-
-
-
-
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
Ilmiy axborot faoliyati. Informatika,
-
Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари
P. X. Алимов, Б. Ю. Ходиев, Қ. А. Алимов, С. У. Усмонов, Б. А. Бегалов, Н. Р. Зайналов, А. А. Мусалиев, Ф. Файзиева,Ilmiy axborot faoliyati. Informatika, -
-
Iqtisodiyot,
-
-
-
Давлатнинг мақроиқтисодий сиёсати
Х.П.Абулкосимов, Р.Р.Ҳасанов, Р.Т.Шомуродов, Т.Т.Жўраев, А.А.Набиҳўжаев, О.Ғайбуллаев, А.Азизов,Iqtisodiyot nazariyasi. Siyosiy iqtisod. Makro iqtisodiyot. Mikro iqtisodiyot, -
-
Ilmiy axborot faoliyati. Informatika,
-
-
-
-
-
-
-
-
Иш юритиш
Н.Тўхлиев, Н. А. Абдуллаева, Р.З.Файзиева,Миллий истиқлол хаётимизнинг хеч бир истисносиз барча сохаларида булгани каби она тилимиз ривожи учун хам кенг йул очди. Мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни - Конституциямизда, Давлат тили ҳақидаги қонун ва бошкқ расмий хужжатларда она тилимиз бўлмиш ўзбек тилининг хуқуқий мақоми ва истиқболи аниқ кўрсатиб берилган. Неча асрлар мобайнида гоҳ юксак ривожу шуҳрат топган, гохида нописандлик, турткилаш ва камситишлардан кўнгли синган, аммо ёpyғ кунларга етмок, умиди сўнмаган тилимиз чинакам мунаввар кунларга саломат етиб келди.
-
Амир Темур даврдошлари
Дадабоев Ҳ,Ушбу муъжаз энциклопедик луғатда узбек давлатчилигининг асосчиси, буюк саркарда Амир Темур даврдошларининг хаёти ва фаолиятига оид чизгилар тарихий хамда илмий манбаларга асосланган холда баён этилган.
-
Бир варақли маркетинг режа
Диб Аллан,Тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва изланиши самараси ўларок маркетинг режани бир варақга сиғдиришга эришди. Қўлингиздаги китобда муаллиф бир варақли маркетинг режа тузиш баробарида кичик ва ўрта бизнес йўл куядиган хатолар ва уларни тузатиш йуллари, мижоз топиш даромадни ошириш ва бизнесни автоматлаштириш хакидаги ўз билимларини уртоқлашади. Шунингдек, бизнесни бошлашдан то уни сўнгги мижозга сотгунча булган жараён билан хам танишасиз.
-
Tizimli dasturiy ta'minot
Aripova M.H. , Qayumova M. H., Babamuxaiiiedova M. Z.,Ushbu kitobda tizimli dasturiy ta'minotning komponentalarini loyixalashtirish va amalga oshirishga masalalari qaralgan.Kitobning asosiy maqsadi «Tizimli dasturiy ta'minot» fani bo’yicha talabalarga o’quv qo’llanma sifatida xizmat qilishdir. Kitobdan fanni mustaqil o’rganish uchun qo’llanma sifatida ham foydalanish mumkin.
-
Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари
P. X. Алимов, Б. Ю. Ходиев, Қ. А. Алимов, С. У. Усмонов, Б. А. Бегалов, Н. Р. Зайналов, А. А. Мусалиев, Ф. Файзиева,Мазкур ўқув қўлланмада ахборот тизимлари ва технологияларини миллий иқгисодда қуллаш асослари, жумладан, тизимнинг умумий тушунчалари, ахборот ва маълумотлар, ахборот технологиялари, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва уларни бошқарувда қуллаш, ахборот хизматларининг замонавий турлари келтирилган. Қўлланманинг иккинчи бўлимида компьютер ва компьютер тармокларида, Internet тизимида ахборотларга нисбатан мавжуд хавфлар, уларни бартараф этиш усуллари, воситалари ҳамда маълумотларни криптография ёрдамида шифрлаб узатиш усуллари ва воситалари батафсил ёритиб берилган. Ушбу ўқув қулланма олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари учун мўлжалланган.
