-
-
-
-
-
Божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларини ўзбек тилида касбий мулоқот юритишга ўргатиш
Г.Асилова,Huquq sohalari, -
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шакилланиши ва тараққиёти тарихи
Турсунов С., Пардаев Т., Турсунова Н., Муртозаев Б,Folklor. Folklorshunoslik, -
-
Хроностратиграфия памятников археологии позднего плейстоцена-раннего голоцена на территории Узбекистана
К.А. Крахмаль,Arxeologiya, -
-
Oziq-ovqat ishlab chiqarishning asosiy jarayonlari va apparatlari,
-
-
-
Faoliyat ayrim turlarining psixologiyasi. Tarmoq (amaliy) psixologiyasi,
-
Оролбўйи илк сак қабилалари тарихи
Юсупов А. Ш.,Монографияда Оролбўйи илк сак қабилаларининг тарихига оид маълумотлар қадимги ёзма ва археологик тадқиқотларнинг натижалари асосида уларнинг хўжалик ҳаётида чорвачилик, деҳқончилик, хонаки ҳунармандчилик, кончилик машғулотлари, сакларнинг ижтимоий тузуми, ташқи алоқалари ва маданий муносабатлари ёритилган
-
Дунёвий давлатчилик ва сиёсийлашган динийлик
Жураев Т., Пахрутдинов Ш.,Монографияда инсоният фаолияти, тафаккури, ақл-заковати, эҳтиёжи ва турмуш тарзи масъули бўлмиш дунёвий давлатчилик билан сиёсийлашган динийлик ўртасида жаҳон миқёсида авж олаётган бесамар курашнинг ҳар бир давлат, умуман, халқаро ҳамжамият яхлитлиги, барқарорлиги, хавфсизлигига жиддий таҳдид экани билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизнинг бугунги ва истиқболдаги тараққиёти нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Китоб файласуфлар, социологлар, сиёсатшунослар, тарихчилар, педагоглар ва бошқа содда олимлари, ихтисослашган олий ўқув юртлари бакалавр, магистрант ва аспирант-тадқиқотчилари ҳамда хавфсизлик органлари ходимларига мўлжалланган
-
ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати
Жумагул Жумабоева,Ушбу монаграфия ўзбек адабиётшунослиги шеъриятида психологик тасвир маҳоратига бағишланган илк тадқиқотлардан биттаси. Унда ўзбек шеъриятининг қарийиб бир асрлик тараққиёт йўлларини кузатишга ҳаракат қилинган бўлсада асосий эътибор шўра даври шеъриятига қаратилган. Бунда шеъриятимиз юксалишига муҳим ҳисса қўшган бир қатор истеъдодли шоирлар ижоди танлаб олинган Улар шеъриятига мустақиллик даври талаблари нуқтаи назаридан ёндашилган ҳолда лирик қаҳрамоннинг ҳар бир давр ижтимоий-сиёсий ҳаётига муносабати ва ана шу жараёнда юзага келган руҳий олати манзаралари ўрганилади
-
Древнетюркская топонимия Средней Азии
Камолидцин Ш.С.,В монографии исследуется древнетюркская топонимия Средней Азии по данным средневековых источников VII — начала XIII в. на арабском, персидском, тюркском и других языках. Кроме данных письменных источников, в работе используются также материалы средневековой нумизматики и эпиграфики. Работа представит интерес для историков, филологов, востоковедов и тюркологов, а также для всех, кто интересуется древней и средневековой историей Средней Азии.
-
Божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларини ўзбек тилида касбий мулоқот юритишга ўргатиш
Г.Асилова,Монографияда олий таълим муассасаларининг божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳларида давлат тили таълимини касбга йўналтириш жараёни таҳлил қилинган ва талабаларда касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш тизими ёритиб берилган.
