-
-
-
-
Uzoq umr ko`rish va baxtli hayot kechirishda yapon siri
Ektor garsia, Fransesk mirales,Psixologiya, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Фурқат шеъриятидан
Фурқат,Фурқат шеърияти — XIX асрнинг охирида ўзбек адабиётида янги нафас олиб кирган, маорифпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига тўла ижод ҳисобланади. Унинг шеърларида Ватанга муҳаббат, илм-маърифатга чорлов, адолат ва меҳр-шафқат ғоялари ёрқин ифодаланган. Фурқат халқни жаҳолатдан қутқариш, илм орқали тараққий этишга ундаган. Унинг лирикаси нафақат ўз даври учун, балки бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялайди.
-
Бола мерган
Раҳим Бекниёз,Раҳим Бекниёзнинг номи адабиёт мухлисларига таниш. Адибнинг қатор асарлари каби унинг янги китоби ҳам табият ҳақида. Тўпламдан ўрин олган кўпчилик ҳикоялар овчи хотиралари ёки ов лавҳалари чинакам табиат шайдосининг уни севгучи фақатгина севиб қолмай балки фарзндлик меҳри билан табиат олдидаги бурчини ўташга орзуманд инсонинг ўй кечинмалари билан йўғрилган
-
Seni toliqtirayotgan hamma narsadan voz kech
M.Nishonboyeva,Ushbu kitob - tasiriga tushib qolganing hissiy mani- pulyatsiyalarni farqlab olishingga, ozingni himoya qilishingga va vaziyatni oz nazoratingga olib, kushli tarzda boshqarishingga yardam beradi, seni toliqtirayotgan, zarar berayotgan barcha muammolaringdan yollarini orgatadi.
-
Uzoq umr ko`rish va baxtli hayot kechirishda yapon siri
Ektor garsia, Fransesk mirales,Siz bu kitobni o'qir ekansiz, Yapon xalqining uzoq umr ko'rishi va baxtli hayot kechirishining sin bo'lmish IKIGAI haqida bilib olasiz. Nafaqat IKIGAI, balki bugungi kunda ommalashib, barchani o'ziga tortayotgan bir qator yangi asr ilmlari bo'lmish: Morita terapiyasi, Naikan meditatsiyasi, logoterapiya kabilaming qimmatli bilimlari sohibiga aylana olasiz. Va ulami qanday qilib osonlik bilan hayotingizga tatbiq qilishni ham aynan anu shu asaming o'zidagina o'rganasiz, buning uchun yana bir nechta kitoblar o'qishingizga hojat qolmaydi. Shuningdek, Yaponiyaning butun dunyoda tengi yo'q, hech bir mamlakat ishlab chiqara olmaydigan mahsulotlari xususida ham, va yana Stiv Jobsni hayratga solgan Yapon san’at asalari nima ekanligini ham bilib olasiz. Takumi, Gibli Hara hachi bu, Radio Tayso, Yoga, Tai chi, Shiatsu, Wabi-sabi va boshqa shu kabi bir qator yer yuzidagi barcha insonlar bilishi lozim bo'lgan qimmatbaho, ilm-u sir-asrorga limmo lim to'yingan asar desam mubolag'a bo'lmasligini, qancha go'zal so'zlar ila madh etmay, kamligini o'qigan kitobxongina tushunib, anglab yetadi. Bir jumla ila tushuntirmoq joiz bo'lganda esa, har bir insonning kutubxonasida bo'lishi kerak va shart bo'lgan yagona UZOQ VA BAXTLI YASHASHNING SIRLI KALITI BERKITILGAN KITOB deya ta’riflagan bo'lar edim.
-
Шарқ камалаги
Бойқобилов Б.,Ўзбекистон Ленин Комсомоли мукофоти лауреати, шоир Барот Бойқобиловнинг ушбу янги китоби икки Шарқ мавзусига бағишлангандир. Сонетлардан тузилган "Қуёш фарзанди" достони яшнаётган Ўзбекистонни мадҳ этса, "Тож Маҳал", "Шарқ гулдастаси" туркумлари уйғонаётган Хорижий Шарқ ҳаётидан ҳикоя қилади.
