Поэтика. Ахлоки кабир. Риторика

Kitob mualliflari Арасту,

Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарк алломаларининг ҳам устози булган Арасту — Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади. Алломанинг «Поэтика» (Нафис санъатлар ҳақида) рисоласидан бизга қадар фақат баъзи қимматли парчаларгина етиб келган булиб, ана шу Қисмлар ҳам ҳозиргача барча файласуф, санъатшунос, адабиёт назариётчиларининг асосий дастуруламали булиб хизмат қилади. «Поэтика» ўзбек тилида илк марта 1979 йилда Иззат Султон таҳрири остида босилган эди. Ахлоқи кабр ва Риторика М.МАҳмудов таржимасида берилмоқда. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.

Fan yoʻnalishi: | Adabiyot |
UDK 1(38)(092)Арасту
Kitob nashriyoti nomi: Ўзбекистон миллий энциклоредияси
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-07-576-4
Kitob nashr qilingan yili: 2018 Yil
Betlar Soni: 352
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 25.27 MB
Turi: Ilmiy kitoblar
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Elektron shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH