-
-
Tilshunoslik,
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Тилшуносликнинг долзарб масалалари.(ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ) VI КИТОБ
Жамоа,Тўпламда замонавий тилшуносликнинг энг долзарб масалаларига бағишланган илмий мақолалар жамланган. Қизиқарли тадқиқотлар, янгича қарашлар, дадил фикрлар баён қилинган, баҳсли масалалар кўтарилган. Тўплам филолог мутахассислар, талабалар ва тилшунослик ихлосмандларига мўлжалланган.
-
Исм чиройи
Э.Бегматов,Асарда ўзбекларнинг болага исм қўйнш одатларн, диний маъноли исмларнинг юзага келиши ва улар англатадиган маънолар, улкан маданий-маънавий қад рият бўлмиш исмларнинг луғавий бойлигини эъзозлаш, асраш йўллари таҳлил қилинади, ўғил болалар ва қиз болалар исмларидан намуналар берилган. Рисола ЗАГС ходимларига, паспорт бўлими хизматчиларига, болаларига чиройли исм қўйиш ниятида бўлган ота-оналарга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Яхши исм-инсонга ҳусн
С.А.Ризаев А.И.Мирзаев,Ушбу китобча кенг китобхонлар оммасига мўлжалланг бўлиб, унда ўғил ва қиз фараандларимизга қўйиладиган исмлар, уларнинг янги ва эски алифбода ҳамда инглиз ва испанча ёзилиши келтирилган,
-
Ифодали ўқиш
Қ. Орипов М. Обидова,Қўлланмада ифодали ўқишнинг назарий ва амалий масалалари, унга боғлиқ равишда нутқ техникаси, унли ва ундош товушлар талаффузи ҳамда бадиий асарларни ифодали ўқиш методикаси ёритилди.
-
Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили
М. Мукаррамов,Мазкур монография ўзбек тилшунослигида кам ўрганилган стилистика преблемаснга бағншланган. Ишда илмий стилнинг экстралингвистик белгилари, лексик-семантик, морфологик ва синтактик хусусиятлари ёритилган. Адабий тил бирликларининг илмий стилда қўлланиш хусусиятлари, уларнинг бошқа функционал стиллардан фарқли белгилари анализ қилинган, Монография тилшунос-туркологлар, аспирантлар, олий ўқун юртлари филология факультетларининг ўқитувчи на студентлари ҳамда редакция, нашриёт ходимларига мўлжалланган.
-
Мактабда бадиий асар тилини ўрганиш
Ж. Эсонов,Автор ушбу қўлланмада республика мактабларидаги ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларига асосланиб, ўрта мактабда бадиий асар тилини ўрганишнинг баъзи масалалари ва машғулот намуналарини кўрсатишни асосий вазифа қилиб олган. Мазкур қўлланма мактабда бадиий асар тилини ўрганиш методикасини яратиш борасида дастлабки қадам сифатида адабиёт муаллимларига амалий ёрдам кўрсата олса ҳамда ўқитувчилар қўлланманинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирсалар, муаллиф ғоят миннатдор бўлур эди.
-
Хоразмда битилган қўлёзмалар
[],Қўлингиздаги мажмуа қадимий илм-маърифат маскани Хоразмда битилган бой ёзма меросимизнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида сақланаётган нусхалари тавсифидан иборат. Тарих, адабиёт, аниқ ва табиий фанлар мутахассислари, умуман ёзма мерос мухлисларига мўлжалланган.
-