-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
Сайланма.2 жилдлик.
Ҳусниддин Шарипов,Ҳусниддин Шарипов "Сайланма""сининг иккинчи жилдига "Бир савол" шеърий романи киритилди.Роман воқеалари қизиқарли ва тезкор.Бош қаҳрамон тақдири гоҳ янги тузум қурулишининг долғалари,гоҳ севги йўлдаги изтироблари,гоҳ Улуғ Ватан урушининг оловли йўллари қартиналари орқали ёрқин ифода этилади.
-
Танланган асарлар
Шуҳрат,Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли адиб ва шоир Шуҳратнинг турли йилларда ёзилган шеърлари жамланди. Муаллифнинг "Жангчи блокноти", "Кавказ дафтари", "Дунай соҳилларида", "Одамлар ва обидалар" туркумлари шоир ижодида алоҳида ижодий босқич бўлди. Бу мажмуадан унинг болаларга аталган шеърлари, ҳажвлари, тўртликлари ва таржималари ўрин олган.
-
Суянчиқ
Шукрулло,Шукрулло мазкур тўпламига у яратган энг яхши шеърлар саралаб олинди. Уларда замон Ватан инсон ва севги ўлим ва ҳаёт ҳақидаги шоирнинг фалсафий кузутишлари ўзига хос самимийлик билан ифодаланади.
-
Ўғрини қароқчи урди
Драматик асарлар у шеърий бўладими ё насрий бўладими асосан саҳна учун ёзилади томашабинга мўлжалланади. Лекин асар моҳиятига сингдирилган фалсафий фикрлар оғизздан оғизга ўтиб кетган ҳикматли сўзларини бир- икки соатли саҳнада тўлалигича томашабинга етказиб бўлмайди.
-
Сайланма.Уч жилдлик. Иккинчи жилд
Шукрулло,Ўзбекистон халқ шоири Шукруллонинг уч жилдлик Сайланмаси нашр этилмоқда. Ушбу иккинчи жилдга ижодкорнинг сўнгги даврда ёзган шеърлари, „Кўнгил чироғи", „Мардлик ва вафо қиссаси" каби достонлари ҳамда „Хатарли йўл". Табассум ўғрилари", „Тўйдан кейин томоша" каби драмалари киритилди. Шунингдек бу жилдда шоирнинг таржима ижодидан намуна сифатида итальян драматурги Карло Гоццининг „Бахтли гадолар" асарини ҳам ўқийсиз
-
Сайланма. Уч жилдлик. Биринчи жилд
Шукрулло,Таниқли ўзбек шоири Шукрулло (Шукрулло Юсупов) олтмиш ёшга тўлди. Шу муносабат билан авторнинг уч жилдлик сайланма асарлари нашр этилмокда. Қўлингиздаги биринчи жилдга ижодкорнинг сара шеърлари, поэмалари ҳамда эртак-достонларидан намуналар жамланди.
-
Сайланма. Уч жилдлик. Иккинчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Ж.Шариповнинг иккинчи жилдига "Хоразм" романининг иккинчи ва учинчи китоблари киритилган. Ҳар иккала китобда Хоразм ўлкасида содир бўлган ижтимоий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар қизиқарли ҳикоя қилинган.
-
Сайланма. Уч жилдлик.Учинчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Ёзувчи Жуманиёз Шариповнинг уч жилдлик "Сайланма"си нашр этилмоқда. Ушбу сўнгги жилдга "Хоразм" романининг тўртинчи китоби киритилди. Унда Хоразм Шўролар жумҳуриятининг Ўзбекистон ССР составига кириш арафасида юз берган воқеалар тасвирланади.
-
Сайланма. Уч жилдлик. Биринчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Таниқли ўзбек совет адиби Жуманиёз Шариповнинг "Хоразм" романи халқимизнинг инқилобий ўтмишидан ҳикоя қилувчи асардир. Ушбу китобда сиз романнинг биринчи қисми билан танишасиз.