-
Сиз кимсиз
Муллабоева Н.М.,Тўпламдан ўрин олган тестлар малакали психологлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, сизни қизиқтирган аксарият саволларга жавоб бера олади, деган умиддамиз. Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Иқтисодий хавфсизлик назария ва амалиёт
Ҳ.П.Абулкосимов , М.Х. Абулкосимов,Ўқув қўлланмада иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг назарий асослари ва устувор йуналишларига бағишланган мавзулар ёритилган. Ушбу мавзуларда иқтисодий хавфсизлик ва таҳдид тушиунчаларининг мохияти. Уларнинг намоён бўлиш шакллари, хавфсизликни таъминлаш механизмлари ва ижтимоий-иқтисодий ахамияти очиб берилган. Ўқув қўлланмада баён қилинган хар бир мавзуда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари, устувор йуналишлари тақдим килинган. Ўқув қўлланма муаллиф иштирок этаётган ПЗ-20170928187 ракамли “Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш меҳанизмини такомиллаштириш йуллари”, ПЗ-20170929167 ракамли “Децентрализация механизмларини ишлаб чиқиш махаллий бюджетлар даромад базасини мустахкамлаш ва худудларни ижтимоий ривожлантириш омили сифатида” мавзуларидаги илмий-амалий грантлар доирасида бажарилди. Ўқув қўлланма профессор-ўқитувчилар, иқтисодиёт йуналишларида тахсил олаётган талабаларга, иқтисодий хавфсизлик сохасида илмий иш олиб бораётган мутахассис ва тадқиқотчиларга хамда ушбу фанга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мулжалланган. Ўқув қўлланма Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт фақультети Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги мажлиси (7-сонли баённома), университет услубий Кенгашининг 2019 йил 26 мартдаги мажлиси (4-сонли баённома) карорларига асосан нашрга тавсия этилган.
-
Одам савдоси. Торговля людьми.
Рустамбаев М.Х.,Китобда одам савдосига қарши кураш билан боғлиқ Ўзбекистон сиёсатини белгиловчи ва мазкур соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни тартибга солувчи норматив*ҳуқуқий ҳамда асосий халқаро ҳужжатларнинг моҳияти очиб берилди.У олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари, шунингдек, жиноят ҳуқуқи ва криминология соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар ҳамда суд-тергов органлари ходимларида қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз.
-
Мантиқ
Пўлатова Д.,Ўқув-услубий қўлланма Олий Таълим Давлат Стандарти асосида фаннинг намунавий ўқув дастуридаги умумий мантиқ қисмига мос равишда Фалсафа таълим йўналиши учун тайёрланган. Ўқув-услубий қўлланманинг вазифаси - талабаларни "Мантиқ" фанини ўзлаштириш жараёнида ўқув адабиёти билан мустақил ишлашга ўргатишдир.
-
Давлатнинг мақроиқтисодий сиёсати
Х.П.Абулкосимов, Р.Р.Ҳасанов, Р.Т.Шомуродов, Т.Т.Жўраев, А.А.Набиҳўжаев, О.Ғайбуллаев, А.Азизов,Ушбу ўқув қўлланма давлат мақроиқтисодий сиёсатининг ўта долзарб назарий ва амалий масалларини ўзида акс эттирган ва давлат тилида ёзилган илк қўлланмалардан бири ҳисобланади. Унда хорижий давлатлар ва мамлака- тимиз тажрибаси асосида давлат бошкарув органларининг макроиктисодий жараёнлари тартибга солишга йўналтирилган сиёсатни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва долзарб муаммоларни хал этишга оид чора-тадбирлари, воситалари ва усулларини ўрганишга доир мухим мавзулар ўз ифодасини топтан. Мазкур ўқув кўлланма рахбар ходимлар фаолиятида давлатимиз мақроиқтисодий сиёсатининг устувор максад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини ўрганиш асосида бошкарувга оид муҳим қарорларни қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган. Ўкув қўлланма банк, молия, солиқ ва божхона тизимида фаолият юритаётган рахбар ходим ва мутахассислар, иқтисодий йуналишдаги алий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, докторант ва аспирантлари. магистрантлари, талабалари ҳамда иқтисодиёт сохасини ўрганаётган кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Қизиқарли психологик тестлар
