-
-
Iqtisodiyot nazariyasi. Siyosiy iqtisod. Makro iqtisodiyot. Mikro iqtisodiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўсимликлар физиологиясидан методик қўлланма .
Г.Д.Мустақимов.,Ушбу методик қўлланма биология факултетларининг сиртдан ўқувчи студетлари курс иши бажариши учун мўлжалланган бўлиб праграммага мувофиқ ёзилган.
-
Давлат фукаролик хизматчисининг маьнавий киёфаси
Фазлиддин Равшанов,Жаҳонда глобализация жараёнларининг тобора ривожланиши сабабли давлат ва нодавлат секторда коррупция ва унинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувининг замонавий ва яширин кўринишлари юзага келмоқда. Шу жиҳатдан, ҳар бир мамлакат ўзининг ички ҳуқуқий тизими, коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва хукукий позициясидан келиб чикиб, мавжуд амалиётни такомиллаштириш ва соҳага замонавий стандартларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат фуқаролик хизмати органларида парламент ва жамоатчилик назорати шаклларини янада кучайтириш, фаолиятни электронлаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг коррупцион ҳаракатлардан холи бўлган янги авлодини яратиш ва фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш устувор йўналиш сифатида долзарб бўлиб қолмоқда.
-
Ақл инновацияси
О.Салимов,Дунёдаги жадал тараққиёт, шиддатли глобаллашув даврини бошдан кечирмоқдамиз. Жаҳонда юз бераётган жараёнлар, иқтисодий, маданий, маънавий тебранишлар асносида турли миллий қадриятлар тўқнашувининг кескинлашиши, умуминсоний қадриятларнинг қайта шаклланиши гоҳ-гоҳида инсон ақлини шошириб қўймокда. Бундай вазият ҳар бир тафаккурли кишини замоннинг ўзига мос равишда тезкор фикрлашга, воқеликлар ривожи тенденцияларини тахлил қилишга ундайди.
-
Ёр ва диёр мадҳи
Ж.Жабборов,Адабиёт ва санъат ихлосмандлари Жаббор Жуманиёзовни яхши танишади. Шоир шеърларининг аксариятига куй басталанган. Севимли хонандалар томонидан узоқ йиллардан бери кукйланмоқда, элга манзур бўлмоқда. Қўлингиздаги китобга шоирнинг халқ оҳангида яратган шеърлари жамланган. Ёр ва диёр мадҳи тўпламда асосий ўринни эгаллайди.
-
Достонлар
Ж.Жабборов,Таниқли ўзбек шоири Жуманиёз Жобборовнинг бу китоби Она-ер ҳақидаги, ёшлик ва муҳаббат ҳақидаги ўйчан достонлардан иборатдир. Тўпламга шоирнинг "Қишлоқдаги ҳайкал", "Гулшан", "Она ер қўшиғи", "Йўлдаги ўйлар" каби достонлари киритилган.
-
Довюрак дўстим қиссаси
Л.Жариков,"Довюрак дўстим қиссаси" биринчи бор нашр этилганига қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтди. Мен уни бундан анча йиллар олдин, Улуғ Ватан урушидан илгари, Адабиёт институтида таҳсил кўрган студентлик йилларимда ёзган эдим.
-
O`zbek zamonaviy sheriyati antalogiyasi 32-jild
Muhammad Siddiq Rahmatov,Turkiy tilli davlatlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san’atga ko'rsatilayotgan ulkan g'amxo'rlikning, xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so'z san’atiga nisbatan yuksak hurmat-ehtiromining ramzidir
-
Қизил Чавандозлар
Л.Жариков,Бу асар ўзбек китобхонларига яхши таниш бўлган "Довюрак дўстим қиссаси" нинг давомидир. Унда гражданлар урушидан кейинги йиллардаги қийинчиликлар, оқ гвардиячиларга қарши олиб борилган кураш ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Танланган асарлар 3
Одил Ёқубов,Таниқли ўзбек совет адиби Одил Ёқубовнинг Улуғбек хазинаси номли тарихий мавзуда ёзилган романи ўқувчиларнинг севимли асарларидан биридир.Қўлингиздаги китобни асосан ана шу асар ташкил қилади Шунингдек бу китобга Фарзандлар бурчи этюдлари Яхшилик ва Янги йил кечасида ҳикоялари ҳам киритилган.
