-
Elektr aloqa asoslari
Tulyaganov А. А., Shoyusupova Х. Х., Sabirova U.Sh., Yusupov Ya.T.,Elektr aloqasi, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Mobil aloqa tizimlarining uzatish va qabul qilish qurilmalari
D.A.Davronbekov, Sh.U.Pulatov, U.T.Aliev, Yu.V.Pisetskiy,Ilmiy axborot faoliyati. Informatika,
-
Elektr aloqa asoslari
Tulyaganov А. А., Shoyusupova Х. Х., Sabirova U.Sh., Yusupov Ya.T.,O‘quv qo‘llanmada elektr aloqa asoslari haqida umumiy tushun- chalar; signallar, aloqa kanallari turlari va ulaming matematik modellari; raqamli signallar; modulyatsiya va demodulyatsiya; xalaqitbardoshlik; kodlash; signallami kogerent va nokogerent qabul qilish; axborot nazariyasi haqidagi asosiy ma’lumotlarni o‘z ichiga oladi. Telekommunikatsiya texnologiyalari sohasi oldiga qo‘yilgan vazifalarni yechish yo‘llarini belgilab beradi.
-
Тонг сеҳри
Хел Элрод,Элдорнинг китоби иккаласини ҳам ўз ичига олади. Муаллифнинг тавсияларига биноан ўн минглаб одамлар соғлиғида яхшиладилар.
-
Момоқўшиқ
Назар Эшонқул,Мазкур китоб саънат, маданият, мусиқа, рассомлик мавзуларини ўз ичига олган ҳикоялар, қиссалар қадим Ўзбек халқининг бурунги ва бугунги одамларидан ҳикоя қилади.
-
Ўзбек шоиралари
Т.Жалилов,Тўхтасин Жалолов шу вақтга қадар ўзбек адабиётида ўзбек шоиралари, уларнинг асарлари, ҳаётлари урганилмаган деярлидир.Т.Жалилов тарих варақларини ахтара-ахтара ўзбек шоиралари ҳақида қимматли хыйла маълумотлар тўплади. Ўзининг катта синчикли текширишлари натижасида ўттиздан ортиқ ўзбек шоираларини топдинрлар тараққиёти асосида халқимизнинг бадиий тафаккури камолини кузатишга ҳаракат қилинади.
-
Адабий турлар ва жанрлар. 1-жилд
Монографияда адабий турлар ва жанрлар ўзбек адабиёти намуналари асосида тарихий-назарий планда ўрганилади. Эпос такомили таҳлилига муайян ўрин ажратилади. роман, повесть, поэма, ҳикоянинг вужудга келиши тараққиёт босқичларидаги характерли хусусиятлари, жанрлар касб этган янги белгилар, ҳаёт тақозоси, ижодкорнинг эстетик принциплари талаби билан жанрлар табиатидаги сифат ўзгаришлари текширилади. Эпик жанрлар тараққиёти асосида халқимизнинг бадиий тафаккури камолини кузатишга ҳаракат қилинади.
-
Kichkina shahzoda
Antuan de Sent-Ekzyuperi,Kichkina shahzoda - bu allegorik ertak, Antuan de Sent-Ekzyuperining eng mashhur asari. Ertakda Kichkina shahzoda koinotdagi turli sayyoralarga, jumladan, Yerga tashrif buyurganligi haqida hikoya qilinadi. Kitob yolg'izlik, do'stlik, sevgi va yo'qotish mavzulariga bag'ishlangan.
-
Адабий турлар ва жанрлар. 2-жилд
Ушбу асарда кўп асрлик, узоқ тарихга эга бўлган ўзбек лирикасининг муҳим масаласи тадқиқ этилган. Бир - лирика назариясидир. Лирика белгилари, ҳам мазмун (мавзу ва унга муносабат, кечинма объектив мазмун ва ғоя, лирика кўринишлари, қаҳрамон, конфликт. сюжет), ҳам шакл (ички ва ташқи шакл, тил, нутқ, интонация ва услуб. адабий тур ва жанрлар) жиҳатидан тафовутланади. Иккинчиси - ўзбек адабиётининг лирик қаҳрамони масаласидир. Учинчиси - ўзбек лирикаси жанрларининг таснифи.
-
Ҳайит куни тақилламаган эшик
Умида Адизова,Ушбу китобда бир қатор турк ёзувчиларнинг сара асарлари тўпланган.
-
Маънавий идеал
Қаҳҳарова М,Рисола мутахассислар,илмий ходимлар, маънавият-маърифат тарғиботчилар, миллий ғоя тадқиқот-чилари, ёшлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Равшан Эрматов энг кучли фифа рефериси
Д.Исроилов, Ш.Мирҳабибов,Ўзбекистон футболини жаҳонга танитиш борасида Равшан Эрматовнинг бугунги кундаги меҳнати эътирофга сазовордир. У жаҳон чемпионатида иштирок этган биринчи ўзбек ҳаками сифатида тарихга кирди. Бундай нуфузли турнир учрашувларининг масъулияти катта бўлиб, бу каби залворли юкни руҳан кучли, иродали инсонларгина кўтара оладилар. Равшан Эрматов ўзига билдирилган ишончни тўла оқлади. У учрашувларни юкори савияда, бехато ўтказиб, жаҳон аҳлининг ҳурматига сазовор бўлди. У ҳакда тўлқинланиб гапириш ҳар бир спорт журналисти учун ёқимли мавзу. Ушбу китобда ҳам айнан Равшан Эрматов ҳақида журналистлар сўз юритадилар. Қаҳрамонимиз ҳақида батафсил маълумотларга бой мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Армонли дунё
Р. Бекниёз,Инсон умри чекланган. Бироқ у дарахт сингари буткул йўқ бўлиб кетмайди ҳаётини давом эттирадиган бутоқлар қолдиради.Раҳим Бекниёз қаламига мансуб бу қисса қаҳрамони ҳам отасидан мерос олган фазилатларни фарзандларига қолдириб кетади.
