-
-
Jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyoti, sport mashqlari,
-
Haykaltaroshlik,
-
-
Jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyoti, sport mashqlari,
-
-
-
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Танланган асарлар. Икки томлик. 1 том. Шеърлар ва поэмалар
Тарас Шевченко,У деҳқон боласи эди, аммо маънавий оламнинг ҳокими бўлди. У крепостной деҳқон эди, лекин кишилик маданиятининг улуғ ва мужассам қудратига айланди, у Россия ҳарбийлари дастидан ўн йил жафо кечди.
-
Adaptiv sport o'yinlari (Basketbol) o'qitish metodikasi
N.Sh.Bobomurodov,Mazkur o'quv qo'llanma oliy o'quv yurtlarlnlng 5610500-Sport faoliyati (Adaptiv jismoniy tarbiya va sport) bakalavr yo’nalishiga mo'ljallangan bo'llb, 'Adaptiv sport o'yinlarlni (basketbol) o'qitish metodikasl" fani o'quv dasturi asoslda yaratilgan. Ushbu o'quv qo'llanmada adaptiv sportning asosly vazifalari va adaptiv sport o'yinlarini (basketbol) o'yin usullari va texnlk uslublami takomlllashtirish hamda o'yin qoidalarining ahamlyatl ochlb berilgan. Bundan tashqarl amally mashg'ulotlarda o'rgatish bosqichlarl va vositalari samaradorllgi, llg’or tajribalar asoslda o'yin texnikasi va taktikasiga o'rgatish texnologlyalari yorltib berilgan.
-
Мустакиллик даври ўзбек меъморчилик ва монументал хайкалтириидик санъати
Х. Султонов,Ушбу альбом-рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг бевоситаташаббусива раҳбарлигида мустақиллик даврида миллий ва меъморчилик ва ҳайкалтарошлик санъати равнақ топаётгани ҳамда бу соҳа ривожида кузатилаётган янгича ғоявий-бадиий йўналиш ва ўзгаришлар хусусида сўз юритилади. Айни шу даврда меъмор ва ҳайкалтарошларимиз томонидан яратилган, юрти- мизнинг турли ҳудудлари ва хорижий давлатларда қад ростлаган ёдгорлик мажмуалари ва монументал асарларнинг ёрқин суратлари китобдан ўрин олган.
-
Шеърият-86
Хуршид Даврон,Бу мажмуага ўзбек шоирларининг 1986 йил давомида вақтли матбуотда чоп этилган сара шеърлари танлаб олинди. ЎЗбек адибларининг хотиралари, шеърият ҳақидаги мақолалари, Дўрмонда ўтказилган ёш ижодкорлар анжуманда тақдирланган ёш шоирларнинг шеърлари киритилди.
-
Adaptiv jismoniy tarbiya va sport nazariyasi va uslubiyati
L.Z. Xolmurodov, S.R. Uraimov,Darslikda adaptiv jismoniy tarbiyaning tarixi, atamalari, turlari, mamlakatimizda adaptiv jismoniy tarbiyaning rivojlanish tarixi, adaptiv jismoniy tarbiya nazariyasining asosiy tushunchalari batafsil, tushunarli va sodda tilda bayon etilgan. Darslik O‘zbekiston Davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti talabalari va magistrlari hamda maxsus maktab internet o‘qituvchi va o‘quvchilari uchun mo‘ljallangan.
-
Асарлар тўплами. Саккиз томлик. Тўртинчи том
Михаил Шолохов,"Тинч Дон" романининг тўртинчи томида Дондаги гражданлар урушни — 1919 йил март ойида Дон вилоятининг шимолий қисмида рўй берган Дон казаклари қўзғолони тасвирланган.
-
Чорак аср девони
Мақсуд Шайхзода,Бугун соясида ўтирмоқ истайман, То сезай ўзимни чамбарчас у билан. Буюк васиятига соқчидик кунларим, Қалин жилдларида тонг отар тунларим.
-
Аскар кундалиги
Эшқобил Вали,Қўлингиздаги китобдан Эшқобил Валининг афғон уруши ҳақидаги "Аскар кундалиги" асари, Шунингдек, бошқа бир қанча ҳикоялар жой олган.
-
Ўзбекистон Республикаси 100 саволга 100 жавоб
В. Тюриков, Р. Шоғуломов,Ушбу китоб жонажон Республикамизнинг мустақилликка эришган кунидан бошлаб ҳозирги кунга қадар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги туб ўзгаришларга бағишланган юз саволга юз жавобдан иборат.
-
Шеъриятидан
Ҳофиз Шерозий,Форс-тожик классик шеъриятида ғазалчиликни энг юқори чўққига кўтарган шоир - жаҳон лирикларининг сарвари Ҳофиз Шерозий ҳисобланади. Унинг ижоди Алишер Навоий, Абдураҳмо Жомий, Гёте, Пушкин, Фет каби буюк шоирлар томонидан юксак баҳоланган.
-
Мангу қўшиғимсан, Ватан
Зикрилла Неъмат,Мангу қўшиғимсан, ватан 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан нашрга тайёрланди.Шоирнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида ёзилган шеърлар, ғазаллари ва Спитамен номли достонидан таркиб топган ушбу китоб ватан ҳимоячилари учун муносиб туҳфа бўлади, деган умиддамиз.
