-
Siyosiy madaniyat. Madaniyat. Ma’naviyat va mafkura,
-
-
Elektroenergetika. Elektrotexnika,
-
-
-
-
-
-
-
-
Сўз маъно тароққиётида зиддият. Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати
Н.Маҳмудов, Ё.Одилов,Tilshunoslik, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати
Ҳурматли китобхон, эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу луғат одамзод учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънлвиятнинг маъно мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг қисқа изоҳларидан иборат Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллии маънавиятимизни тиклаш, юртдошларимизнинг маънавий оламини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг яна бир амалий натижаси бўлган бу китоб, айтиш жоизки, миллии луғатшунослигимизда ўзига хос янгиликдир. Айни пайтда бу луғат ғоят серқирра ва мураккаб маънавият ҳодисасини она тилимизда ифода этадиган тушунчалар. атама ва иборалэрни илмий йўсинда. аниқтизим асосида акс этгириш йўлилаги дастлабки тажрибадир.
-
Қисқача сиёсий луғат
Жамоа,Ушбу луғатда вақтли матбуотда, радио ва телевидение эшитти-ришларида тез-тез учраб турадиган сўз, терминларга қисқача ту-шунча берилади. Мақолалар алфавит тартибида жойлаштирилган, изоҳларнинг ягона системаси ва қўлланма нашрлари учун одат бўлиб қолган бир қанча қисқартишлардан фойдаланилди (рўйхати келтирилади). Мақоланинг номини билдирадиган сўз ёки сўзлар текстда сўзнинг биринчи ҳарфи билан алмаштирилиб ёнига нуқта қўйилади.
-
Электротехникадан русча-ўзбекча луғат-справочник
С.Мажидов,Электротехникадан русча-ўзбекча луғат-справочник. Мажидов С. Электротехника — фан ва техниканинг электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва ундан турли-туман мақсадларда фойдаланиш билан шутулланувчи соҳасидир.
-
Иқтисодий атамалар луғати
А.С.Садуллаев, С.К.Салаев,Қуйида иқтисодиётда энг кўп ишлатиладиган асосий атамаларнинг қисқача луғати келтирилган
-
Фольклор атамалари қисқача луғати
С.Рўзимбоев., Х.Рўзимбоев,Фольклор атамаларининг қискача луғати бу соҳадаги дастлабки ишлардан саналади. Ушбу услубий қўлланма филология факултетлари талабалари учун мўлжаллаб ёзилди. Уни тайёрлашда кўп йиллик тажрибаларга асосланиб, атамалар қисқа ва содда тилда баён этилди.
-
Адабиётшуносликдан қисқача русча-ўзбекча терминологик луғат
Н.Т.Ҳотамов,Луғатга фақат бадиий адабиётга ва адабиётшуносликка оид терминлар, терминлашган бирикмалар киритилган.
-
Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат
В.Раҳмонов,Ўзбек классик адабиёти материаллари ўрта мактабларнинг IV-VIII синфларида ўрганилади. «Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат» ўрта мактаб программасида синфда ва синфдан ташқари ўрганишга мўлжалланган асарлардаги истеъмолдан чиққан ёки ниҳоятда кам истеъмол қилинадиган, умумтуркий, араб ва форс-тожик сўзларини қамраб олади.
-
Мумтоз адабий асарлар ўқув луғати
Ж. Лапасов,Ушбу луғат мактаб ўқувчиларида мумтоз матнларни лисоний таҳлил этиш кўникмаларини ҳосил қилишга бағишланган.
-
Немисча-ўзбекча-русча сўзлашгич
Ш.А. Жамолова, В.А. Штапова, С.А. Солиҳова,Ушбу сўзлашгич тематик принцип асосида тузилган. Унда кундалик ҳаётда ишлатиладиган сўз ва иборалар, жумлалар савол-жавоб шаклида-диалог тарзида келтирилган. Суҳбатлардан сўнг уларни давом эттириш учун мўлжалланган сўз ва иборалар луғати берилган. Бу суҳбатлардан кўзда тутилган мақсад талабалар оғзаки нутқини ривожлантиришга кўмаклашади. Сўзлашгич ёрдамида ўқувчилар энг зарур мавзуларда сўзлаша олишлари, бирор нарса ҳақида сўраб билишлари ёки суҳбатдошининг сўроғига жавоб қайтара олишлари мумкин
-
Туркча сўзлашамиз
Бобохон Муҳаммад Шариф,Фойдаланишни осонлаштириш мақсадида туркча сўз ва ибораларнинг транскрипцияси берилди. Бу эса турк алифбосини билмаган кишиларининг ҳам сўзлашгичдан фойдалана олишларига имконият яратади.