-
БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ
Холбоев Сотимжон,Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхоннинг хориждаги саккиз фарзандининг Ўзбекистон мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан 1993 йил сентябрида Ислом Каримовга йўллаган қутлов мактуби ва Президентимизнинг уларга ёзган жавоб хати бевосита бўлмасада, бавосита ушбу рисола мазмунига дахлдордир. Чунки, тарих тақозоси билан 1920 йил 1 сентябрда амир Олимхон Бухорони тарк этишга мажбур бўлди. Унинг катта миқдордаги олтин хазинаси коммунист босқинчилар қўлига ўтди
-
Reduplikatsiya va uning funksional-lisoniy xususiyatlari
Raximova Go'zal Yuldashevna,Mazkur monografiyada ingliz va o'zbek tillaridagi reduplikatsiya hosil bo'lish tizimi, takrorning strukturaviy-semantik tabiati giyoslangan holda reduplikativ so zlarning turlari hamda modellari voritib berilgan. Reduplikativ so'zlarning ingliz va ozbek tillardagi fonetik-fonologik va morfem tuzilishlari tahlil gilinib, binar ko'rinishdagi morfonologik tasnifi ochib berilgan.
-
ЎЗБЕК БОЛАЛАРИ НУТҚИНИНГ ПРАГМАЛИНГВИСТИК АСПЕКТИ
МУНАВВАРА ҚУРБОНОВА,Монографияда ўзбек болалар нутқининг прагмалингвистик хусусиятлари, хусусан, болалар томонидан яратиладиган нутқий акт кўринишлари, болалар нутқида пресуппозициянинг ифодаланиши қонуниятлари, болаларга хос нутқий коннотация муаммоси ёритилди. Монография тилшунос олимлар, тилшунослик илми билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Терроризм
Н.Сафарова,Мазкур монографияда террор ва терроризмнинг ривожланиш динамикаси босқичлари таҳлил қилинган уларнинг тарихий шакллари билан хозирги кўринишлари ўртасидаги моҳиятан умумийлик очиб берилган.
-
УЗБЕК БАЛЛАДАСИ (ЖАНРНИНГ КЕЛИБ ЧИКИШИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ)
МУРОД ИБРОХ, ИМОВ,Ушбу монографияда узбек совет адабиётида балладанинг келиб чи^иш манбалари, жанрнинг узига хос хусусиятлари, унинг табиа- тида асрлар мобайнида давом этиб келаётган традициялар ва пай до булган янги хусусиятлар илмий планда тад|ущ этилган. Бу ма- салалар имконият борича жа^он балладачилиги тарихи билан бог- лаб текширилган. Шунинг учун учувчи бу китобдан фақат узбек балладаси хақида эмас, турли даврларда, турли халқлар огзаки ва ёзма адабиётида яратилган баллада х^цида >;ам маълумот олади. Асар адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факуль- тетининг уқитувчилари, студентлари хамда барча адабиёт мухлис- лгрига мулжалланган.
-
УЗБЕК ШЕЪРИИ ДРАМАСИ
ГАВХ.АР ХОДЖИЕВА,Мазкур монографияда узбек адабиётида XX асрда шаклланган шеърий драмага хос хусусиятлар, жанрнинг юзага келиш омиллари, генезиси, ундаги тасвир кулами ва мавзулари, лирик ифода устуворлиги, драматизм ва эпизмнинг намоён булиши, синкретизм масалалари ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи
Дадабоев Х. , Хамидов З., Холманова З.,Ушбу монографияда “Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи (XIV асрнинг иккинчи ярми – XX аср боши)” мавзуида иш олиб борган илмий гуруҳнинг тадқиқот натижалари эълон қилинмоқда. Монографиядан тилшунослик сохасига оид фанларни ўқитишда, ўзбек тили тарихий тараққиётининг назарий ва амалий масалаларини ёритишда фойдаланиш мумкин.