-
Мени кутинг юлдузлар
Барот Бойқобилов,"Бир кам дунё"эмас,бизнинг бу дунё Барча хужайраси тугал бир олам,Тўрт мучали соғлом бўлса ҳам аммо Қалбини эзгувчи дарди эмас кам.
-
Бўстон
Саъдий,“Бустон” — буюк форс-тожик шоири Саъдий Шерозий томонидан ёзилган машҳур ахлоқий-дидактик асардир. Асарда инсонпарварлик, адолат, меҳр-шафқат, илм ва ҳикмат каби юксак инсоний қадриятлар шеърий шаклда баён этилган. Асар ҳикматли сатрлар орқали одамларни эзгуликка, ҳалолликка ва одобли ҳаёт кечиришга чорлайди. Унда подшоҳ ва халқ муносабати, инсоф, сабр-тоқат, саховат ва самимият каби мавзулар марказий ўринни эгаллайди. “Бустон” — нафақат шеърий асар, балки ҳаётий дастур бўлиб, у ҳар бир авлодни эзгу амаллар ва комил инсоний фазилатларга илҳомлантиради.
-
Севгим бўлди афсона
Гулшода Олимова,“Севгим бўлди афсона” — муҳаббат, ҳис-туйғу ва инсон қалбининг нозик кечинмаларига бағишланган шеърлар тўпламидир. Асарда ёрга бўлган соф муҳаббат, севгидаги орзу-умидлар, айрилиқ ва садоқат туйғулари самимий ва таъсирчан ифода этилган. Муаллиф ҳар бир шеър орқали севги инсонийликнинг энг юксак туйғуси эканини, у инсонни илоҳий гўзаллик сари етаклашини кўрсатади. Тўпламдаги шеърлар образли тил, мусиқий ифода ва қалбдан чиққан сўзлар билан безатилган.
-
Шарора
Барот Бойқобилов,Беш юлдуз...Беш чаноқ...Беш достон... "Беш сони қандайдир жиҳати билан сеҳрли,жозибали туюлади менга.Унда яхшилик рамзи,мухтасарлик ифдаси борга ўхшайди.
-
Аввалига ромли конфет....
Г. Блинов,Психиатр-врач ва адиб Г. М. Блинов ома орасида кўпларга манзур бўлган "639 сонли касаллик тарихи" номли публистик повести билан ўқувчиларга маьлум. Муаллиф ўзининг "Аввалига ромли конфет..." деган ушбу янги китобида аёллар орасида учрайдиган алкоголизмга алоқадор масалаларга тўхталар экан, болалар, ўсмирлар ва ёшларга спиртли ичимликларнинг халокатли таьсир кўрсатиши ҳақида гапириб ўтади.
-
Ситтаи зарурия
Алишер Навоий,Асарда мусулмон кишининг иймон-эътиқоди, ибодат ва ахлоқ нормалари кенг ёритилган. Муаллиф инсонларни тўғри йўлга бошлаш, уларнинг қалбида иймон, садоқат ва инсонпарварлик туйғусини мустаҳкамлашни мақсад қилади. Асарда Аллоҳга ишониш, фаришталар, муқаддас китоблар, пайғамбарлар, қиёмат куни ва тақдир каби олти зарурий эътиқод асослари изчил ва оддий тилда баён этилган. Шу боисдан асар наfaqat диний таълимот манбаи, балки ахлоқий тарбия воситаси сифатида ҳам аҳамиятга эга.
-
ШЕЪРИЯТИДАН
Бердақ,Ҳурматли китобхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган ушбу китобчага қорақалпоқ халқининг атоқли шоири Бердимурод Қарғабой ўғли-Бердақ (1827-1900) ижодидан айрим намуналаргина киритилди.
-
Beshigimsan,Vatan!
Gulruxsor Ollaberganova,Yurak dardlarimdan bir navo tuzdim, Ash'or ummonida barg misol suzdim.
