-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 4-жилд: Алпомиш
Муҳаммад Жонмурод ўғли Пўлкан, Эргаш Жуманбулбул ўғли,Adabiyot, -
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Боғчасарой фонтани
Александр Сергеевич Пушкин,Даҳолар сиёсий мақсадлар учун яшамайдилар. Шу сабабли Пушкин даҳоси ҳам шовинизм каби иллатдан аллақанча юксакликда макон топади. Даҳолар ўз азалий табиатига кўра инсоний эрк ва миллий озодликка хизмат қиладилар. Пушкиннинг ҳам армони, идеали озодлик эди. У эркинлик ва озодлик куйчисидир. Пушкиннинг шеърияти ҳар жиҳатдан - шаклан, руҳан ва маънан шарқ шеъриятига яқин. Унинг айрим тўртликлари теранлиги, маъносининг чуқурлиги, фалсафийлиги билан бизнинг рубоийларни эслатиб туради. Унинг шеърияти шарқ руҳи билан чуқур суғорилган десак муболаға бўлмайди.
-
Буюк туйғу
Ҳамзаматов Расул,Таниқли авар шоири Расул Ҳамзатовнинг самимий ёзилган мухтасар таржимаи ҳолини ўқир экансиз, беихтиёр ҳушёр тортасиз. Жаҳон адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлари билан ер юзини қуёш нуридай мунаввар этган шоир ҳали бургут юксаклигига кўтарилмаганлигига иқрор бўлиб, ўз олдига юксак мақсадларни қуйиб, асосий китобини ёзишга чоғланаётганини баён этади.
-
Hayrat ul-abror
Alisher Navoiy,Buyuk shoir va mutafakkir Alisher Navoiy "Xamsa"sining birinchi dostoni "Hayrat ul-abror" ("Yaxshilar hayrati") beshlik yaratish an`analari asosida yaratilgan falsafiy ruhdagi asar bo`lib, unda muallifning hayot va insoniyat, davr va zamonlar, mashhur tarixiy shaxslar, saltanatlar va vorislik, komil insonlar to`g`risidagi qarashlari o`z ifodasini topgan.
-
Ҳалолликда ҳаловат бор
Абдукарим Абдураимов,Ушбу китобга киритилган қиссалар ва ҳикояларда одамларнинг кундалик турмушидаги оддий воқеалар баён этилган. Муаллиф ҳаётимизда эзгулик, яхшилик, инсоф, диёнат, меҳp, мурувват, саховат сингари чин инсоний фазилатлар нақадар муҳимлигини ёзганлари орқали ўқувчи диққатига ҳавала этишга интилган.
-
Севмоқ шунчалар гўзал бўлса
Сема Марашли,Ушбу китобнинг ўзбек тилидаги таржимасининг барча хуку изгари «Мисбах, китоблари» жамоасига тегишли булиб, рухсатсиз нусха кучиришнинг барча турлари шаръан харом хисобланади ва хонунан ман этилади.
-
Овчининг хотиралари
Тургенев Иван Сергеевич,Таниқии рус классик ёзувчиларидан бири Иван Сергеевич Тургенев ўз асарларида оддий халқнинг турмуш тарзини, табиат манзараларини чизишда ноёб қобилиятини намоён этиб, кенг китобхонлар оммасининг эътиборига сазовор бўлган. Унинг маҳорат билан ёзилган ҳикоя, қисса ва романлари ўзининг беқиёслиги билан ўқувчини ҳайратга солади.
-
Саодат йўли
О. Салимов, М. Бекмуродов, Н. Халилов,Қўлингиздаги китоб ўзбек халқининг маънавий олами, маданий ва маърифий савиясини тўлиқ англашга ёрдам беради. Ушбу китобни ўқир экансиз, қалбингизга яқин ҳамроҳ топгандек, сизни эшитадиган ва кўмак беришга тайёр турган шарқ донишманди билан суҳбат қургандек бўласиз. Бинобарин, ушбу битиклар ҳозирда бутун жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган ўнлик саноқ тизими, алгоритм, алгебра, кимё, астрономия, тиббиёт ва боиқа илм-фан содаларида кўплаб ноёб кашфиётлар эгаси бўлган ўзбек халқи маънавий оламининг дуру гавқарларидир.
-
Wuthering Heights
Emily Bronte,1801-I have just returned from a visit to my landlord-the solitary neighbour that I shall be troubled with. That's how all begun...
