-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Psixologiya,
-
-
Библиография асослари
Шамсиев Ш., Гаюпова Г. К., Мамедов К. Қ.,Сизга тавсия этилаётган "Библиография асослари" фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, унда фаннинг предмети, мақсади, вазифалари ҳамда ушбу фанга доир асосий тушунчалар баён этилган.
-
Ijod bo'stoni.
N.Anvarov,O'zbekiston xalq yozuvchisi Mirmuhsin tavalludining 85 yilligiga bag'ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo'llanma yozuvchi ijodini, merosini chuqur o'rganish, targ'ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Metodik-bibliografik qo'llanmada yozuvch tavalludining 85 yilligiga bag'ishlab o'tkazish mumkin bo'lgan tadbirlar turkumi haqida ma'lumotlar berilgan.
-
Шашмақом I Бузрук
Ю.Ражабий,Асрлар бўйи авлоддан -авлодга. ижрочидан -ижрочига ўтиб бизгача етиб келган Шашмақомнинг тақдим қилинаётган бу олти китобида. охирги йилларда Ўзбекистонда мақом ижросилиги хақида.Мазкур қўлланмада хонанда ва бастакор Юнус Ражабий томонидан ёзиб олинган ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси бўлмиш Шашмақом туркумига кирувчи I Бузрук мақоми берилган. Мақомнинг матни ва нотаси ҳам ўзбек, ҳам рус тилида талқин қилинган. қўлланмадан мусиқа ва мақом йўналишида таълим олаётган талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда мусиқага қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Гармония бўйича машқ ва масалалар
К.Рахимов.,Ўзбекистон Республикаси Олий ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Мусиқа таълим йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавмия этилган.
-
Хоразмнинг мумтоз наволари
Қадамбой Рахимов,Мазкур қўлланмага устоздан- шогирдга . огиздан-огизга ўтиб келаётган огзаки анъанадаги касбона мусиқа намуналари .яъни.Хоразм мақомларининг чертим йўлларидан айрим мумтоз наволар киритилган.
-
Амир Темур ўгитлари
Темур А.,Буюк бобоколонимиз Амир Темур ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиш тобора ортмоқда. Шуни эътиборга олиб, Амир Темур ва унинг замондошлари қаламига мансуб асарлардан, шунингдек айрим муаррихларнинг бизгача етиб келган қўлёзмаларидан буюк соҳибқирон каломига мансуб муборак ўгитларни бирма-бир териб, ушбу манзумага тартиб бердик.
-
Авесто мифологияси ва Хоразм фольклори
С.Рузимбоев.Н.Собирова,Ушбу рисолада "Авесто" таркибидаги мифологик қатлам Хоразм халқ қўшиклари ва достонларидаги образ ва мотивларга қиёслаб таҳлил этилган.
-
-
Таҳлил-адабиётни англаш йўли
Қ.Ҳусанбоева,Она тили ва адабиёт ўқитувчилари, филалогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда адабиёт ўқитиш масалалари билан шуғулланувчи тадқиқоечилар учун.
-
Эл деса Навоийни (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида ривоятлар)
Ушбу мажмуага жаҳон шеърияти султони, туркий тилимизда ўнлаб улуғ ва умри боқий асарлар ёзган бобомиз (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида халқ яратган ривоятларни жамладик. Бу китоб аллома бобомиз таваллудининг 550 йиллигига туёна сифатида таёрланди
-
O`zbekiston koshonam mening
Rustam Abdullayev,Ushbu qo`llanma O`zbekiston Respublikasi mustaqilligining 16 yilligiga bag`ishlangan bo`lib, to`plamdagi qo`shiq va romanslar musiqa shinavandalari qalbidan joy olgan.
-
Хоразм эртаги ва ҳаёт ҳақиқати
Ж.Юсупов.,Ушбу тадқиқот Хоразм эртакларининг ўрганилиши тарихи эртак ва маросим муносабатлари таҳлилига бағишланган
-
Авестодан шоҳномага
Ҳамиджон Ҳомидий,Ушбу рисолада муаллифнинг "Авесто"нинг ёзилиш тарихи,моҳияти,адабий қиммати ҳақидаги энг сўнгги тадқиқотлари жамланган.Китоб илмий ходимлар,аспирантлар ҳамда маънавиятимиз сарчашмалари билан қизиқадиган кенг илм-адаб аҳлига мўлжалланган.
-
Мақом ва макон
Иброҳимов О.А.,Мазкур рисолада мақомларнинг қадимийликка мансуб илк манбалари, Ўрта асрлардаги тарихий шакллари ва илмий-назарий муаммолари тасаввуф ва мусиқа кесимида тадқиқ қилинади.
-
Ўзбек анъанавий мусиқа ижрочилиги хрестоматияси
Ҳамидов А.,Ушбу <<Ўзбек анъанавий мусиқа ижрочилиги хрестоматияси>>таниқли созанда-педагогларнингтурли халқ чолғу асбобларига мослаб нотага туширган ранг-баранг миллий мусиқа дурдоналарини ўз ичига олади. Хрестоматиядан олий ва ўрта махсус санъат билим юртлари талабалари ҳамда мусиқа мактабларининг юқори синф ўқувчилари фойдаланиши мумкин.
-
Ахлоқ рисоласи
А.М.Абдулносирий,Мухтарам китобхон, ушбу «Ахлоқ рисоласи» инсонни камолатга етказадиган садоқат, қаноат, назокат ва поклик каби бир қанча олий сифатларга эга бўлиш хақидадир. Рисола сизга манзур бўлади, деган умиддамиз. Фикр - мулохазаларингизни ёзиб юборишни унутманг.
-
Оила психологияси: психологик тавсиялар ва тестларА
Ф.Акрамова, Р.Абдуллаева,Ушбу рисола оила қуриш давридаги талаба - ёшларга, ота-оналарга, психолог, педагог мутахассисларга мўлжалланган бўлиб, Шарқ мутафаккирларининг оила хусусидаги психологик қарашлари, оилавий муносабатларни зиддиятларсиз, бахтли ва мазмунли кечишида амал этиш лозим бўлган психологик тавсия, маслаҳатлар ва оилавий ҳаётни ўрганишга оид психологик тестларни ўз ичига олгандир. Шунингдек оила аъзоларини етарлича кузатиб, билиб олишга имкон берувчи қизиқарли психологияга доир илмий маълумотларни ҳам ўқишингиз мумкин.
-
Қулонқорабоғ оҳанглари
И.Ёқубов,Ушбу рисолада биз Қулонқорабоғ қишлоғидаги макон тутган қадимги авлод-аждодларимиз тарихига тўхталмоқчи эмасмиз. Шу қишлоқда туғилиб вояга етган нозиктаъб шоир Ўктамбой Давлетов ижоди олдидан бефарқ ўта олмаслик, у кишининг беғараз бир ҳавасдан туғилган қалб илҳомлари билан имкон қадар кўпроқ доирадаги ҳамюртларимизни таништириш истаги илмий-оммабоп лавҳалару хотира ривоятлар билан зийнатланган рисоламизнинг дунёга келишига туртки бўлди.