-
Инсоний туйғулар
Ленинза Машарипова,Мухтарам китобхон! Муаллифнинг "Парвоз" деб номланган шеърий китоби эълон қилинган.Қўлингиздаги ушбу тўпламдан эса ёш ижодкорнинг ҳикоялари ўрин олган.Уларни ўқиб баҳолаш сизга ҳавола
-
Рўё ёҳуд Ғўлистонга сафар
Аҳмад Аъзам,Аҳмад Аъзам-ўзига хос ёзувчи,у дунёга бошқаалардан айрича қарайди,воқеликни тамсилий,жозибали тилда тасвирлайди.
-
Асрни қаритган кун
Айтматов Чингиз,Адибнинг "Асрни қаратган кун" романи маънавий-руҳий покланиш палласида инсонга ўз-ўзини англаш дарсидан сабоқ бериши, шубҳасиз. Роман қаҳрамонлари сизу биз, воқеалар эса ўтмишимиз ва бугунимиздир. Асарни ўқиганимизда ҳаёт турмуш тасвири қаердан бошланади-ю ҳайратомуз тахайюл рамзлари, фантастика қаерда тугашини билмай қоламиз.
-
Тақдир ўйинлари
Ў. Абдураҳимов,Маскур детектив романда ХХ асрнинг 78-90 йиллари афғон собиқ совет халқи, айниқса ўзбек халқи бошига тушган кулфатлар фожеалар ёритилган.
-
Асрни қаритган кун
Айтматов Чингиз,Ёзувчи Чингиз Айтматов барча асарларида булгани каби, мазкур асарида хам уз усул-анъанасига содик холда муайян хаётий вокеалар тасвирини ривоятлар фонида тасвирлаганки, асарни укиганимизда, хаёт турмуш тасвири каердан бошланади-ю, хайратомуз тахайюл рамзлари, фантастика каерда тугашини билмай коламиз.
-
ЖАМОЛИНГДИН КЎЗУМ РАВШАН
Ҳусайн Бойқаро,Ҳусайн бинни Бойқаро бинни Умаршайх бинни Темур 1438 йилда Ҳиротда дунёга келган. 1469-1506 йилларда Хуросон ҳукмрони бўлган. У Алишер Навоийнинг мактабдош дўсти, ўзбек адабиётида маълум из қолдирган лирик шоирдир. Ҳусайн Бойқаро даврида салтанат пойтахти Ҳирот бутун Шарқда илм, санъат ва адабиётнннг яшнаган марказига айланди. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ёзишича, «Султон Ҳусайн Мирзонинг замони ажаб замоне эди, аҳли фазл ва беназир элдин Хуросон, батахсис Ҳирот шахри мамлу эди. Ҳар кишинингким бир ишга машғуллуғи бор эрди, х.иммати ва ғарази ул эрдиким, ул ишни камолға етгургай»
-
Ҳаёт бўстони
Л. Бать,Шоир ва мутафаккир, жамоат арбоби шеърият мул- кининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёт бўстони ҳақида хикоя килувчи ушбу асар хориж тилида ёзилган энг гўзал асарлардан биридир. Ёзувчи Лидия Бать ушбу асарни қоғоз- га туширмок учун канчадан қанча қўлёзмаларни ўргангани, Навоий асарларининг мағзини чақишга ҳаракат қили тайин. Бизга эса уни ўқиш ва ҳаёт тулшани ифорларидан бахра олиш колди, холос. Икки огиз суз муаллиф ҳақида. Ёзувчи, танқидчи ва тар- жимон Лидия Григорьево Бать (1900-1985) Одессада тугил- . "Булэк истеъдод", "Ҳақиқат учун раҳмат”, "Унутилмас учрашувлар" каби ўнлаб асарлар муаллифи. 1942-1944 йилларда Тошкентда яшаб ижод қилган. А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаёна" романларини рустилита таржима килган. Л.Бать ўзбек халқига қилган хизматлари учун "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” (1970 й.) унвони билан мукофотланган,