-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Applikatsiya ishlarini bajarish va uning turlari
Raximova N.E, Ro`ziyev E.I., Kenjayev Sh.M.,Pedagogika va metodikalar, -
-
-
-
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
-
-
Ўзбекистонда меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш.
Қ.Х.Абдураҳмонов. В.Имомов,Iqtisodiyot, -
-
Шоли зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари
М. П. Сборшчикова,Мазкур асар шоли етиштириш жараёнида учрайдиган асосий зараркунандалар, уларнинг биологияси, ривожланиш босқичлари ва келтириб чиқарадиган иқтисодий зарарини ўрганишга бағишланган. Китобда шоли агроценозида тарқалган ҳашаротлар, нематодалар ва бошқа зарар етказувчи организмлар тўғрисида илмий асосланган маълумотлар келтирилган.
-
Ўқинг фақат йиғламанг 3-китоб
Қаҳҳоров И,Атрофимизда қалб кўзимизни очадиган, тафаккуримизга туртки берадиган воқеа-ходисалар бисёр. Фақат унга ибрат назари билан боқсак бас. Истеъдодли олим, нозиктаъб шоир Илҳом Қаҳҳоров тасниф этган ушбу китобчани ўқиб, ибратланиш бахти барчамизга насиб этсин.
-
Қора Оққуш
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди. Сиёсатда Қора оққуш нима? Олдиндан башорат қилиш қийин ва камдан- кам учрайдиган воқеалар муҳим оқибатларга олиб келади. Китобда қора оққушлар табиатда ноёб ҳисобланганидек, башоратчилар аслида бундай маҳоратга эга эмаслиги, улар имконсиз нарсалар ҳақида гапиришлари мисоллар орқали ёритиб берилади Ушбу камёб Қора оққушлар дунёда содир бўлаётган деярли барча воқеа-ҳодисаларни изоҳлаб беради - Ғоялар ва динларнинг муваффақият қозонишидан тортиб, тарихий воқеалар динамикаси ва шахсий ҳаётимизнинг тафсилотларига қадар.
-
Zamonaviy tilshunoslik masalalari
Azamat Primov,Mazkur o‘quv qo‘llanma “Zamonaviy tilshunoslik masalalari” fanidan 60230100 – Filоlоgiya vа tillarni o‘qitish (o‘zbеk tili) bakalavriat ta’lim yo‘nalishi uchun fan dasturi asоsida yozilgan. O‘quv qo‘llanma ikki kitobdan iborat bo‘lib, ushbu kitob (1-qism)da “Zamonaviy tilshunoslik masalalari” fanining nazariy tomonlari yoritilgan, ya’ni ma’ruza mashg‘ulotlariga oid materiallar berilgan. O‘quv qo‘llanmaning ikkinchi kitobidan esa amaliy va seminar mashg‘ulotlarini o‘tkazish, mavzularni mustahkamlashga qaratilgan ishlanmalar o‘rin olgan. Kitob filologiya sohasi bo‘yicha tahsil olayotgan bakalavriat va magistratura talabalari, shu soha professor-o‘qituvchilari, shuningdek, til ilmi bilan shug‘ullanayotgan mutaxassislar, tadqiqotchilarga mo‘ljallangan.
-
Доктор Живаго. Роман
Б.Л. Пастернак,В первые американский читатель получил доступ к англоязычномуизданию «Доктора Живаго» 5 сентября 1958 года. Роман вышел в крупном издательстве Pantheon Books, которое было основано в 1942 году в НьюЙорке и поныне остается одним из ведущих на рынке мировой литературы. Еще в январе 1957 года, за девять месяцев до публикации «Доктора Живаго», Pantheon пишет о романе следующее: «Это монументальный роман самого великого из ныне живущих русских поэтов, который был запрещен в России и впервые публикуется в переводе». Следующее объявление появляется в мае 1958 года: «Величайший поэт Советской России посмел написать правду о судьбе человека во время революции в романе, где идиллия и нежные чувства чередуются со сценами жестокости и ужаса, разрушающими любое человеческое счастье
-
Ўзбекистон тарихи
Муртазаева Р.,Ўзбекистон Республикаси мустақиллигинииг қўлга кириттиши тарихимизни тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд бирламчи манбаларга таянган холда холисона ва хаққоний адолат хамда тарихийлик нуқтаи назаридан ўрганиш ва ўқитиш имконини берди.
-
Ўзбекистон халқлари тарихи
Жумабоев Ф.Б,Китобда қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бўлган тарихий босқичлар, турли этнос ва қабилаларнинг келиб чиқиши, уларнинг ўзаро маданий алоқалари ҳамда давлатчилик анъаналари илмий асосда таҳлил қилинади. Муаллиф археологик топилмалар, ёзма манбалар ва замонавий тадқиқотларга таяниб, Ўзбекистон ҳудудининг кўп миллатли ва бой маданий меросга эга эканини кўрсатади. Асарда туркий халқлар, шунингдек, бошқа этник гуруҳларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиётига алоҳида эътибор қаратилган. Китоб ўқувчиларда миллий бирлик, бағрикенглик ва тарихий хотирага ҳурмат туйғусини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур асар талабалар, тадқиқотчилар ва тарихга қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Бибисора
Собир Ўнар,Мазкур китобга истеъдодли ёзувчи Собир Ўнарнинг кейинги йилларда ёзган ва матбуотда чоп этилган қисса, ҳикоя ва эсселари жамланди. Адиб асарларида ўзига хос жозибали тил жилолари устуворлик қилади. У кейинги йилларда ижтимоий мавзулар қаторида маънавий, оилавий,аҳлоқий ва севги-муҳаббат мавзуларида ҳам дадил қалам тебратиб келаётир. Ўйлаймизки, ушбу қисса ва ҳикоялар сиз муҳтарам китобхонни асло бефарқ қолдирмайди.
-
Наманган тарихидан лавҳалар
Косимов Й,Ушбу рисолада Наманган шаҳарининг вужудга келиши, иқтисодий ва маданий ҳаёти, халқ ҳаракатлари ва архитектура ёдгор- ликлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, рисолада Наман- ганда тугилиб ижод қилган машҳур кишиларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Китоб тарихий, археологик ва этнографик маълумотлар асоси- да ёзилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Фасли Мақсуд
Бибисора Отаева,Ушбу китобда шеърлар мухаббат ҳақида. Шоир Ватанга. дўстга, ёрга, табиатга бўлган чексиз меҳрини ўзига хос жўшқинлик билан ифодалайди. Ижодкорни изланишдан, ўкиб ўрганишдан тўхтамасликка ундаб, унга ижодий парвозлар тилаб қоламиз.
-
Applikatsiya ishlarini bajarish va uning turlari
Raximova N.E, Ro`ziyev E.I., Kenjayev Sh.M.,Ushbu metodik qo`llanmada texnologiya dars mashg’ulotlarida applikatsiya bajarish orqali o’quvchilarning ijodkorlik qobiliyatlarini rivojlantirishga oid ma]lumotlar keltirilgan bo`lib, u umumta’lim maktablati texnologiya fani va oliy ta’lim muassasalarining talabalari foydalanishlari uchun mo‘ljallangan. Unda quyi sinf o`quvchilarini applikatsiya bajarish оrqali ularning ijоdkоrlik qоbiliyatlarini rivоjlantirish haqidagi ma’lumotlar batafsil bayon etilgan.
