-
-
-
Фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълимни ташкил этиш технологияси.
Сафарова Р.Г., Нуржанова Р.У., юсупова Ф.И., Ибрагимов С.У.,Pedagogika va metodikalar, -
-
-
-
Pedagogika va metodikalar,
-
-
-
-
-
-
Pedagogika va metodikalar,
-
-
-
-
-
-
-
Тасаввуф ва унинг намояндалари
Аҳмад АБДУЛЛАЕВ,Ушбу китобда адабиёт, маданият ва фалсафа тарихида шаклланган ва машҳур руҳоният жараёнларидан бўлган тасаввуф таълимотининг мазмун ва моҳияти, ғоявий йўналиши ва урфоний хусусияти баён этилади. Китобда тасаввуфнинг зоҳидона ва орифона кўриниши, маслак, мақсад ва принциплари, силсилалари, сўфиёна ҳаракати, муриддан авлиёгача, шариатдан ҳақиқатгача, ҳайрату яқиндан фано ва бақогача бўлган амалий ва руҳий ривожланиши, инчунин, XV асргача яшаган улуғ тасаввуф намояндаларининг ҳаёти ва ижоди кўриб чиқилади. Китоб филологлар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Маърифатга бахшида умр
Х.Шихова,Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Марям Яқубованинг босиб ўтган маърифат ва маънавият йўли унинг шогирдлари, замондошлари, журналистлар, уни яхши таниган, билганларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ёритиб берилади.
-
Фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълимни ташкил этиш технологияси.
Сафарова Р.Г., Нуржанова Р.У., юсупова Ф.И., Ибрагимов С.У.,Мазкур китобда чукурлашт прилган таълимни ташкил этишга оид назарий ёндашувлар ва мавжуд тажрибалар. таълим мазмунини модернизациялаш параметлари, фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълим мазмунини танлашнинг дидактик асослари чукурлаштирилган таълимни ташкил зтиш тамойиллари, восита ва усуллари хамда технологиялари баён қилинган. Шунингдек, унда чуқурлашгирилган она тили таълими мазмунини танлашга оид дидактик ёндашувлар, бошланғич синф она тили курсининг чуқурлашгирилган мазмуни хусусида хам сўз боради.
-
Тасаввуф ва шеърият
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛОВ,Тассавуф ва бу тарихий-ижтимоий,бадиий ҳодисанинг Шарқ халқлари тафаккури такомилида тутган ўрни масаласи илмда энг кам ўрганилган.Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул илк бор тассафув ва шеърият муносабатларининг ўзбек адабиётида зуҳр этиш даражаси тадқиқига қўл урди.
-
Oила маънавияти
Сафаров О. , Маҳмудов М.,Оила-жамиятнинг асосини ташкил этувчи қўрғон. У кишилик жамиятида инсоний орият ва номусни англаш, шу туйғуларини шараф ва ғурур қадар идрок этишнинг ҳосиласи. Шундай бўлгач, оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам, ватан эрки ва истиқлолининг пойдевори ҳам шунча мустаҳкам бўлади. Китоб ана шу масалалардан баҳс этади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Qiziqarli matematika
Y.I.Perelman,Y.I.Perelmanning bu kitobi muallifning matematikaga doir qiziqarli masalalarga bag'ishlangan mashhur kitoblari orasida eng ommabopidir. Bu kitobda matematikaga doir turli - tuman jumboqlar to'plangan bo'lib, ulardan ko'plari kichik - kichik hikoyalar tarzida berilgan. Ularni yechish uchun elementar arifmetikani bilish va geometriyadan birozgina xabordor bo'lish kifoya.
-
Оилавий муносабатлар маданияти вас оғлом авлод тарбиси
Халматова М,Оила кишилик жамиятнинг ижтимоий пойдеворидир.Шунга кўра жисмонан соғлом маьнан баркамол аҳлоқан пок ва юксак маданиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланади.
-
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури
Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилаб, Давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
-
Tarqatma materiallar
Ne`matova A,Ushbu tarqatma materiallar amaldagi dastur va darsliklar asosida yaratilgan bo`lib, 2- sinf o`qituvchilari uchun mo`ljallangan. Bu materiallardan o`qituvchilar darslikdagi mavzularni o`tishda, mustahkamlashda va takrorlash jarayonida foydalanishlari mumkin. Bundan tashqari, bu materiallar o`quvchilarni mustaqil fikrlashga,tafakkurlarni kengaytirishga katta yordam beradi.