-
Танланган асарлар
Шукрулло,Осмонда юлдузлар жимжит милтиллар, Бутун атроф жимжит, мудрайди гуё. Хаёт бағишловчи субҳидам кутиб,Жим богдаги қушлар, ирмоқ ва дарё.
-
Дардингни сев
В.Синелников,Доктор Синелников томонидан ишлаб чиқилган янги дунёқараш модели, муаллифнинг самарали усул ва стратегиялари сизни нафақат шифо топиш, балки касалликнинг олдини олиш сирларидан воқиф этади.
-
Қудуқ
Шуҳрат,Ёзувчи Шуҳрат ўсмирлар ҳаётидан олиб ёзилган ҳикояларида ёш авлоднинг ахлоқ-одоби, меҳнатсеварлиги, бир-бирлари билан дўстликлари ва Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонликларини меҳр-муҳаббат билан тасвирлайди.
-
Шинелли йиллар
Шуҳрат,Шуҳратнинг «Шинелла Йиллар романидаги бош қаҳрамон Элмурод оддий бир йигит, у келажак ҳақида, осойишта меҳнат ҳақида орзу қилишни яхши кўради. Бироқ тез орада немис-фашист қўшинларининг Ватанимизга хиёнаткорона ҳужуми ҳақида хабар келади. Элмурод ҳам минглаб совет ватанпарварлари каби ўзининг бутун куч-қувватини ва билимини Гитлер босқинчиларига қарши курашга бағишлайди. У ўқчи взвод командиридан то батальон командиригача бўлган йўлни шон-шараф билан босиб ўтиб, урушни забт этилган Берлинда тугатади.
-
Ёр истаб
Ҳ.Шарипов,Элимизга манзур шеър ва достонлари муаллифи Ҳусниддин Шариповнинг мазкур тўпламига шоирнинг кейинги йилларда яратган шеърлари саралаб киритилди. Уларнинг аксариятида Ватан дарди, муҳаббат, ёшлик, садоқат мадҳи етакчилик қилади.
-
Достонлар
Шукрулло,Шукрулло поэзиямизда достончилик муносиб ҳисса қўша олган ижодкордир. Давримизнинг юксалиши йўлидаги муҳим поғаналари ҳалқ маънавий ҳаётидаги ҳаяжонли дақиқалар Шукурулло достонларига мавжуд бўлган.
-
Танланган асарлар. Уч томлик. Биринчи том. Шеърлар, балладалар
Шуҳрат,Ёзувчининг ўз қўли билан "Танланган асароар"ини тузиши катта бахт. Шу бахт менга хам насиб бўлди. Лекин бунинг жуда мураккаб ва масъулиятли иш эканини танлашга киришганимда билдим.
-
Чақнайвер, Қуёш!
Шуҳрат,Ёзувчи Шуҳрат ўсмирлар ҳаётидан олиб ёзилган ҳикояларида ёш авлоднинг ахлоқ-одоби, меҳнатсеварлиги, бир-бирлари билан дўстликлари ва Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонликларини меҳр-мухаббат билан тасвирлайди.
-
Кечки нурлар. Шеърлар
Шуҳрат,"Кечки нурлар" таниқли шоир Шуҳратнинг янги лирик-фалсафий шеърларидан тузилган китобдир. Юксак гражданлик руҳ билан йўғрилган, эҳтиросли шеърларда шоир Она-юртни, коммунистик партияни, коммунистик жамият қураётган бунёдкор кишиларни ва бу кишиларнинг юксак фазилатларини улуғлайди.
-
Танланган асарлар. Икки томлик. 2 том Драмалар ва повестлар.
Тарас Шевченко,Тарас Шевченко асарлар тўпламининг мазкур иккинчи томи Давлат адабиёт нашриёти 1956 йилда чиқарган Тарас Шевченко асарлар тўпламининг учинчи томидан таржима қилинди.
-
Менга хуш хабар айт
Орипов А.,Мутафаккир шоир ҳаёт ва мангулик, иймон, диёнат ва эзггулик сингари абадий мавзуларда қалам суради. Тўпламдан шунингдек Италия сафари вақтида ёзилган шеърлар ҳам ўрин олган.