-
Сўз маъно тароққиётида зиддият. Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати
Н.Маҳмудов, Ё.Одилов,Маънонинг шаклий-моддий ифодаланиши, лисоний бирликдаги турфа зиддият ва шаклдаги маънонинг ўзгариши, тараққиёти бениҳоя мураккаб жараён бўлиб, тил- дай сирли оламнинг табиий такомилини таъминлайдиган бу зарурий жараёнларнинг қонуниятларини инкишоф этиш тил илмидаги азалий ва абадий вазифалардандир. Китобда сўз маъно тараққиётида ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўладиган зиддият ва бу зиддиятнинг ёрқин кўриниши бўлмиш знантиосемия ҳодисаси тадқиқ этилган. Китобнинг иккинчи қисмидаги луғатда ўзбек тилидаги 300 дан ортиқ сўз ва ибораларнинг знантиосемик маънолари аниқ мисоллар асосида тавсифланган. Бу лугат замонавий пексикографиядаги илк ишлардандир. Китобдан филология йўналишидаги тадқиқотчилар, бакалавриат ва магистратура талабалари, она тили ва адабиёт ўқитувчилари, умуман, сўз оламининг синоатлари билан астойдил қизиқувчи, тил тараққиёти қонуниятларига бефарқ бўлмаган барча кишилар фойдаланишлари мумкин.
-
Ўзбекча-французча сўзлашгич
Ж.Ёқубов, З.Давронова,Ушбу «Ўзбекча-французча сўзлашув» китоби ўpтa мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ундан француз тили ўқитувчилари, француз тилини мустақил ўрганувчилар, сайёхлар, шу тилга қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.
-
Имло луғати
Ўзбек тилининг имло луғати таълим тизимининг барча бўғинларидаги ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига, нашриётлар муҳаррирларига, умуман, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилининг имло луғати
Ш.Ш.Шоабдураҳмонов,Ушбу китоб адабий тил ёзма шаклининг такомили ва нормаллари,шунингдек,оғзаки нутқ билан ёзма нутқни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
-
Имло луғати
М.Худойберганова, С.Зиёмова,Луғатда берилган қоидалар сўзларни имло томонидан тўғри ёзиш, гап тузиш, гапда сўзларни бир-бирига боғлаш, сўзларни бир йўлдан-иккинчи йўлга кўчиришда ёрдам беради.
-
Ўзбек тилининг қисқача имло луғати
Ҳозирги вақтда ўзбек адабий тилининг луғат сос-тавидаги сузларнинг тўғри ёзилишини кўрсатувчи мукаммал имло луғатига эҳтиёж зурдир. Узбекистон Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил на адабиёт институти бундай луғатни яратишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қуйди. Шунга қадар С. Иброҳимов ва М. Раҳмонов ўртоқларнинг 1956 йили нашр этилган „Узбек адабий тилининг имло луғати"ни янги принцип асосида қайтадан ишлаб, камчиликларини бартараф этиб ва тўлдириб босиш мувофиқ топилди.
-
-
Ўзбекча-русча луғат
О.Азизов, З.Ризаева,В наше время, когда идёт глобальная перестройка во всех областях политической, экономической, культурной жизни нашего общества и проблема интернационального воспитания нашего народа, особенно молодёжи, процесс двуязычия, взаимодействие русского и национальных языков имеют исключительно важное значение прочно утвердился интернациональный принцип интенсивно развивающегося двуязычия.
-
Ўзбек тилининг алфавитли-частотали луғати
С. Муҳамедов,Бу ўзбек тилининг алфавитли-частотали луғати тузилиши жиҳатидан ўзбек тилшунослигида биринчи тажрибадир. Ундан мақсад газета материаллари асосида ўзбек тилининг лексик ҳамда грамматик структурасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, норма томонидан қанчалик чегараланиши ва тилда содир бўлаётган ўзгаришларни аниқлашдир. Луғат илмий ходимлар, аспирантлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Арабча-ўзбекча луғати
Ушбу арабча-ўзбекча луғат араб тили дарси ўқитиладиган мактабларнинг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, 5 минг сўз бирликлари ва иборалардан ташкил топган. Луғат ўқувчиларга унча мураккаб бўлмаган бадиий, илмий текстларни тушуниш ва ўзбек тилига таржима қилишни таъминлайди. Мазкур луғатдаги сўзларни мукаммал ўзлаштириш ўқувчиларга дарсларда ўрганилаётган грамматик материалларни янада чуқурроқ билиш, ёзма ва оғзаки нутқ кўникмаларини ўстириш, махсус мавзуларда суҳбатлар ўтказиш ёкн текстлар тузншда ёрдам беради.