-
Дастлабки одимлар, режалар, натижалар
Ушбу тўпламда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятига оид 2007 йилгача амалга оширилган ишлар ва жамғарма фаолиятига тегишли йиғилишлар баёнлари киритилган.
-
Адаб илмининг дурдонаси
З М Исломов,Қўлланма манбашунослик, исломшунослик, тилшунослик ихтисосликлари бўйича билим олаётган талабалар, маънавият, маърифат соҳаси ходимларига ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Олтин сандиқ очилди
Муродов Малик,Қитобда ўзбек халқ оғзаки ижоди, халқ педагогикаси ҳамда Шарқ алломаларининг ахлоқ-одоб, тарбия ҳақидаги асарларидан келиб чиқиб, ибратли фазилатлар, хислатлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзига хос бир тарзда сўз юритилади.
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим тўғрисидаги қонунлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва қадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармонини ҳамда Қадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш тўғрисида сўз юритилади.
-
Alvido bolalik
Toxir Malik,Bolalik-umrimiz baxori, orzu-umidlarimiz bilan ulg`ayadigan eng jo`shqin va haroratli damlar.Bolalik ,umrimiz mazmunini, qo`yingki ,bugun xayotimizni belgilab beruvchi shunday bir nozik pallaki, bu davrda biz yaqinlarimizning alohida e`tiboriga extiyoj sezamiz.
-
Топқирларга машқлар
Ф. Орипов,Мазкур китобда кроссворд, чайнворд, криптограмма каби ҳар-хил сўз топиш ўйинлари жамланган. Турли матбуот саҳифаларида эълон қилинган хилма-хил тасвирли машқларни ҳал этиш билан киши хордиқ дақиқаларини қизиқарли ва фойдали ўтказади.
-
Хоразм вилояти шароитида мош етиштириш
Таджиев А.,Тавсияномадан сабзавот ва полиз экинлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли шахсий томорқасида полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи ва қизиқувчи мутахассислар ҳамда Олий ва ўрта маҳсус таълим соҳасидаги қишлоқ хўжалигига йўналтирилган бакалавриат ва магистратура талабалари, қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи ўқувчилари ҳамда қишлоқ хўжалигига қизиқувчи кенг оммага мўлжалланган.
-
Инсон зийнати одобдур
Сафо Очил,Ушбу китобда бир неча ўн йилликлар давомида қоғозга тушириб келган афоризм шаклидаги фикрлари мажмуасидир. Таниқли шоир, адабиётшунос ва тарбияшунос олим, ёзувчи Сафо Очил ўнлаб шеърий, насрий ҳамда илмий китоблари орқали ўзбек халқига манзур ва машҳурдир. У кейинги йилларда ҳикматли фикрлари, пандномалари билан кенг халқ оммаси, айниқса, ёш авлод онгига мустақиллик мафкураси ва ғоясини сингдириш устида жиддий меҳнат қилмоқда.
-
Аҳоли томорқасида бодринг етиштириш
Таджиев А.,Тавсияномадан сабзавот ва полиз экинлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлар, аҳоли шахсий томорқасида полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи ва қизиқувчи мутахассислар ҳамда қишлоқ хўжалигига қизиқувчи кенг оммага мўлжалланган.
-
Қобуснома
Кайковус,Буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда «Калила ва Димна» номи ила машҳур бўлган ҳиндларнинг «Панчатантра» («Беш ҳикмат»), «Тўтинома» номи ила шуҳрат қозонган «Шукасаптата» («Тўтининг етмиш беш ҳикояси»), Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Бахт-саодатга йўлловчи билим»), Муслиҳиддин Саъдийнинг «Гулис- тон» ва «Бўстон», Носириддин Рабғузийнинг «Қиссаи Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») ва ўнлаб дурдона асарлар асрлар мобайнида фарзандлар тарбиясида дастур вазифасини ўтаб келмоқда. Бу ганжина китоблар неча неча авлодга поклик, ростгўйлик, жувонмардлик фази- латларини сингдириб боргани сир эмас. Кайковус қаламига мансуб «Қобуснома» асари Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳур. Мўъжаз ривоятлар, ихчам латифалар, кичик-кичик ҳикоятлар китобнинг янада жозибали, ўқишли бўлишини таъминлаган.
-
Авесто файзлари
Ҳомидов Ҳ.,Авесто файлари номли ушбу рисола аждодларимизниг энг кўҳна маънавий мулки. Якка тангрига эътиқод- зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авестонинг айрим илмий, маърифий жиҳатларини батафсилроқ баён этишга бағишланган ўзбек тилидаги биринчи рисоладир.