-
Жисмоний тарбия ўқитувчилари,Ю спорт мактабларининг раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма
М.Рахматхўжаев, Б.Сафаров,Sport, -
Qishloq xo‘jalik melioratsiyasi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Жисмоний тарбия ўқитувчилари,Ю спорт мактабларининг раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма
М.Рахматхўжаев, Б.Сафаров,Ушбу қўлланмада таълим муассасаларининг раҳбарлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мураббийларининг, аттестациядан, раҳбар ҳузурида ва қадрлар бўлимида суҳбатдан ўтиш жараёнларида ҳамда бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоида кўрсатмалар ўрин олади.
-
Хўжаликларда суғориш ва зовур тармоқларидан фойдаланиш
Қодиров А,Ушбу китобчада республикамиздаги сугориш ва зовур тармоқларининг конструктив тузилиши ҳамда уларнинг қурилишни хздида кисқача маълумот берилади. Шунингдек. тармокларнинг ҳозирги аҳволи ва улардан фойдаланишда мавжуд бўлган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида фикр юритилади.Китобча механизаторлар, мироблар. бригада ва звено бошлиқларига мўлжаллаиган бўлиб, унда гидромелиорация техникуми талабалари ва ихтисослаштирилган махсус техника билим юртлари уқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Алишер Навоий
Азиз Қаюмов,Ўзбек адабиётининг асосчиси, йирик мутафаккир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб кўплаб асарлар битилган. Қўлингиздаги рисола шулар қаторидаги бир кичик асар бўлиши баробарида унда Навоийнинг шоир бўлиб шаклланиши, унинг инсоний ва арбоб сифатидаги фазилатлари, устозлари билан муносабатлари ўрта аср манбалари асосида ёритилган.
-
Муқадамату-л- адаб
Зохид Исломов,Абдулқосим Махмуд ибн Умар ибн Ахмад Замахшарий кухна Хоразм заминидан йитишиб чиқиб жахон фани ва маданияти ривожига ўзининг муносиб ва солмоқли хиссасини қушган буюк олимлардан биридир.
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури
Алимова Д. А., Рашидова Д. А.,Рисола Туркистонда жадидчилик ҳаракати сарчашмасида турган, 1917 йилга келиб мамлакат миллий мустақиллиги учун сиёсий ҳаракат раҳбарига айланган, адабиётшунос, муаррих, маданият арбоби, ХХ асрнинг буюк тараққийпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган.
-
Адабиёт надир: (Адабий-танқидий мақолалар, Чўлпон ҳақида хотиралар)
Чўлпон,Юртимиз асрий қулликдан қутулиб. мустақил бўлган ҳозирги кунда бу йўлда шаҳид кетганлар руҳини шод айлашга жазм этдик. Мазкур китоб — бу йўлдаги уринишлардан биридир. Улуғ шоир Чўлпон мақолаларини ўқиркансиз, бугун бизни ўйлантираётган муаммолар ўша пайтлардаёқ айтилгани. устоз қалбини безовта қилганини ҳис этасиз.
-
Менким, Фотиҳ Темур
Брион М.,Қўлёзманинг биринчи саҳифасига Менким, фотиҳ Темур ўз қалами билан ёзилган нусҳа асосида. Форсийдан туркчага ўгирган. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳақида адиб ва шоирлари ҳатто драматурглари кўплаб асарлар ёзишган.
-
Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон
А. Абдуғафуров,Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртларн талабаларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Dengiz-u ummon osha
Mirzayeva Zulxumor,Mazkur kitobchadan yosli olima Zulxumor Mirzavevaning milliy adabiyotimiz namunalarining dunyo olimlari tomonidan qay darajada talqin va tahlil etilgani milliy istiqlol g'ovasi mezonlari asosida ilmiy jihatdan o'rganilgan adabiy-tanqidiy maqolalari o'rin olgan.
-
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ: ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ ВА ТАЛҚИН
Баҳодир Карим,Абдулла Қодирий хаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган ушбу монографияда сал кам бир асрлик энг мухим илмий манбалар, адиб каламига мансуб бадиий асарлар янгича нуктаи назардан ўрганилади. Китоб ХХ аср кодирийшунослиги тарихи умуман, Ўзбек адабиётшунослиги тарихининг илмий манзарасини намоён килади. Муаллиф хориждаги катор кодирийшуносларнинг асарларини ўрганиб, улар хусусида хам муайян илмий хулосалар беради. Энг мухими, адабий-илмий манбаларга жаҳон адабиётшунослигида мавжуд мезонлар асосида ёндашилади.Мазкур китоб филолог-мутахассислар, адабиёт муаллимлари, шунингдек, Абдулла Қодирий ижоди ургатиладиган барча укув даргохларининг талаба ва ўкувчиларига мўлжалланган.
