-
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Эьзоз
Зарифбой Дусимов,Хар бир инсон уз умрини хаётга багишлайди.Бу хаёт эса инсониятни синовлардан утказади.Уйлаб карасак,одамзодга берилган энг улуг неьматлардан бири-гузал хаётдир.
-
Узбек тилидан маьрузалар мажмуаси
М.А. Хамроев,Мазкур мажмуа узбек тилининг фанининг барча булимларинини камраб олган булиб,хозирги узбек адабий тили хакида анча тулик маьлумот бериш учун мулжалланган.
-
Рус тилининг амалий грамматикаси мустақил ўрганувчилар учун
Р.Толипова,Ушбу кўлланма 2009 йилда чоп этилган «Узбек ва рус тилларинннг киёсий курси номли китобнинг кайла ишланган ва тўлдирилган вариантидир. Барча машқларнинг калити мавжудлигини хисобга олиб. кўлланмадан тилни мустакил ўрганишда фойдаланиш мумкин.
-
Адабий норма назарияси
Э.БЕГМАТОВ, А.МАМАТОВ,Мазкур китобда чет эл тилшунослигида, рус тилшунослигида ва туркийшуносликда адабий тил ва адабий нормага оид ишлар ўрганилган, таҳлил қилинган ва улар илмий жиҳатдан умумлаштирилган. Китобда адабий норма тушунчаси, адабий нормадан талаб қилинувчи мезонлар, адабий норманинг типлари, адабий норманинг шаклланиш ва яшаш қонуниятлари, адабий тилни нормалаш каби муаммолар ўрганилган.
-
-
Zamonaviy Koreys nasri antologiyasi
Ziyamuhamedov J.T.,Zamonaviy koreys nasri antologiyasi o'z ichiga birinchi marotaba o'zbek tiliga tarjima qilingan asarlarni oladi. Mazkur asarlar koreys mualliflari tomonidan XIX asrning oxiri-XX asrning 50-yillariga qadar yaratilgan. To'plam Koreya tarixi, tili va adabiyotini o'rganayotgan hamda badiiy tarjima nazariyasi va amaliyoti bilan shug'ullanayotgan, Koreya madaniyati va san'atiga qiziquvchi talabalarga mo'ljallangan.
-
Алифбе
Қодиров М., Ҳакимжонов М.,Алиф алифбенинг биринчи харфидир. Алиф ўнг томондан (ўзидан олдин) келадиган Харф билан қўшилади, ўзидан кейин келган харфга эса кўшилмайди. Алифнинг алохида шакли юқоридан пастга қараб ёзилади: Бошқа харфлар билан қўшилиб ёзилганда ўнгдан, сатр чизиғидан бошланиб, пастдан юқорига қараб ёзилади.
-
Sotsiolingvistika
Usmanova Sh., N.Bekmuxamedova, G.Iskandarova,Mazkur o'quv qo'llanmada sotsiolingvistika fanining asosiy tushunchalari, masalalari, yo'nalishlari va metodlari tahlil va talqin etilgan. Shuningdek, kitob so'nggida sotsiolingvistikaning tayanch terminlari lug'ati (glossariy) keltirilgan. Ao'llanma filologiya fakultetlarinig talabalari, magistrantlari, o'qituvchilari, tadqiqotchilari hamda keng kitobxonlarga mo'ljallangan.
-
Ўзбек тилининг имло луғати
Е.А. Умаров,Луғатларда сўзлар алохида тартибда жойлаштирилади. Мустақилликдан кенийтилимизга кириб келган кўпигина сўзлар луғатлардан жой олди.
-
Боғчаларда ўзбек тилини ўргатиш
Асқархўжаева М.,Мазкур методик қўлланма Республикамизда таълим-тарбия ишлари рус тилида олиб бориладиган мактабгача тарбия муассасаларида кичкинтойларга давлат тили бўлган ўзбек тилини ўргатишга бағишланган.