-
Найман лавҳалари
Қурбонов Холмурод, Рўзимбой Ҳасан,Асарда Найман қабиласининг шаклланиши, туркий халқлар тарихи билан боғлиқ жиҳатлари, аждодларнинг ҳаёт тарзи, урф-одат ва анъаналари бадиий лавҳалар орқали тасвирланади. Муаллиф тарихий манбалар, халқ ривоятлари ва оғзаки ижод намуналарига таянган ҳолда ўтмиш воқеаларини жонли ва таъсирчан услубда баён қилади. Китобда миллий ўзликни англаш, аждодлар меросига ҳурмат, ватанпарварлик ва бирлик ғоялари устувор ўрин тутади. Асар ўқувчини ўз илдизларини билишга, тарих сабоқларидан хулоса чиқаришга ва миллий қадриятларни асраб-авайлашга чорлайди. Мазкур китоб тарих ва насабшуносликка қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган
-
-
Тўйдан кейин ҳам муҳаббат бўлсин
Сема Марашли,Сема Марашли Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби "Менга эртак айтиб бер" 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали, уч фарзанднинг онаси.
-
Одамийлик фасли
Ғойибов Байрам,Асарда турли ҳаётий воқеалар, тақдирлар ва образлар орқали инсоннинг ички олами, меҳр-шафқат, бағрикенглик, сабр ва ҳалоллик каби юксак инсоний сифатлар ёритилади. Муаллиф қаҳрамонлар тақдири мисолида замонавий жамиятда одамийлик қадри, инсоний муносабатлар муаммоси ва маънавий таназзул масалаларини таҳлил қилади. Китоб ўқувчини эзгуликка интилишга, атрофдагиларга меҳр билан муносабатда бўлишга ва ҳаётнинг ҳар бир фаслида инсонлигини сақлаб қолишга даъват этади. Асар содда ва таъсирчан услубда ёзилган бўлиб, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Раҳбарлик қобилияти ва бошқарув масалалари (Препринт)
С.С.Қосимов, Н.А.Мўминов,“Раҳбарлик қобилияти ва бошқарув масалалари” номли препринтда раҳбар шахсининг касбий ва шахсий сифатлари, самарали бошқарув тамойиллари ҳамда замонавий менежмент ёндашувлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ишда раҳбарлик қобилиятининг психологик, педагогик ва ташкилий асослари, қарор қабул қилиш жараёни, жамоани шакллантириш ва рағбатлантириш механизмлари ёритилган.
-
Ҳокимиятнинг 48 қонуни
Грин Роберт,Ушбу китобда турли замонлардаги ҳукумдорлар, сарой мулозимлари, савдогарлар, машҳур сайёҳлар, сиёсатчилар ва олимлар ҳаётига оид муҳим воқеалар қаламга олинган. Кенг қамровли асар бўлган "Ҳокимиятнинг 48 қонуни" китобида қадимги дунёдан тортиб, ҳозиргача ҳукмдорлар саройида бўлиб ўтган ва жуда муҳим хулосалар чиқаришга асос бўладиган воқеалар таҳлил қилинади.
-
Ерни эъзозлаб
Х.Жўраев,Ушбу рисолада Андижон областидаги «Коммуна» совхозининг ди ректори, Ленин орденли миришкор пахтакор Холмуҳаммад Жўраев Хўжаликни комплекс ривожлантириш, пахта ва бошқа экинлар ҳосил дорлигини муттасил ошириш борасидаги ўзининг бой тажрибасини ҳикоя қилади. Брошюра қишлоқ китобхонлари оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш.
Қ.Х.Абдураҳмонов. В.Имомов,Монография меҳнат потенциали ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда бошқариш муаммоларининг таҳлилига бағишланган.
-
Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда
Сагдуллаев А.,Ўзбекистоннинг ўтмиш тарихини мукаммал ўрганишга бўлган кизиқиш ортиб бормоқда. Бу жараён археологияга оид ашёлар ва қадимий ёзма манбалар воситасида урганилади. Мазкур қулланмада узоқ утмишимизга тегишли манбалар, ноёб қулёзмалар ва янги археологик маълумотлар таҳлил этилади. Маълумотлар хронологик жиҳатдан милоддан аввалги IX—IV асрларни ўз ичига олиб, айрим манбалар ўзбек тилида биринчи марта эълон қилинмоқда.