-
Истиқлол фидойилари
О.Шарафиддинов,Китобимизда Озод Шарафиддиновнинг Чўлпон, Отажон Ҳошим, Мустафо Чўқай каби Истиқлолимиз фидойилари ижодига илмий кузатмалар мажмуи бор. Сиз билан бизларга маълум бўлмаган таихий фактлар, ҳам ўз аксини топгандир.
-
Янгиланиш соғинчи
Баҳодир Карим,Адабиётшунос Баҳодир Каримнинг ушбу «Янгиланиш соғинчи» деб номланган рисоласида 20-30-йиллар маънавий-маърифий муҳитига тегишли адабий ҳодисалар бугунги кун нуқтаи наэаридан янгича талқин қилинади. Китобдан Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Мунавварқори, Шакурий ва бошқа қатор ижодкор зиёлиларга оид мақолалар ўрин олган. Бундаги янги фактлар, янгича ёндашувлар адабиётшуносларга, адабиёт муаллимлари, талабалар ва ўқувчиларга манзур бўлишидан умид қиламиз.
-
Матбуотимиз фидойилари
З.Есенбоев,Ушбу тўплам 1991 ва 1993 йилларда нашр этилган икки тўпламнинг ўзига хос мантиқий давоми бўлиб, унга асосан раҳматли бўлиб кетган устоз журналистлар ва бугунги кунда фидокорона меҳнат қилаётган жонкуяр, фидойи қалам соҳиблари ҳамда матбуотимиз заҳматкашлари тўғрисида сўнгги йилларда "Ўзбекистон матбуоти" журнали, шунингдек бошқа вақтли нашрлар саҳифаларида чоп этилган мақолалар, очерк ва лавҳалар киритилган.
-
Беруний ва адабиёт
Азиз Қаюмов,Буюк олим ва Мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси битмас-туганмас ҳикматлар хазинасидир. Ушбу китобда олимнинг адабиётга оид фикрлари ва маълумотларини муҳтарам китобхонлар диққатга давола этилмоқда. Уларни Беруннйнинг ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.
-
Спорт фахрийлари-Ўзбекистон ифтихори
А.Ҳамроқулов, А.Ачилов,Ўзбекистон спорт фахрийлари Кенгаши томонидан нашрга тайёрган ушбу китоб ўзбек спорти равнақига муносиб ҳисса қўшиб келган ва ҳозир ҳам ёш спортчиларга мураббийлик қилишда, таълим тарбия беришга фаол иштирок этиб келаётган фахрий спортчиларимизга бағишланади.
-
Огаҳий поэзиясидаги диалектизмлар
Р.Йўлдошев,Ушбу китоб Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган бўлиб, унда шоир назмий меросини ўзида жамлаган «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиклар тумори») девонида истеъмолда бўлган маҳаллий муҳитни тўлаконли акс эттиришда муҳим аҳамият касб этадиган фонетик, морфологик ва лексик диалектизмлар, уларнинг қандай стилистик максадларда ишлатилиши, Огахийнинг ўзи яшаган даврда халқ тили элементларидан қай даражада моҳирлик билан фойдаланганлиги лисоний тахлилга тортилади. Китоб Огаҳий ижодий меросига қизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, бундай ташқари, ундан «Ўзбек адабий тили тарихи», «Ўзбек диалектологияси», «Ҳозирги ўзбек адабий тили» фанлари машғулотларида фойдаланиш мумкин.
-
Тил номуси
Аҳмад Аъзам,Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзамнинг мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган.
-
Ҳикматлар хазинаси
Йоҳанн Вольфганг Гёте,Улуғ олмон адиби Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда "Ёш Вертернинг изтироблари", "Ғарбу Шарқ девони", "Фауст" сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифидир.
-
Бодибилдинг энциклопедияси
Р.Собиталиев,Мазкур китоб, бодибилдерлар, яъни асосий мақсади мушакларни ўстириш бўлган атлетлар учун мўлжалланган бўлиб, ўз муваффақият йўлларини ҳеч қандай анаболитик стероидларсиз қура олган айрим атлетлар ҳақида сўз боради.