-
Jahon va ayrim mamlakatlar adabiyoti tarixi va tanqidi,
-
-
-
-
-
Siyosiy madaniyat. Madaniyat. Ma’naviyat va mafkura,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Поэтика. Ахлоки кабир. Риторика
Арасту,Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарк алломаларининг ҳам устози булган Арасту — Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади. Алломанинг «Поэтика» (Нафис санъатлар ҳақида) рисоласидан бизга қадар фақат баъзи қимматли парчаларгина етиб келган булиб, ана шу Қисмлар ҳам ҳозиргача барча файласуф, санъатшунос, адабиёт назариётчиларининг асосий дастуруламали булиб хизмат қилади. «Поэтика» ўзбек тилида илк марта 1979 йилда Иззат Султон таҳрири остида босилган эди. Ахлоқи кабр ва Риторика М.МАҳмудов таржимасида берилмоқда. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
-
Поэтика. Ахлоки кабир. Риторика
Арасту,Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарк алломаларининг ҳам устози булган Арасту — Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади. Алломанинг «Поэтика» (Нафис санъатлар ҳақида) рисоласидан бизга қадар фақат баъзи қимматли парчаларгина етиб келган булиб, ана шу Қисмлар ҳам ҳозиргача барча файласуф, санъатшунос, адабиёт назариётчиларининг асосий дастуруламали булиб хизмат қилади. «Поэтика» ўзбек тилида илк марта 1979 йилда Иззат Султон таҳрири остида босилган эди. Арастунинг «Риторика» («Хитоба») асари биринчи китоби ўзбек тилида илк маротаба нашр этилмоқда.
-
БАДИИЙЛИК- БЕЗАВОЛ ЯНГИЛИК
Расулов, Абдурафур.,Хайй — );аракат, ^'сиш-узгариш, эврилиш, мак;сад сари инти лиш демакдир. Мулки борликда нимаики мавжуд булса, у тирик, бирор вазифани бажарувчи гаройибот. Ушбу китобдаги маколаларда инсон ва борлик., санъат асарининг умрбок?1йлиги сабаблари, ада бий характернинг турли вазиятларда узлигини намоён этиши, бади ий матннинг сир-синоатлари ва таркибу тартиботи, замона-зайли - ижодкор шахси — бадиий асараро мураккаб боглик^ликлар табиати ёритилади. Китоб муаллифи ким, нима )^акдаа ёзмасин, кандай му аммони к^?ймасин, мо)сиятни ёритишга интилади. Ушбу асарда жамодоту наботот, );айвонотнинг инсониятга бог- лшдит, адабий характернинг мулки борлик, билан мураккаб муно сабатларга киришуви, санъат асарининг бетакрор, узига хос дунё эканлиги, ундаги суз, тимсоллараро ^айратомуз алок;алар, ни>;оят, аввали охир инсон Яратганнинг инон-ихтиёри — такдиридаги битиги асосида х,аракат кдяиши сингарилар курсатилган. Абдугафур Расуловнинг «Бадиийлик - безавол янгилик» кито бида филологу журналистларни, санъаткорларни, бадиий асар мух лисларини, умуман, зиёлиларни узига жалб этадиган жих,атлар куп.
-
Президентга мактублар
З. Мирзақулов,Президентга мактублар китобининг ушбу янги - туртинчи жилдига Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига 2013-2016 йиллар давомида келган хатлар ва уларга жавоб мактубларидан айрим намуналар киритилган.
-
Тарих ва бадиий талқин
Ҳ. Абдусаматов,Таниқли адабиётшунос олим Ҳафиз Абусаматовнинг бу китобида тарихий мавзуда ёзилган, ўзбек драма санъатининг нодир намуналарига айланган бир қатор асарлар тадқиқ этилган. Элимизнинг, юртимизнинг шарафи бўлган Беруний, Ибн Сино, Навоий каби шахсларнинг ҳаётини бизга танитишда хизмат қилган драмалар қандай ва нима учун ёзилган, уларни қандай англамоқ керак - бу хусусдаги фикрлар, албатта, ҳар кимни қизиқтиради.