-
Шайтоннинг шароби
Зоир Зиё,Ушбу адабиёт 2013 йилда Тошкентда "Наврўз" нашриётида чоп этилган бўлиб, барча китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Dunyoning ishlari
O'.Hoshimov,Sevimli yozuvchimiz O'tkir Hoshimovning mazkur qissasi onalarga qo'yilgan haykal bo'ldi, desak, mubolag'a bo'lmaydi. Qissani o'qib, har birimiz undan o'z onamiz siymosini topamiz. Ko'zimizga yosh olamiz, xulosa chiqaramiz, ibrat olamiz. Nashriyotimiz O'tkir Hoshimov uslubiga xos bo'lgan sodda va tushunarli tilda yozilgan, bir o'tirishda o'qib chiqiladigan bu asarni yana bir bor Siz aziz kitobxonlarga taqdim etadi.
-
Назарий поэтика масалалари
Жўрақулов Узоқ,Адабиётшунос Узоқ Журақуловнинг мазкур китоби “Бадиият ва назария”, “Адабий-тарихий жараён”, "Жаҳон адабиёти муаммолари”, “Чизгилар" деб номланган тўрт бўлимдан ташкил топган. Китоб филолог-мутахассислар. катта илмий ходим-изланувчилар, филология, журналистика, фалсафа факультетлари магистратура, бакалавриат босқичи талабалари ва барча бадиий ижод масалаларига қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Инқилоб ва ижод
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг сермазмун ва кўпқиррали ижодий фаолияти ўзбек совет маданияти тарихида катта ўрин эгаллай- ди. Адабиётшунос Лазиз Қаюмовнинг мазкур китобида Ҳ. Ҳ. Ниё- зийнинг поэтик ижоди таҳлил қилинади. Автор шоирнинг бир қанча янги топилган асарларини ҳам тадқиқот доирасига киритиб, бу темани анча кенг планда ёритган. Ушбу тадқиқот ишида атоқли шоиримизнинг ижодий эволюцияси ва ўзбек совет адабиёти тари- хида тутган ўрни кўрсатиб берилади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг халқ озодлик ҳаракатига ва Улуғ Октябрь социалистик революция- сига бўлган муносабати китобнинг марказий мавзуидир.
-
-
Дарёлар уфқи-денгиз
М.Қўшмоқов,Шоир ва адабиётшунос Муҳаммадали Қўшмоқовнинг мазкур адабий танқидий мақолалар тўплами асосини фольклор ва классик шеърият намоёндалари ижодига, жумладан, ўзбек халқ оғзаки ижодининг айни даврдаги маданнӣ жараёнда тутган мавқеи, достончи Эргаш Жуманбулбул ўғли Ленииномаси, демократ шоир Муқимий шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлилига бағишланган тадқиқотлари ташкил этади.
-
Бир кун қайтаман
А. Қосимов,Инсон умри беиз кечмайди, меъмордан қаср, бастакордан куй, шоирдан сўз қолади. Марҳум шоир Асқар Қоси- мовнинг «Бир кун қайтаман» тўплами унинг вафотидан кейин эълон қилинаётган биринчи китобидир. Мазкур китобга шоирнинг эълон қилинмай қолган шеърлари билан бир қаторда «Фаввора», «Мовий осмон», «Замин кўрки», «Толбаргак» «Кўнглим кабутари», «Сирлар» каби қатор тўпламларидаги әнг сара шеърлари ва «Сирлар» драматик достони киритилди.
-
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам...
Пирмат Шермуҳамедов,Таниқли публицист, филология фанлари доктори, Ўзбекистон ССР Ёзувчилир союзи қошидаги Оролни мухофаза қилиш комитетининг раиси Пирмат Шермуҳамедовнинг ушбу китобига қайта куриш руҳидаги долзарб мавзуларга бағишланган публицистик асарлари киритилди. Уларда муаллиф Орол денгизини сақлаб қолиш, пахта якка ҳокимчилигига карши кураш, табиатни ва инсон соғлигини асраш муаммолари ҳақида мулоҳаза юритади.
-
Гулбоғ насими
Шоислом Шомуҳамедов,Шарқона ҳикоят услубида ёзилган кичик-кичик ҳаётий ҳикоялардан таркиб топган ушбу мажмуа муаллифнинг бундан илгари нашр этган «Гулбоғ» (1972) ва «Гулбог сайри» (1978) китобларининг тадрижий давоми бўлиб, муаллиф унда турмушимиздаги салбий ва ижобий ҳодисаларни қаламга олади, одамлар табиатида учрайдиган яширин тубанликни фош этади, улар устидан кулади, ўзининг ахлоқий қарашларини ифода этиб, китобхон онгига сингдиради. Қатра ҳикоялар замирида муаллиф бошидан кечирган, ўзи мушоҳада этган воқеалар ётгани сабабли уларни бадиий ифода этилган ёндомалар дейиш ҳам мумкин. Уларнинг ахлоқий-тарбиявий қадри айни шунда бўлиб, кўплаб китобхонлар қалбида акс-садо беради.