-
-
-
-
-
-
-
-
Inson va atrof muhit. Inson ekologiyasi tabiatni muhofaza qilish,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ғалабага чорлаган мактуб
А.Раҳмат,Қўлингиздаги китоб А.Раҳматнинг кейинги йилларда ёзган очерк ва лавҳаларидан ташкил топди. Унда сиз ўз халқи, Ватани учун ўлимдан ҳам қўрқмас ўзбек йигитларининг курашларга тўла ҳаёти билан танишасиз.
-
Қоялар ва соялар
Сами Абдуқаҳҳор,Сами Абдуқаҳҳор ўзи учун енгил бўлмаган касб танлади, танлаганига ҳам анча бўлди- унинг илк шеър, масал, ҳикоялари матбуот саҳифаларида нашр этилганига қарийб ярим аср тўлди.
-
Бахтли бўлиш сирлари
Гупта Кумар,Инсон борки, ҳаётда турли муаммолар билан юзлашади, баъзан улар қаршисида ожиз қолади. Шундай пайтда дардлашадиган, борингни тўкиб-соладиган, йўл-йўриқ кўрсатадиган хамдардга эхтиёж сезасан. Бироқ дардингни жон-қулоғи билан тинглаб, сирларингни саклайдиган, айникса, тўғри маслахат бериб, йўл-йўриқ кўрсатадиган дўстни топиш амримахол. Дунёдаги энг кўп сотилган психологик китобларнинг машхур муаллифи Мринал Кумар Куптанинг илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинган «Бахтли бўлиш сирлари» китоби сиз учун сирдош ва яхши маслахатчи бўла олади. Осон ва тушунарли тилда ёзилган, хаёт синовларидан ўтган ушбу маслахатлар тўпламини ўқишингизни тавсия қиламиз.
-
Рубоийлар
Рудакий,Рудакий - адабий тахаллус. Бу шоирнинг тўла номи баъзи бир манбаларда Абдулҳасан деб юритилса, баъзиларида Абуабдулло Жаъфар бинни Муҳаммад бинни Абдураҳмон бинни Одам деб берилади. Рудакий кўпгина рубоийлар, ғазаллар, байтлар ёзган бўлиб ушбу китоб бутун оммага манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Баҳор чақмоқлари
Усмонов Ўктам,Ўктам Усоновни анчадан бери биласиз. Лекин у бугун жиддий имтиҳон олдида бир қисса ҳамда талайгина сизга таниш в анотаниш бўлган ҳикояларини тўплаб ҳукмингизга ҳавола қилган
-
Юлдуз бола. Эртаклар
Уайльд Оскар,Инглиз адабиёти классиги, санъатда нозик нафосат учун курашган шоир, прозаик ва драматург Оскар Уайльд болалар учун ҳам кўплаб ажойиб эртаклар ёзган. У мазкур тўпламдан жой олган "Бахтли шаҳзода", "Садоқатли дўст", "Атиргул ва булбул" каби қатор асарларида болаларни ҳам, катта ёшдагиларни ҳам қизиқтирувчи ва ҳаяжонга солувчи маънавий муаммолар - яхшилик, дўстлик, садоқат, мардликни ардоқлайди, мақтанчоқлик, қуруқлик, хиёнат, худбинлик каби иллатларга қарши ўт очади.
-
Изтироб
Гунтекин, Рашод Нури,Асар бош қаҳрамони Заҳро - мактабнинг катта ўқитув- чиси. Фидойи, жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз билан айтганда, жонсарак аёл. Заҳронинг бошлиғи, яъни маориф мудири уни ниҳоятда ҳурмат қилади, иш борасида муваффақи- ятларини эътироф этади, аммо ходимининг бир жиҳатини сира қабул қилолмайди: Заҳрода раҳм-шафқат, кечириш туйғуси йўқ! Бунинг сабаби балки шафқатсизлик дунёсида қолиб кетган болаликка бориб тақалар, балки бу туйғулар узун тунларда ота-онасининг жанжалларидан қўрқиб, ун- сиз тўкилган кўз ёшлар билан уни тарк этгандир…
-
Даралар қўшиғи
Норқул Тиловов,Табиат қўшиғи,қашқадарёлик журналист Норқул Тилововнинг очерк,ҳикоя ва қиссалари мароқ билан ўқилади.