-
Солдат қайтган кун
С.Барноев,Ҳар бир одамнинг умр дафтари бўлади. Бундоқ варақласанг қизиқ -қизиқ воқеалар дамлар кўз ўнгида жонланади. Эсингдан чиқиб кетган дақиқалар ёдга келади... дея бошланувчи китобда Сафар Барноевнинг қиссалар ва ҳикоялари ўрин олган.
-
Далли. Хуш келди. Достонлар
Эргаш Жуманбулбул ўғли,Ушбу китобда ўзбек халқ оғзаки ижодиётидан ўлкан асарлардан бири келтирилган. Ўшбу асар ўзбек халқининг азалий урф одатлари ва анъаналарига асосланган.
-
ИИХ ғорни тарк этади.
Лев Белов,Ҳурматли болалар киши баьзан ўзи истамаган ҳолда ғаройиб ҳатто машаққатли саргузаштни бошидан кечиришга тўғри келиб қолади. Ана шундай яьни кўз кўриб қулоқ эшитмаган тасодифлардан бири ёзги каникулларни пионер лагерида ўтказаётган Вова Тутарев билан Галя Сверчковалар ҳаётида рўй беради.
-
Одилхон
Саидмурод Паноҳ ўғли,Халқ ижоди бамисоли уммон. У доимо оқиб, қайнаб туради. Бу қайнар булоқ ўзининг яратувчилари, ижодчилари, ижрочилари билан доимо тирик. Улар шоир, бахши, жиров, достончи, эртакчи, қўшиқчи ва ҳоказолар, деб юритиладилар. Халқ оммаси буларни ниҳоятда севади ва эъзозлайди. Бундай истеъдодли ва талантли куйчилар оғзаки яратилган, оғзаки ижод ва ижро этилган ҳамда этилаётган халқ ижоди дурдоналарини асрлар елидан сақлаб қолиб, ўзларига хос усуллар, йўллар билан бизгача жонли оғзаки анъанада олиб келганлар. Халқнинг кўз-қулоғи, унинг асрий орзуларини ташувчи шундай ижодчилардан бири Саидмурод Паноҳ ўғлидир.
-
Армон
Г.М. Блинов,Психиатр ва адиб Геннадий Михайлович Блиновнинг номи унинг аввалари ўзбек тилига таржима қилиб босиб чиқарилган Психиатр врач хотиралари Аввалига ромли конфет деган китобларидан ҳам ўқувчиларга маьлум.Муаллифнинг қўлингиздаги ушбу янги китоби ичкиллика қарши мавзулардаги бир қанча суҳбатларни ўз ичига олади...
-
Изучаем русский язык. Ўзбек тилини ўрганамиз
Р. Юлдашева,Рус тилини мустақил ўрганишга ёрдам берувчи мазкур қўлланма ўғил-қизларнинг кундалик қизиқишларини ҳисобга оиган ҳолда замонавий методлар асосида тайёрланган. Қизиқарли машқлар ва қувноқ мулоқотлар сабоқларни тез ва осон ўзлаштиришга имкон яратади. Қўлланма рус тилига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек шевалари синтаксиси
М. Туропова,Монография ўзбек тилшунослигидагина эмас, балки туркологияда ҳам ўрганилмаган соҳалардан бири диалект ва шевалар синтаксисини ёритишга бағишланган. Диалект ва шевалар синтаксиси ўзига хос конструкция ва оборотларга эгаки, уларни таҳлил қилиш узоқ ўтмишга алоқадор бўлган қадимий формаларни аниқлаш имконини беради. Шунингдек, кейинги йилларда прозаик ва публицистик асарларда кўплаб учраётган турли конструкция ва гап бўлаклари тартибини ўзгарган ҳолда қўллаш каби ҳодисаларнинг туб моҳиятини очишга ҳамда ҳозирги ўзбек адабий тилида мавжуд бўлган гап қурилиши ҳақидаги грамматик қоидаларни янада батафсилроқ ёритишга ёрдам беради. Китоб турколог-диалектологлар, она тили ўқитувчилари, олий ўқув юрти филология факультетларининг студентлари, шунингдек, аспирантлар ва тилшунослик масалалари билан шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Интернет-ахборот қидируви
С.Л.Эшкабилов,Ушбу қўлланмада Интернет ва унинг ривожланиши, Интернетда ахборот қидирув усуллари ва машиналари, Internet Explorer Броузерида ишлаш, электрон алоқа(E-mail) ёрдамида хат алмашиш, шахсий компьютерларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
-
Mobil aloqa tizimlarining uzatish va qabul qilish qurilmalari
D.A.Davronbekov, Sh.U.Pulatov, U.T.Aliev, Yu.V.Pisetskiy,Darslikda O`zbekiston Respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi tomonidan tasdiqlangan Mobil aloqa tizimlarining uzatish va qabul qilish qurilmalari fanining dasturi asosida tayyorlangan va kirish, 16 ta bob, foydalanilgan adabiyotlar ro`yxatidan iborat. Darslik Mobil aloqa tizimlarining uzatish va qabul qilish qurilmalari fanini o`rganadigan talabalar uchun mo`ljallangan, shuningdek mobil radioaloqa sohasida ishlaydigan mutaxassislar uchun foydali bo`lishi mumkin.