-
Тилшуносликка кириш-курсидан практикум
Ш.Каримов,Мазкур қўлланма чет тиллар институти ва педагогика олий ўқув юртларининг чет тиллар факультетлари 1-курс студентлари учун мўлжалланган
-
Нутқ ўстириш машғулотлари
Ғуломов А., Қобилов Б.,Она тили ўқитишдан асосий мақсад ўқувчиларда ўз она тилида фикрни тўғри, аниқ, равшан ва гўзал ифодалай олиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
-
Ўзбек адабий тили тарихи
Турсунов У., Ўринбоев Б., Алиев А.,Мазкур дарсликда ўзбек адабий тилининг энг қадимги даврдан ҳозиргача бўлган тараққиёт босқичлари тарихий-сиёсий асосда тадрижий таҳлил этилган. Адабий тил ривожига Махмуд Кошрарий, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Яссавий, Рабғузий, Хоразмий, Лутфий, Атоий, Алишер Навоий, Бобур, Мухаммад Солиҳ, Абулгози Баҳодирхон, Турди, Махмур, Гулханий, Фурқат, Завеяй, Хамза, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор каби суз санъаткорларининг қўшган ҳиссалари, уларнинг тил ва услуб соҳасидаги ўзига хос томонлари мунтазам баён қилинган.
-
Ўзбекистоннинг кўҳна туркий-рун ёзувлари
Раҳмонов Н., Матбобоев Б.,Мазкур китобда Ўзбекистон ҳудудидан кейинги йилларда топилган қадимги туркий-рун ёзувлари таҳлил қилинган. Шунингдек туркий-рун ёзувларини ҳудудийлаштиришга оид янги қарашларга муаллифлар ўзларининг муносабатини билдирадилар Ўзбекистоннинг кўҳна ёзувларини илмий жиҳатдан ўрганишга оид ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини баён қилади.
-
Граматика ўқитишнинг лингвистик асослари
Т. Мирзақулов,Сўнгги йилларда ўзбек тилшунослигида эришилган ютуқлар таълим мазмуни ва ўқитиш усулларига туб ўзгаришлар киритиш заруратини вужудга келтирди. Бундай зарурат Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақидаги Қонуни мантиқидан келиб чиқади. Ўзбек тилининг давлат тили мақомига эга бўлиши унинг имкониятларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида тўла рўёбга чиқаришга ундайди. Ана шу имкониятларни тегишли даражада кўрсатиш ва амалда мустаҳкамлаш, айниқса, она тили ўқитувчилари зиммасига катта масъулият юклайди.
-
Ўзбек тили
Назаров К., Сайфуллаева Р. , Убайдуллаева М.,Кишилар тил воситаси билан-ўзаро алоқа боғлаб, ўз фикрларини баён қилиб, бир-бирларининг мақсадларини тил орқали тушунадилар ва тушунтирадилар. Демак, одамларнинг ҳаётида тилнинг аҳамияти катта.
-
Ўзбек ва рус тилларини қиёслаш
Ш.Раҳматуллаев,Ушбу қўлланма ўзбек тили билан рус тилининг товуш тизимидаги, грамматик қурилишидаги ўзаро ўхшаш нуқталар таъкидланиб, асосий эътибор бу икки тил тузумидаги энг муҳим фарқларни қиёсан баён этишга қаратилди. Қўлланма Ўзбекистон республикаси олий ўқув юртларида "ўзбек тили ва адабиёти" ихтисослиги бўйича, шунингдек "ўзбек мактабларида рус тили ва адабиёти" ихтисослиги бўйича таълим оладиган талабаларга мўлжалланган.
-
Ўзбекча-арабча сўзлашгич
Б.Ибраҳимов,Қўлингиздаги «Ўзбекча-арабча сўзлашгич» олий ўқув юртларининг шарқ факультети ёки араб бўлимларининг қуйи курс талабалари ҳамда ўзбек тили ва адабиёти факультетларида араб тилидан таҳсил кўраётган толиби илмлар, араб тилига ихтисослашган махсус ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, кечки араб тили курсларининг тингловчиларига мўлжалланган.
-
Ўзбек тили систем лексикологияси асослари
Неъматов Ҳ.,XX аср тилшунослик фанидаги кескин бурилиш нимадан иборат? Бу тилға тизим сифатида ёндашиш ҳамда тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлашдан иборатдир. Назариётчи тилшуносларнинг ушбу саволга шундай жавоб беришлари айни ҳақиқат. Бинобарин, тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш, тилга тизим сифатида ёндашиш, тилни тизим қонуниятлари асосида ўрганиш тилшуносликда катта бурилиш ясади ва тилшунослик фанининг ривожига жиддий туртки бўлди.
-
Саводи таълим
Шермуҳаммад Мунис,Ушбу китобча минг йиллик маънавий меросимиз яратилган хат ҳақида мукаммал маълумот берувчи асл манбалардандир.