-
Восеъ. Тарихий роман
Улуғзода Сотим,Восеъ - тожик халқининг миллий қаҳрамони, озодлик тимсоли. У золимларга қарши халқ қўзғолонининг яловбардори бўлган эди. Тоғ чўққисида гулҳан ёқиб, машъала билан эзилган оммани қўзҳолонга даъват этган Восеъ ҳақида халқ тўқиган қўшиқ тилдан тилга, дилдан дилга кўчиб юради.
-
У кунлар шуҳрати ўчмас
Ю.Яковлев,Немис-фашист босқинчиларининг мамлакатмизга қилган хиёнаткорона ҳужуми халқ бошига оғир жавбру жафолар олиб келди. Лекин ватанпарвар халқимиз душманга бўйин эгмади. Ўз хаётини хавф остида қолидриб, фронтда, фронт ортида, душман орасида босқинчиларга қарши кураш олиб борди.
-
Қилмиш қидирмиш
Ислом Усмонов,Мазкур китобда қаламга олинган воқеалар серқирра ва мураккаб ҳаётимизнинг айрим лавҳаларини акс эттирган бўлиб улар орқали турмушимизга соя ташловчи иллатлар фош этилади.
-
Минг бир ўлимни енгиб
Константин Тенякшев,Тўпламга жамланган қисса ва очеркларда турли миллат фарзандлари бўлган совет кишиларининг оғир уруш йилларида ҳамда бунёдкорлик меҳнатида кўрсатган матонати,шижоати ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Асарлар Олти томлик. Тўртинчи том
Уйғун,Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза мукофоти лауреати Уйғун "Асарлар" и олти томлигининг 4-томига драмалари киритилди. Уларда совет кишиларининг олижаноб фазилатлари, пок муҳаббатлари, эзгулик йўлидаги курашлари улуғланади.
-
Суянч
Тўлқин,Мазкур китобга Тўлқиннинг илгари нашр этилган китобларидан танлаб олинган шеърлари,сўнгги йиллар ижоди намуналари жамланди.Ўйлаймизки,шоирнинг замон ва инсон,умр ва хотира,бурч ва эътиқод сингари жиддий тушунчалар хусусида сўз юритувчи шеърлар назмхонлар эътиборини тортади.
-
Муҳаббатга тўймасман сира
М.Улуғова. З.Рўзиева,Кейинги йиллар шеърият майдонига истеъдодли қизларимиз кириб келди. Улар ўз овозига ўз услубига эга ижодкорлардир.Икки шоиранинг дил сўзлари сизларга ҳам манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Насиба (шеърлар)
Ҳайдар Тўраев,Ҳайдар Тўраевнинг асли касби бошқа,у физика-математика фанлари номзоди.Аммо шеър меҳри унинг қалбига она сути билан бирга кирган.У ҳаёт шайдоси! Шундан бўлса керак,у ҳаётга мехр-мухаббатини шеърда ифода қилади,шеър орқали яхшилик,адолат,меҳр уруғини сочишга интилади.
-
Чўлда топишганлар
Абдужалил Умаров,Қиш келганда совхозда гараждан кўра гавжумроқ жой бўлмаса керак. Йиғим-терим охирлаб,шудгор бошланди, дегунча кўпчиликнинг эътибори бу ерга кўчади....
-
Ҳаёт баҳори
Ўктам Усмонов, Миршароф Муҳсимов,Ушбу китоб Совет ҳокимияти даврида ўсиб вояга етган бир гуруҳ ўзбек олимлари ҳақида, уларнинг игна билан қудуқ қазишдек машаққатли ишлари, изланишлари, мақсад сари босиб ўтган олис, аммо шарафли йўллари ҳақида.
-
Асарлар Олти томлик. Учинчи том
Уйғун,Ўзбекистон халқ шоири, Хамза мукофоти лауреати Уйғун "Асарлар" и нашри давом этмоқда. Олти томликнинг 3-томига поэмалар, балладалар, пьесалар киритилди.
-
Девон
Увайсий,XIX аср узбек адабиётида шоиралар сулоласини бошлаб берган ижодкор шоира Увайсийдир. Унинг лирик шеърларидан иборат девони мухим ўрин тутади. Увайсий ижоди ундан кейинги шоиралар ижоди шаклланишига сезиларли таъсир курсатган. Унинг бир канча шеърлари халкнинг севимли кушикларига айланиб кетган.