Убайдуллаева Малика,Мазкур китобда турли психологик хусусиятлар даражасини аниқлашга хизмат қилувчи қизиқарли тестлар жамланган. Улар ҳар қайси одам мустақил равишда ўзини-ўзи текшириши учун қулай, қўлланиш тартиби нисбатан осон тестлардир. Ўзингизга бирор марта бўлса ҳам " Мен қандай одамман?", "Нега мен шундайман?" , "Нима учун одамлар менга бундай муносабатда бўлади?" деган саволларни берган бўлсангиз, демак бу тўплам айнан сиз учундир
-
Графлар назарияси асосида маршрутларни танлаш масаласини eчиш усул ва алгоритмлари
Алламов О. Т.,Монографияда графлар назарияси асосида маршрутларни танлаш масаласини eчиш усул ва алгоритмларига бағишланган. Маршрутларни танлашда навигация тизимлари, маршрутларни танлаш масаласини eчиш алгоритмлари ва усулларининг таҳлили келтирилган. Транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солишда маршрутларни танлаш масаласини ечиш дастурий таъминоти ишлаб чиқилган. Дастурий таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган графлар назариясига асосланган маршрутларни аниқлаш масаласини eчишнинг усул ва алгоритмлари баён этилган. Дастурий воситадан шаҳарларда транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солишда ва реал вақт режимида йўловчиларга енг мақбул маршрутларни аниқлашда фойдаланиш мумкин. Ушбу монография, талабалар, соҳада ишлаётган мутахассислар, дастурлашга қизиқадиган барча ўқувчиларга мўлжалланган.
-
Сўз санъати сўзлиги
Исҳоқов Ё.,Китобдан ўрин олган мумтоз шеър жанри ва бадиий санъатлар тизими ўзига хос хусусиятига эга бўлиб,муаллиф улардан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида ўз фикрларини баён этади.
-
Иқтисодий география
Қ.Абирқулов,Ушбу дарсликда Иқтисодий география фанининг предмети, назарий ва амалий йуналишлари, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришии такомиллаштириш муаммолари устида тўхтаб ўтилган. Унда дунё сиёсий картаси ривожланишининг асосий боскичлари, йирик узгаришлар жумладан социалистик тузумнинг парчаланиши натижасида янги мустакил давлатларнинг пайдо бўлиши таърифланган. Дарсликда дунё хўжалиги, халкаро мехнат тақсимоти ва интеграция масалалари, ИТТининг дунё хўжалиги ривожланишига, тармок ва худудий тизилмаларининг таъсири кўрсатилган. Дунё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорти уларнинг турли мамлакат гурухларида жойлашиши ва ривожланиши баён этилган. АКШ, Германия, Япония на Россиянинг иқтисодий гeorpaфик тавсифи берилган. Дарслик Ўзбекистоннинг жахон хўжалигида тутган ўрни, мехнат ресурс салохиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари, бозор шароитида иқтисодиёт тармоклари ривожланиши ва жойлашиш хусусиятлари, ташқи иктисодий алоқаларининг ривожланиши атрофлича тахлил этилган. Хар бир мавзуга тегишли таянч иборалар хамда адабиётлар руйхати берилган. Дарслик иқтисодий йуналиш мутахассислигида уқиётган талабаларга мўлжалланган.
-
Дил амри
Шароф Рашидов,Асар тарихи Повгород областининг кичкинагина қишлоғи-Берёзовкада кечади.Муаллиф бизни оғир уруш даврига олиб киради, фашизмга қарши кураш йилларида ўзи жанг қилган ерлар билан таништиради. Қон-қардоў халқларининг тақдирлари мамлакатимизда бир-бирларига чамбарчас боғланиб кетгани ҳақидаги буюк ғоя қиссанинг бош лейтмотивини ташкил этади.
-
Катта тўртлик
Агата Кристи,Эркюль Пуаро дўсти ва ёрдамчиси капитан Гастингс ёрдамига жуда муҳтож. Айнан унинг кўмагида изқувар ўз ғояларининг мантиқий қурилиши канчалар тўғрилигини текширади ва такомиллаштиради. Капитан Гастингс биринчи марта «Катта тўртлик» детектив асарида содда, гўл одам сифатида намоён бўлади
-
Ғолиблар
Шароф Рашидов,Замонамизнинг улкан адиби Шароф Рашидовнинг социалистик воқелигимиз ҳақиқатларини гўзал ва ёрқин бадиий бўёқлар билан акс эттирган йирик роман ҳамда қиссалари, дунёқарашнинг баркамол намунаси бўлган жўшқин мақолалари жой олган.