-
Қизлар китоби
Шомансурова Р.,Ҳамма даврларда ҳам оилада қизлар тарбиясига жуда катта аҳамият бериб келингани сабабли, шарқ китобатида мавзуси қизлар тарбиясига бағишланган асарлар жуда кўп. Эътиборингизга ҳавола этилаётган "Қизлар китоби" ҳам қизлар тарбиясида, уларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда, инсоний нозик муносабатларни ўрганишда шарқона одобга оид битилган шундай китоблар шодасидаги бир инжу бўлиб қолади, деган умиддамиз.
-
Зубдату-т-таворих тарихлар сараси
Муҳаммад Ризо Огаҳий, Жабборов Н.,Ушбу нашр адабиёт, тарих, манбашунослик ва матншунослик соҳаси мутахассислари, филология ва тарих факультетларининг бакалавриат ҳамда магистратура босқичлари талабаларига, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон (Огаҳий ҳақида мақолалар)
Абдуғафуров А.,Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртларн талабаларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Темур Малик
Мирмухсин,Ватанга муҳаббат, она тупроқ ҳимояси ҳамма даврларда ҳам муқаддас бўлган. XIII асрда жасур ватандошимиз Хўжанд ҳокими, саркарда Темур Малик она юртни чет эл босқинчиларидан ҳимоя этишда ўз қардошлари билан биргаликда мисилсиз қаҳрамонлик кўрсатди.
-
Огаҳий лирикаси
Мажидий Раҳмат,Ўзбек адабиёти тарихида хоразмлик шоир ва олим Муҳаммад Ризо Огаҳий ўзига хос ўрин эгаллайди. Раҳмат Мажидийнинг ушбу манографияси ана шу атоқли шоир лирикасининг таҳлилига бағишланган. Автор Огаҳий лирикасининг образлари. жанрлари масаласини кенг ёритади, шунингдек. шоир бадиий маҳораги ҳақида ҳам сўзлайди. Китобда йўл-йўлакай арузга оид баъзи фикрлар айтиб ўтилади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари:8-жилд
Ислом шоир Назар ўғли,"Соҳибқирон" достонида ўз манфаати учун ҳар қандай қабиҳлик ва имонсизликдан қайтмайдиган ичи қора ўгай оналар томонидан қилинган туҳмат оқибатида дунёга келиши биланоқ онасининг бағридан мосуво бўлган эгизакларнинг бошидан кечирган ғаройиб воқеалар тасвирланган.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари: 7- жилд
М.Жонмурод ўғли Пўлкан,Алибек билан Болибек достони "жангнома достонлар"нинг ёрқин намунасидир.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 6-жилд:
Ислом шоир Назар ўғли,у достон ака-ука эгизаклар жасоратини куйловчи достондир.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 5-жилд: Ширин билан Шакар
Раҳматулла Баракаев,Ўзининг жанрий хусусиятларига кўра "Ширин билан Шакар" достони ўзбек романтик эпосининг энг гўзал намуналаридан бири
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 4-жилд: Алпомиш
Муҳаммад Жонмурод ўғли Пўлкан, Эргаш Жуманбулбул ўғли,"Алпомиш" достони бадиий жихатдан энг мукаммали атоқли достончи Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган.Бу вариант қахрамонлик эпосининг энг яхши анъаналарини ўзида сақлаган.
-
Тақдир чархпалаги
Григол Абашидзе,Ёзувчи Нур Аҳмад томонидан ўзбек тилига ўгирилган "Тақдир чархпалаги" романи, йигирманчи аср гуржи адабиёти намоёндаларидан бири Григол Абашидзе қаламига мансуб бўлиб, Гуржистоннинг қонли ўтмишидан ҳикоя қилувчи машҳур трилогиясининг бир қисмидир. Бу асар Гуржистон тарихидаги энг фожиали даврни - Чингизхон билан савашларда гоҳ енгиб, гоҳ енгилиб, боболарининг буюк салтанатини қайта тикламоқ орзусида ёнган Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг гуржи ерларини босиб оилши тарихидан ҳикоя қилади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 3-жилд Қиронхон
Абдуҳалимов Б., Жўраев М., Юнусов О,Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётининг энг нодир дурдоналаридан иборат ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 январдаги "Алпомиш достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги 17-сонли қарорининг 7-банди ҳамда 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган "2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури"нинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида бажарилаётган "Ўзбек халқи ижоди ёдгорликлари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари" номли фундаментал илмий лойиҳа асосида тайёрланди.