-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tarix,
-
-
-
-
-
Ўзбек миллий кийимлари XIX-XX асрлар
Содиқова Н.,Кийим - кечаклар ўзбек халқи тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий - маданий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Кийимларда бирон - бир эл - элат тарихига бориб тақала-диган анъаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади. Жамият турмуши, иқтисодиёти ва сиёсатида ўзгаришлар бўлиб туриши билан бир вақтда кийим шакллари ҳам ўзгариб боради, унда халқнинг моддий аҳволи, кишиларнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам-да оилавий турмушнинг баъзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийим - кечаклари жуда хилма - хил, ранг - баранг ва жозибалидир. Маълумки, кийимлар бирон - бир байрамларда, маросимларда кийиладиган ҳамда кўчалик, уй-лик, кундалик кийимларга ажратилади. Кийимлар ўз навбатида ички, устки, бош - оёқ кийимларга бўлинади.
-
Ўзбек халқи байрамлари
У.Қорабоев,Қўлингиздаги китобда бир неча минг йиллик ўзбек халқи байрамларининг тарихи,хусусан энг қадимги даврдан то хозирги кунгача бўлган тараққиёт босқичлари унинг муҳим анъаналари ўтмиш тажрибалари ҳамда шўролар давридаги аҳволи ва, ниҳоят мустақиллик йилларидаги Ўзбекистон байрамлари,уларнинг ҳалқаро аҳамияти ва истиқболи сўз юритилади.
-
Ozarbayjonliklarga qarshi etnik tozalash va milliy qirg'in siyosati Xo`jayli milliy qirg'ini
Ali Hasanov,Kitobda Ozarbayjon tarixining turli davrlariga oid sana va хaritalar, munozaralarning nizomga solinishiga oid BMT qabul qilgan buyonnomalar, Armaniston qurolli кuchlari tomonidan Ozarbayjonning ishg'ol qilinganligi haqida ma'lumotlar va fotosuratlar ham ilova ilova qilingan. Kitob tashqi siyosat masalalari bilan shug'ullanadigan mutaxassislar hamda keng kitobxonlar ommasiga mo`ljallangan.
-
Очерки истории городов Узбекистана
Ю.Ф.Буряков,Авторским коллективом предложены материалы, освещающие ранний период урбанизации и формирования городов в архаическую эпоху период античности. Рассматриваются вопросы сложения и преемственности материальной и духовной культуры отдельных историко-культурных областей Узбекистана
-
Тарихи Рашидий
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Аёзий,Икки дафтардан иборат бўлган ушбу китобда XIV-XVI асрларда Марказий Осиё худудида яшаган халқлар, ҳукумронлик қилган хон ва подшолар хонадони тарихи, сиёсий, ижтимий-иқтисодий, маданий ҳаёт, шу жумладан давлатчилик тизими, халқаро муносабатлари, географик жойлашуви, этнографияси, этногинези акс этган.
-
Ҳамро Полвон
Қаҳрамон Ражабов, Дилшод Ражабов,Мустақиллик бизга жуда кўп эзгуликлар ва яхшиликлар ато этдики,уни санаб адо қилиш қийин.
-
Temur tuzuklari
Alixon Sog'iniy,Temur tuzuklari (Tuzukiy Temuriy) Malfizoti Temuriy voqioti Temuriy nomlari bilan ham atab kelingan.
-
Ўзбекистон тарихи (1917 -1991 йиллар) 1-китоб
Р.Абдуллаев,Мазкур китобда Ўзбекистоининг совет даври тарихини холис ёритишга харакат қилинди. Айни пайтда тахрир хайъати ва муаллифлар жамоаси унда келтирилган барча фикрлар, давр воқеаларига берилган бахолар ва хулосаларнинг мутлақ тўғри эканлигига даъво қилмаган холда, бу мураккаб давр тарихига нисбатан ўз муносабатини шакллантириш ихтиёрини китобхоннинг ўзига хавола қилади. Китоб юзасидан билдирилган барча таклиф ва мулохазалар миннатдорчилик билан қабул қилинади хамда кейинги нашрларни тайёрлашда албатта инобатга олинади.
-
Қадимги цивилизациялар
Ш.Эргашев,Китоб цивилизациялар тарихига бағишланган тадқиқотнинг биринчи қисми, унинг иккинчи қисми «Замонавий цивилизацияларнинг шаклланиши» деб номланиб, у Европа, Осиё, Америка ва Африкадаги замонавий цивилизацияларни қамраб олган.