-
Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шакилланиши ва тараққиёти тарихи
Турсунов С., Пардаев Т., Турсунова Н., Муртозаев Б,Монографияда бахшичилик ва достончилик тарихи, унинг маънавий асослари, миллий қадриятларимиз борасидаги ўрни, тарихий аҳамияти, бахшичилик мактабларининг долзарблиги, Совет ҳукмронлиги давридаги мафкуравий сиёсат таъсирда камситилиши, мустақиллик йилларида бахшичилик ва достончилик соҳасида эришилган маънавий-миллий ютуқлар, бу соҳада амалга оширилган ижобий натижалар каби масалалар кенг қамровли таризда очиб берилган.
-
Ўзбек халқ лирикаси
Мусақулов А.,Ушбу монографияда ўзбек халқ лирикасининг таснифи тарихий асослари ёритилган. Сўз саънати тарихида поэстетик ҳодисаларнинг бадиий-эстетик ҳодисаларига ўсиб ўтиши масалалари ўзбек фолъклоршунослиги мисолида тадқиқ этилган.
-
Хроностратиграфия памятников археологии позднего плейстоцена-раннего голоцена на территории Узбекистана
К.А. Крахмаль,Основной задачей данной работы является обоснование хронологических рубежей в истории развития природы и региональных особенностей многоплановых процессов формирования культур камменого века на территории Узбекистана иприлегающих регионов в периоды позднего плейстоцена -раннего голоцена.
-
Мақсад сари йўл
Одилжон Назаров,Мазкур китоб мусиқа санъати мутахассислари мусиқашунослар дирижёрлар ва созанда-ижрочилар шунингдек мусиқа саиъатига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.Ундан шунингдек мусиқий таълимнинг барча бўғинларида қўшимча ўқув адабиёти сифатида фойдаланиш мумкин.
-
Биотехнология:
Давранов Қ,Монографияда ген ва хужайра биотехнологиясида қўлланиладиган усуллар, биотехнологик жараёнларни биокимёвий асослари, хусусан, ферментацияда кечадиган биокимёвий жараёнлар ва уларни моҳияти ҳақида умумий тушунчалар берилган.
-
Мустақиллик даври ўзбек романлари поэтикаси
Исломжон Ёқубов,Ушбу монография филология фанлари доктори Исломжон Ёқубовнинг кўп йиллик илмий-ижодий изланишлари натижасида юзага келган бўлиб, унда Мустақиллик даври ўзбек романларидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омиллар жорий адабий жараён контексти ва жаҳон адабиёти аспектида яхлит назарий қараш ва тасаввурлар ҳосиласи сифатида ойдинлаштирилган, ҳаётий-эстетик асослари кўрсатилган
-
Муқаддамату-л-адаб
З.Исломов,Монография аллома Маҳмуд Замахшарий илмий меросииинг энг нодир ва машҳур асари “Мукаддамату-л-адаб” тадқиқига бағишланган. Асарнинг XIII-XV асрларда кўчирилган ўзбекчатуркий сўзлик киритилган нусхаларининг арабча-туркий йиғма илмий танкидий матни тузилган. Манбанинг тўлиқ таркибий таҳлили, дунё фондларидаги мавжуд қўлёзмалари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Қўлёзмалардаги туркий сўзлик грамматик ва семантик таҳлил қилинган. Хорижий олимларнинг асар сўзлиги таржимасига оид тадқиқотлари танқидий ўрганилган ва фикр-мулоҳазалар берилган.
-
Оиладаги зуравонлик профилактикаси ва ижтимоий-психологик реабилитацияси
Акрамова Ф.А.,Монография оилавий зуравонликларни олдини олишда психологик ва хукукий билимларни уРганиш зарурлиги, психологик профилактика, зуравонликка дуч келган шахсларни ижтимоий-психологик реабилитацияси масалаларига багишланган. Монография педагогика, психология, юриспруденция, тиббий ва рухий реабилитация йуналишларида фаолият олиб бораётган амалиёт хамда назария сохасидаги мутахассислар, ота-оналар, оила аъзолари, оилавий хаётга кадам куяётган хамда оилавий зуравонликлардан жабр курган шахсларга мулжалланган.