-
Ёшлик баёзи
Назира Йўлдошева, Фароғат Камолова, Анвар Обиджон,Навбатдаги "Ёшлик баёзи"га илк шеърлари билан матбуотда эътибор қозонган Назира Йўлдошева,Фароғат Камолова,Анвар Обиджон каби шоирларнинг энг сара шеърлари киритилди.Ватан Инсон табиат ёшлик ва гўзаллик ҳаётда ўз ўрнини топиш бахт ва истиқбол учун кураш мавзуларидаги илк шеьрлардан тузилди.
-
Оташ муҳаббат
Ден Жэкобсон,Жанубий африкалик ёзувчи Жэкобсон „Оташ муҳаббат" романида ирқчилик тақиқларига қарамай негрнинг оқ танли қизга бўлган оташин муҳаббати ҳақида ҳикоя қилади.
-
Ғир-ғир шабада
Абдураҳмон И.,Мустақиллик йилларида мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар нафақат ёш авлоднинг пухта билим олишини, шунингдек, ёшларнинг шахс сифатида шаклланишини таъминлашда ғоят улкан аҳамият касб этди. Ислоҳотлар жараёнида педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини мунтазам ошириб боришга доир чора-тадбирлар ҳам изчил йўлга қуйилди.
-
Ёшлар овози
Ў.Абдуллаев С.Ашуров И.Аҳроров,Ўзбекистон ССР ёзувчилар союзи бир неча йилки ёш қаламкашлар билан ишлашни кенг йўлга қўйди.Ҳаммага маълумки Республика ёш ижодкорларнинг Дўрмонда ўтадиган семинари анъанавий тус олди .1988 йилда ёш қаламкашларнинг навбатдаги IV семинари ўтказилди .
-
Афғон тўла финоғим
Абдуғафур Искандар,Романнинг ушбу китобида Мехмед Чегечи хамда рус мафия отаси Вадим Вольфовичнинг ўлдирилиши, «Адолат лашкарлари»нинг қабоҳатга тўла ноҳақликлари, ўзбек разведкачиси - Бўроннинг эрта-индин дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетиши кутилаётган камикадзеларни тунда портлатиб юбориши каби қизиқарли ва қалтис воқеалар ёритилган.
-
Лирика
C.Есенин,Мазкур китоб таниқли рус совет шоири Сергей Есениннинг 1917—1923 йиллар давомида яратилган шеърлари, достонларининг кўпчилик қисмини ўз ичига олади. Сергей Есениннинг ўзбек тилида илгари нашр этилган китобларига қараганда бу китоб ўқувчига шоирнинг асосий туркумлари ҳақида тўлароқ тасаввур беради. «Шеърлар» ва «Форс тароналари» янги таржималар билан тўлатилди. «Қора одам» достони қўшилди.
-
Омонат ғор сири
Исмоилов Н,Ушбу асар барчага манзур бўлади деган умиддамиз. Лўли қизнинг кўз ёшлари ҳақидаги асар.
-
Qizlar daftariga
Ismoiliy Mirzakalon,Ushbu kitob o'z davrida qo'lma-qo'l bo'lib ketgan.Unda buvining nabira-qiziga, shu orqali dugonalariga hayot saboqlari-muhabbat, vafo, burch va saodat, halollik, to'g'rilik xususidagi o'gitlari o'z aksini topgan.
-
Тақдир чизиғи
Салоҳиддин Исомиддинов,Ёзувчи Салоҳиддин Исомиддинов асарларининг асосий ғоясини одамийлик, ҳақиқий меҳр-муҳаббат, садоқат, эзгулик мавзулари ташкил этади. Ҳикояларининг қаҳрамонлари сизу бизга шунчалик яқинки, бейхтиёр уларнинг кувонч ва ташвишларига шерик бўласиз, эзгуликнинг голиб чикишига ишонасиз. Такдим этилаётган ушбу китоб сиз муҳтарам ўқувчиларнинг кўнглидан мустаҳкам жой олишига ишонамиз.
-
Донолар бисотидан
Ш.Шомуҳамедова,Бу китоб киритилган пирҳикмат байтлар жаҳон бадииёти хазинасига ажойиб дурдоналар қўша олган форс тожик классиклари улуғ файласуф шоирлар доно боболаримиз бисотидан олинди.А.Фирдавсий С.Шерозий Деҳлавий Жомий Навоий каби фикр паҳлавонлари инсон табиатининг мусаффолиги инсон ҳулқининг юксаклиги учун курашимизда бизнинг сафимизда елкадош турадилар.
-
klassik koreys she`riati antologiyasi
Saydazimova u. Chou Su,한국 고전 시 선집으로, 대표적인 시들과 원문 해설, 현대어 번역 및 해석 지침을 담고 있습니다.