-
Шижоат ва ижод
Э.Худойбердиев,Ушбу китоб Ўзбекистан халқ ёзувчиси Иброҳим Раҳим таваллудинг 80 йиллиги муносабати билан дунё юзини кўрмоқда. Муаллиф унда адбий шижоат ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти хусусида сўз юритади, айниқса, унинг бадиий қаламидан чиққан иккинчи жаҳон уруши, тинч қурилиш йиллари, сўнги янгиланишлар ва миллий истиқлол мавзуларини ўзида ифода этувчи асарлари ҳақида батафсил тўхталади- Иброҳим Раҳим ижодининг ўзига хос муҳим қирраларига алоҳида эътибор қаратади.
-
Адабий тахаллуслар ҳақида
Қораев Т, Воҳидов Р,Бу китобда адабий тахаллуслар ҳақида ўқувчиларга тушунча беришда адабиёт ўқитувчиларига, шунингдек олий ўқув юртларида ўқиётган филолог студентларга кўмаклашиш кўзда тутилган. Бунда тахаллуснинг фақат формал бир ходиса эмаслиги, балки маълум эстетик принципга асослангани таъкидланса, бу ўқувчиларнинг адаюий фактларни тўғри англашларига ёрдам беради.
-
Тахаллуслар
Қораев Т, Воҳидов Р,Ўзбек адабиётшунослигида адабий тахаллус масаласи тадқиқот объекти сифатида атрофлича ўрганилмаган. Бироқ бу адабий тахаллусга доир умуман иш қилинмаган экан, деган хулосага олиб келмаслиги лозим.
-
Хоразмийлар изини излаб
Абдиримов Бекзод.,Ушбу китобда нафақат юртимиз, балки бутун дунёга тарқалган хоразмликларнинг беш асрлик тарихи баён қилинади.Аждодларимизнинг Буюк ипак йўли бўйлаб Хазария ва Булғорда, ундан ўтиб Венгрия ҳудудларида савдо- сотиқ ишларини олиб боришлари.Венгрия ижтимоий-иқтисодий ҳаёти,сиёсатида алоҳида аҳамиятга эга,
-
Нутқ ва услуб
Й.Солижонов,Қўлингиздаги рисола бадиий адабиётнинг асосий таркибий қисми бўлган ёзувчининг тасвирлаш санъати, сўздан фойдаланиш, образ яратиш маҳорати, адабий нутқ ва услуб масалалари таҳлилига бағишланган.
-
Ўзбек терминологияси ва лексикографияси масалалари
А.Мадвалиев,Ушбу китоб икки қисмдан иборат: биринчи қисмидан муаллифнинг турли йилларда ёзган ҳамда ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиши, ўзбек лексикографияси ва унинг тарихи, ўзлаштирма сўз ва терминлар, сўз ва терминларнинг турли тип луғатларда берилиши каби назарий ва амалий масалаларга бағишланган тадқиқотларидан намуналар, айрим лексикографик ишлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, устозлари ҳақидаги хотира ва қутлов мақолалари ўрин олган. Иккинчи қисмида эса олимнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятига оид биобиблиография берилган.
-
Хаёт ва нафосат
Матёлуб Кошжонов,Бадиий асарда сюжет асосий эстетик категориялар- дан. Ҳаётни реалистик тасвирлашда, зарур ғояни ифо далашда сюжетнинг роли ниҳоятда катта. «Сюжетлилик асар эстетик қимматининг биринчи шартидир», дейди Н. Г. Чернишевский А. С. Пушкин тўғрисидаги мақола- ларидан бирида. «Сюжет йўқ жойда бадиийлик йўқ», деган эди у яна бошқа асарида.
-
Дагиш
Матёлуб Кошжонов,Эсдаликлар йўналишида ёзилган ушбу биографик асар 20-30 йиллардаги ўзбек халқининг руҳий ва маънавий дунёси, шу руҳий ва маънавий дунёдаги тулқинлар, оҳанглар билан йўғрилган. Ҳалқимизнинг буюк қадирятлари: ота-бола муносабатлари, оиладаги ўзига хос тарбия, уй қуриш, меҳмон кутиш, тўй ўтказиш, ариқ қазиш, ерни экишга тайёрлаш каби удумларни муаллиф бир ўзбек оиласи мисолида тараннум этган, куйлаган ва сувратини чизиб берган.
