОМОВ,
Ушбу китоб «Ўзбекистон» нашриётида чоп этилган «Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами», 1 жилдининг давоми бўлиб, у ўз ичига кўп ўзгарувчили функцияларнинг лимити ва узлуксизлиги, дифференциал ҳисоб, функционал кетма-кетликлар ва қаторлар, хосмас интеграллар, параметрга боглик хос ҳамда хосмас интеграллар, каррали интеграллар, эгри чизикли ва сирт интеграллари, Фурье қаторлари мавзуларини олади. Мазкур китоб Тошкент Давлат университети математика факультети ўкитувчиларининг бир гуруҳи томонидан ёзилган бўлиб, унга математика ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури ҳамда Т. Азларов ва Х. Мансуров томонидан ёзилган икки жилдлик «Математик анализ» китоби асос қилиб олинган. Қўлланмани ёзишда муаллифлар ҳар бир математик тушунча ва таърифни мос мисол ва масалаларни батафсил ечиш орқали таҳлил қилиб ўқувчиларга етказишга ҳаракат килдилар. Қўлланмада 1300 га яқин мисол ва масалалар келтирилган бўлиб, уларнинг 250 дан ортиги гулик ечими билан берилган. Китоб қўлёзмасини ўкиб, унинг яхшиланишига ўз хисcаларини қўшган профессорлар Ш. Ёрмуҳамедов, Р. Ашуpов, доцентлар Т. Тўйчиев, М. Мамировларга муаллифлар ташаккур изҳор қиладилар. Қўлланманинг сифатини янада яхшилаш борасидаги фикр-мулоҳазалар учун муаллифлар аввалдан ўз миннатдopчиликларини билдирадилар.
Fan yoʻnalishi: |
| Matematika. |
|
UDK |
|
Kitob nashriyoti nomi: |
Ўзбекистон |
Kitob nashr qilingan shahar:
|
Тошкент |
ISBN: |
5-640-01508-х |
Kitob nashr qilingan yili: |
1995 Yil |
Betlar Soni: |
406 |