-
Ўзбекистон тарихи ёш тадқиқотчилар нигоҳида
Қаҳрамон Ражабов,Ўзбекистонда бугунги кунда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
-
Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати
З.Чориев,Ўзбекистон XXI асрга дадил кириб бораётган бир даврда,мамлакатимиз ва халқимиз хаётида туб ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.
-
Хива хонлиги туркманлари
О.Қўшжонов, Г.Дурдиева,Ушбу рисолада Хива хонлиги туркман уруғларининг хонлик ижтимоий-иқтисодий ҳаётида эгаллаган мавқеи, уларнинг Хоразм вохасига қаердан, қай вақтда ва қандай кўчиб келиб, воҳанинг қайси ҳудудида мулклик, ватанлик бўлиб қолганликлари; улар билан хон хукмдорлари орасидаги муносабатлар тўғрисида баён қилинади.
-
Қадимги Фарғона тарихидан
Абдухолиқ Абдурасул ўғли,Мазкур китобча хитой манбаларида қайд,этилган 2100 йил илгари Фарғона-Хитой муносабатларига бағишланган.
-
Хоразмда тарихнавислик
Муниров К.,Хоразм — энг қадимий маданият марказларидан бири. Дунё фани ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар, шоирлар ва тасаввуф машойихлари стишган бу заминда хонлар ҳукм сурган даврларда миллий тарихнавислик мактаби шаклланди.
-
Xojali genosidida o`lgan insoniyat
Saybnazarov A.,Ushbu risolada o`quvchilar e`tiboriga Xojali genotsidi sabablari va mohiyati taqdim etiladi. Xojali genotsidi sabablari va mohiyati taqdim etiladi. Xojali qirg`ini Ozarbayjon tarixiga eng qo`rqinchli va fojiali sahifalaridan biri sifatida kirdi.
-
XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ бошларида Тошкентнинг "Янги шаҳар" қисми тарихи
Исмоилова Ж.,Ушбу асар кўхна ва қадимий Тошкент шаҳри тарихига бағишланган. Хусусан, Тошкентнинг "янги шаҳар" қисмидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тарихий ҳужжатлар ва манбалар асосида илмий таҳлил қилинган.
-
Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишнинг ягона концепцияси
И.Турсунов,Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишнинг ягона концепциясини яратиш еса бу борада марказий ўринлардан бирини егаллайди.
-
Долғали давронлар
Баҳодир ҳожи Бобожонов,Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Оллоҳнинг инояти ила Хоразм подшоҳлари тарихига,хусусан Саййид Муҳаммад Раҳимҳон Соний-Феруз хазратларининг хонлик даврларига оид янги бир асар ёзишни кўглимизга тутдик.
-
Амир Темур
Аҳмедов Бўрибой,Ушбу китоб улуғ соҳибқирон ҳақида кейинги йилларда ёзилган асарлардан бири. У XV ва XVI аср бошларида яшаган, замонни ҳам, Амир Темурни ҳам яхши билган тарихчи олимлар: Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздий, Ибн Арабшоҳ, Мирхонд, Хондамир, Бобур ва бошқаларнинг асарлари, Амир Темурнинг Франция, Англия, Туркия ва Венеция ҳукмдорлари билан олиб борган ёзишмалари, шунингдек, юртимиз ва хорижий мамлакатларда битилган илмий ва илмий-оммабоп китобларни таҳлил қилиш асосида ёзилган.
-
Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларининг тарихи
Ҳамид Зиёев,Муҳтарам юртбошимизнинг мазкур сатрларда изҳор эттан фикрлари тарихий ҳақиқатни акс эттириб, катта сиёсий ва илмий аҳамият касб этади. Маълумки, ватан озодлиги учун жонни ҳам, молни ҳам фидо айлаш, мардлик, жасоратлик ва жанговарликни намойиш этиш ҳар бир кишининг ор-номуси ва муқаддас бурчидир. Шу боис ватанни севиш иймондандир, деган ибора бежиз айтилмаган. Бизнинг ота-бобо ва аждодларимиз бу нақлни юрагига тўккан ҳолда ватанга содиқликни, мардлик, жасоратлик ва жанговарликни намойиш этиб келмоқда.