-
Тил ва эл
Пиримқул Қодиров,Мумтоз адабиётимизнинг бадиий тил бойликлари етти қават осмондек юксак. Бу юксакликларга етиб бориш ва улардаги маънолар хазинасини очиш осон эмас. Айниқса, кенг китобхонлар оммаси Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоирларимизнинг асарларидаги теран маъноларни тушунишда олим ва адибларимизнинг оммабоп таҳлил ва талқинларига катта эҳтиёж сезадилар. Адиб ва олим Пиримқул Қодировнинг ушбу китоби ана шу эҳтиёжларни баҳоли қудрат қондириш мақсадида ёзилган. Унда тилимиз тарихи элимизнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қизиқарли шаклда ёритилган.
-
Тил ва услуб
Болта,Ушбу китобимни ҳурматли устозим Раҳматулла Қўнғуров ҳамда талантли тилшунос Тоҳир Қурбоновнинг ёрқин хотирасига бағишлайман. Муаллиф.Илмий тафаккур-ҳақиқатни англаш, баҳолашда ҳалол мезон ва ўлчовга амал қилиш, тўғри ва аниқ хулосага келиш омилларидандир. Болта Ери-евнинг илмий изланишлари тил ва услуб, тарихий талқин, ижодкор ма ҳорати масалаларига бағишланган. Унинг матбуотда эълон қилинган кўплаб тақризлари, айрим адиблар ижоди ҳакидаги мақолаларида хайрихоҳлик туйғулари устундир. Дарҳақиқат, халқ тилининг гўзаллиги, маънавий жозибаси, услубий таъсирчанлиги, бадиий адабиётда шу қадар ёрқин намоён бўладики, ҳақиқий, яъни том маънодаги талант билан ёзилган асар ўқувчини сехр лаб қўяди, у, яхши маънода, жодулангандай, асарни ўқишдан бош кўтар май қолади. Ўзбек тилининг маънолар хазинаси, бебаҳо бойлик эканлиги ҳакида улуғ донишмандларимиз, таниқли ижодкор ва санъаткорлар, Файласуф ва тарихшунослар, тил на адабиёт илмининг зукко билимдонларининг асарларида қимматли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Ушбу тўпламда ҳам эътиборга лойиқ ўзига хос тахлиллар, илмий хулосалар мавжуд.
-
Kompyuter lingvistikasi asoslari
Rahimov A.,Mazkur qo ‘llanma oliy о 'quv yurtlarining 5220100-filologiya (о 'zbekfilologiyasi) ta 'lim yo 'nalishi 1-bosqich bakalavr talabalari, magistrantlar, tadqiqotchilar va о 'qituvchilarga mo ‘Ijallangan. Unda kompyuter lingvistikasining asosiy masalalari tahlil va talqin etilgan, shuningdek, kitob so ‘ngida kompyuter lingvistikasining tayanch terminlari lug'ati (glossariy) keltirilgan.
-
Ўзбек исмлари изоҳи
Э. Бегметов,Ушбу китобда 14 600 га яқин ўзбек исмлари жамланган бўлиб, уларнинг маъноси изоҳлаб берилган. Ота-оналар чақалоқлари учун китобда берилган исмлардан ўзларига ёққанини қандай маъно англатишини билган ҳолда танлаб қўйишлари мумкин. Китоб ҳар бир оилага керакли ва расмий идораларда фойдаланиш учун зарур қўлланмадир.
-
Офат ва матонат
I.Bo`riyev, Saidxon Saidalimov,2020 йил бутун инсоният тари-хида жиддий синов даври сифатида муҳрланди. 2019 йилда пайдо бўлган “COVID-19” касаллиги тезлик билан Курраи Замин буйлаб тардалиб, барчани ташвиш ва саросимага солиб қўйди. Ушбу юкумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган кўрсатмалар асосида юртимизда коронавирус инфекцияси таркдлишининг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, худудларда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қисқа муддат ичида комплекс чора-тадбирлар белгиланди.