Кийим - кечаклар ўзбек халқи тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий - маданий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Кийимларда бирон - бир эл - элат тарихига бориб тақала-диган анъаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади. Жамият турмуши, иқтисодиёти ва сиёсатида ўзгаришлар бўлиб туриши билан бир вақтда кийим шакллари ҳам ўзгариб боради, унда халқнинг моддий аҳволи, кишиларнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам-да оилавий турмушнинг баъзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийим - кечаклари жуда хилма - хил, ранг - баранг ва жозибалидир. Маълумки, кийимлар бирон - бир байрамларда, маросимларда кийиладиган ҳамда кўчалик, уй-лик, кундалик кийимларга ажратилади. Кийимлар ўз навбатида ички, устки, бош - оёқ кийимларга бўлинади. Асосий мақсад: Мустақил Ўзбекистон Республикаси халқига миллий ўзлигини англатиш, унинг қадимдан то ҳозирги давргача бўлган анъана-вий, бетакрор кийимларини кўрсатиш, туман, қишлоқ ва шаҳарларда сақланиб келаётган фарқларни акс эттириш ва уларнинг давомийлигини англатишдан иборатдир. Ушбу асар мусаввирлар, театршунослар, кино арбоблари, санъатшунослар, этнограф олимлар, халқ ижодий ҳаваскорлар гуруҳлари раҳбарлари ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўл-жалланган.